o'zbekiston respublikasining mulklilik to'g'risida qonuni

DOCX 16 стр. 43,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
ўзбекистон республикасининг қонуни ўзбекистон республикасида мулкчилик тўғрисида ўзбекистон республикасининг «ўзбекистон сср конституцияси (асосий қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги 1991 йил 30 сентябрдаги 364-xii-сонли қонунига мувофиқ мазкур қонуннинг номидаги ҳамда матнидаги «ўзбекистон ссж» деган сўзлар тегишли келишикдаги «ўзбекистон республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган. шунингдек, «қорақалпоғистон асср», «қорақалпоғистон мссж» деган сўзлар тегишли келишикдаги «қорақалпоғистон республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган. олдинги таҳрирга қаранг. ўзбекистон республикасида мулк дахлсиздир. ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. ўзбекистон республикасида иқтисодиётнинг самарали амал қилишига ва халқ фаровонлигининг ўсишига имконият яратувчи ҳар қандай шаклдаги мулкчилик бўлишига рухсат берилади. мулкчиликнинг ҳамма шакллари дахлсиз бўлишига ва уларнинг ривожланиши учун тенг шароит яратилишига қонун кафолат беради. ўзбекистон республикаси мулкдорга қарашли бўлган мол-мулкни сақлаш ва кўпайтириб бориш учун барча зарур шароитларни яратиб беради. (муқаддима ўзбекистон республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—xii-сон қонуни таҳририда — олий кенгаш ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) i бўлим. умумий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг. 1-модда. мулкий ҳуқуқ 1. ўзбекистон республикасида …
2 / 16
га йўл қўйиш вазифаси юкланиши мумкин. 4. мулкдор ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар ва доира чегарасида ўзига тегишли мулкий ҳуқуқни амалга ошириш пайтида фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида улар билан шартнома тузишга ҳақлидир. фуқаронинг меҳнатидан фойдаланишга асос бўлган мулкнинг қай шаклда эканлигидан қатьий назар, фуқаро ўзбекистон республикасининг конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар ва кафолатлар билан таъминланади. 5. мулкий ҳуқуқнинг амалга оширилиши атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, жисмоний, юридик шахсларнинг ва давлатнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак. (1-модда ўзбекистон республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—xii-сон қонуни таҳририда — олий кенгаш ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) олдинги таҳрирга қаранг. 2-модда. мулкчилик тўғрисидаги қонунчилик 1. ўзбекистон республикасида мулкчиликка доир муносабатлар ўзбекистон республикасининг конституцияси, ушбу қонун ҳамда ўзбекистон республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади. 2. қорақалпоғистон республикасида мулкка доир муносабатлар, шунингдек қорақалпоғистон республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солиб турилади. (2-модда ўзбекистон республикасининг 2021 …
3 / 16
грал микросхемаларнинг топологияси, селекция ютуқлари, маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, асбоб-ускуналар, моддий ва маънавий маданият буюмлари, пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулклар; инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти. (3-модданинг биринчи банди ўзбекистон республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-xii-сон қонуни таҳририда — олий кенгаш ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда) олдинги таҳрирга қаранг. 2. ихтиролар, кашфиётлар, фан, адабиёт, санъат асарлари, ахборот, илмий ғоялар, техник ишланмалар ва ақлий ижоднинг бошқа объектларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш хусусидаги муносабатлар ўзбекистон республикасининг махсус қонунчилиги билан тартибга солинади. 3. тарих ва маданият ёдгорликларига мулкий ҳуқуқни амалга ошириш ўзбекистон республикасининг махсус қонунчилиги билан белгилаб берилади. (3-модданинг 2 ва 3-бандлари ўзбекистон республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ўрқ-683-сонли қонуни таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 4. мол-мулкдан хўжаликда фойдаланиш натижалари (маҳсулот ва даромадлар), қонунлар ёки шартномада бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, шу мол-мулк эгасига тегишлидир. олдинги таҳрирга қаранг. 4-модда. мулкий ҳуқуқ субъектлари (4-модданинг номи ўзбекистон республикасининг 1993 йил …
4 / 16
йил 7 майдаги 851—xii-сон қонуни таҳририда — олий кенгаш ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) олдинги таҳрирга қаранг. 5-модда. мулк шакллари (5-модданинг номи ўзбекистон республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—xii-сон қонуни таҳририда — олий кенгаш ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 1. ўзбекистон республикасида мулк қуйидаги шаклларда бўлади: хусусий мулк; ширкат (жамоа) мулки; маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкидан (коммунал мулкдан) иборат давлат мулки; аралаш мулк; бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар юридик ва жисмоний шахсларининг мулки. 2. ўзбекистон республикаси барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза этилишини кафолатлайди. (5-модда ўзбекистон республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—xii-сон қонуни таҳририда — олий кенгаш ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) олдинги таҳрирга қаранг. 6-модда. ҳақ ундириб олишни мулкдорнинг мол-мулкига қаратиш (6-модданинг номи ўзбекистон республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—xii-сон қонуни таҳририда — олий кенгаш ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 1. юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириб олиш мулк ҳуқуқи, тўла хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида …
5 / 16
ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори. (6-модда ўзбекистон республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—xii-сон қонуни таҳририда — олий кенгаш ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) олдинги таҳрирга қаранг. ii бўлим. хусусий мулк 7-модда. хусусий мулк 1. хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий тарзда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир. хусусий мулк мулкдорнинг ишлаб чиқариш жараёнида ва (ёки) ёлланма меҳнатни қўллашда шахсан бевосита иштирок этишига асосланиши мумкин. 2. хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. мулкдор ўз мулкидан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина маҳрум этилиши мумкин. 3. хусусий мулк фуқароларнинг ёлланиб ишлашдан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан олган даромадлари ҳамда кредит муассасаларига қўйган маблағларидан, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлардан келган даромадлардан, мерос бўйича ва амалдаги қонун ҳужжатларида ман этилмаган ўзга асосларга мувофиқ мол-мулкка эга бўлишлари ҳисобига ҳосил этилади ва кўпайиб боради. фуқароларнинг хусусий мулки уларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbekiston respublikasining mulklilik to'g'risida qonuni"

ўзбекистон республикасининг қонуни ўзбекистон республикасида мулкчилик тўғрисида ўзбекистон республикасининг «ўзбекистон сср конституцияси (асосий қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги 1991 йил 30 сентябрдаги 364-xii-сонли қонунига мувофиқ мазкур қонуннинг номидаги ҳамда матнидаги «ўзбекистон ссж» деган сўзлар тегишли келишикдаги «ўзбекистон республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган. шунингдек, «қорақалпоғистон асср», «қорақалпоғистон мссж» деган сўзлар тегишли келишикдаги «қорақалпоғистон республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган. олдинги таҳрирга қаранг. ўзбекистон республикасида мулк дахлсиздир. ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. ўзбекистон республикасида иқтисодиётнинг самарали амал қилишига ва халқ фаровонлигининг ўсишига имконият яратувчи ҳар қандай шаклдаги мулкчилик...

Этот файл содержит 16 стр. в формате DOCX (43,3 КБ). Чтобы скачать "o'zbekiston respublikasining mulklilik to'g'risida qonuni", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbekiston respublikasining mu… DOCX 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram