коррупция ижтимоий маданий инқироз сифатида

PPTX 64 pages 5.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 64
3 – мавзу янги ва энг янги давр фалсафаси 1 15-мазву: глобал коррупция ижтимоий маданий инқироз сифатида reja: коррупция тушунчасининг мазмун моҳияти ва намоён бўлиш шакллари коррупцияга қарши курашда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг ўрни ўзбекистоннинг янги коннституцияси тараққиётнинг стратегик асоси. 2 kоrrupsiya (lotincha ‘sorruptio’ – порага сотилиш, айниш таназзул) шахсни мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят туридир. коррупциявий фаолият хуфёна иқтисодиётнинг асосий зарарли ва емирувчи турларидан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида “коррупция” тушунчасига қуйидагича таъриф берилган. 3 “коррупция” деганда – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилади. 4 коррупцияни бир нечта асосий турларга ажратиш мумкин: субьектларнинг мақомига кўра: а) ҳокимият органларидаги коррупция; б) хусусий сектордаги коррупция; …
2 / 64
ўйхатдан ўтказиш, жарималардан қутилиш, лицензиялар ва турли рухсатномалар олиш ва ҳокоза) 8 юқори даражадаги коррупция – юқори ҳокимият органларида ишлайдиган сиёсатчилар, олий мартабали мансабдорларни ўзига қамраб олади ва жуда катта бойликлар эвазига ўз фойдасига қарорлар қабул қилиш билан боғлиқдир. (қонунларни илгари суриш ва қабул қилиш, давлат буюртмалари, мулк шаклларини ўзгартириш ва ҳокоза) 9 коррупциянинг пора олиш ва хизмат мавқеини суистемол қилиш каби одатдаги шаклларидан ташқари, яна унинг қуйидаги амалда намоён бўлиши шаклларини бир биридан фарқлаш мумкин: мансабдор шахслар давлат хизмати ходимлари,депутатлар тижорат фаолиятида шахсий ёки корпаратив наф кўриш учун бевосита иштирок этиш; давлат пул маблағларини ўзлаштириш натижада тижорат тузилмаларига ўтказиш учун ўз хизмат мавқеидан фойдаланиш; 10 амалиётда коррупциянинг “кикбекинг” деган шакли анча кенг тарқалган. унинг схемаси жуда содда: жиноий тил бириктириш иштирокчилари муайян нархларда битим тузишга оғзаки келишадилар, расмий битимни эса баландроқ нархларда имзолайди. тафовутнинг бир қисми битимга рухсат берган мансабдор шахсларга топширилади, яъни яширин тарзда пора берилади. пора олишнинг …
3 / 64
1962 йилда ташкил этилган криминология бўйича скандинавия кенгаши бу мамлакатларда жиноятчиликка қарши кураш сиёсатини шакллантиришда иштирок этишади. кенгашнинг асосий мақсадлари – иштирокчи мамлакатларда криминология тадқиқотларни мувофиқлаштириш, жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳукуматларга тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. бу мамлакатлардаги жиноят-ҳуқуқий доктринада ахлоқий категориялар ва ижтимоий қадриятлар тизими алоҳида ўрин тутади. криминология бўйича скандинавия кенгаши 15 та аъзодан – ҳар бир давлатдан учтадан вакил, иккитаси таниқли криминолог ва битта адлия вазирлиги вакилидан иборат. скандинавия мамлакатлари аҳолиси ҳуқуқий онгига ижтимоий тенглик ғояси, жамоатчилик ва юридик институтларга ишонч, шахс даражасида ҳар хил ҳодисаларга бағрикенглик, шунингдек, “жиноят”, “жиноятчи”, “жазо” ва “жавобгарлик” сингари ҳуқуқий категорияларга нисбатан намоён бўлувчи умумий адолат ҳисси хос ҳисобланади. шуни айтиш лозимки, трансперенси интернейшнл (transparency international) ташкилоти томонидан 2009 йилда эълон қилинган жаҳон мамлакатларининг коррупциялашганлиги даражасини акс эттирувчи рейтингда скандинавия мамлакатларида бу кўрсаткич энг паст даражада эканлиги қайд этилган. унга кўра, янги зеландия, дания, сингапур, швеция, швейцария, финляндия мамлакатлари бу борада энг паст …
4 / 64
, алоҳида фуқаролар томонидан мониторинг қилиб бориш, шунингдек, айбдорларни суд таъқиби гонконгдаги коррупцияга қарши курашнинг асоси сифатида хизмат қилади. 13 ақшда коррупцияга қарши курашга қаратилган махсус қонун ҳужжати қабул қилинган. “foreign corrupt practices act” деб номланган мазкур қонун ҳужжати америка компанияларини шартномалар тузишда имтиёзлар ва кафолатлар олишда хорижий мансабдор шахсларга пора берганлик учун жавобгарлигини белгилайди. сингапурнинг собиқ бош вазирларидан ли куан ю (1959-1990) “қачонки ҳокимият халқ ишончини оқлаш учун эмас, шахсий бойлик орттириш мақсадида фаолият юрита бошласа, бу ахлоқ муаммоси ҳисобланади. узоқ вақт мавжуд бўлишини истаган жамият ҳалоллик принципига амал қилиши лозим, акс ҳолда жамият яшай олмайди. «коррупцияни тўхтатиб қолишнинг энг осон усули мансабдор шахсларнинг ўз билганларича ҳаракат қилишлари имкониятларини камайтиришда» деган эди . шуни таъкидлаш жоизки, сингапурнинг коррупцияга қарши сиёсати бу миллий қадриятларга амал қилишдан кўра кўпроқ зарурият туфайли амалга оширилди. сингапур хорижий инвестицияларни мамлакатга жалб қилиш учун уларни нотўғри мақсадларда фойдаланиш имкониятини йўққа чиқарди. 14 трансперенси интернейшнл (transparency …
5 / 64
тергов қилади ва сингапур иқтисодиётининг давлат ва хусусий секторида унинг олдини олиш чора-тадбирларини кўради. 15 бюро 1952 йилда ташкил этилган, унинг ваколатлари “коррупциянинг олдини олиш тўғрисида”ги актда белгилаб қўйилган. унинг раҳбари директор ҳисобланади ва бевосита бош вазир олдида ҳисобдор саналади. бу бирор-бир вазирнинг унинг фаолиятига аралашишига, терговни тўхтатиш ва бошқача таъсир қилиш мумкин эмаслигига хизмат қилади. бюрога давлат хизматида ҳалоллик ва сотилмаслик принципи амал қилиши, хусусий секторда коррупция аралашмаган битимлар тузилиши учун жавобгарлик юклатилган. шунингдек, унинг вазифалари қаторига давлат мансабдор шахсларининг ўз вазифаларини суистеъмол қилиш ҳолатларини текшириш ва шундай ҳолатлар аниқланганда тегишли органларга интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида маълумотлар бериш вазифалари ҳам киради. бюро давлат органларининг коррупция-лашиши сабабларини, коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган давлат хизматининг заиф томонларини ҳам ўрганади. сингапурда (молия вазирлиги) 1973 йил июл ойидан бошлаб махсус коррупцияга қарши кураш дастури амалга оширила бошланган. дастурда қисман қуйидагилар назарда тутилган эди: фуқаролар ва ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни турли хил сансалорликлар ва судрашларга …

Want to read more?

Download all 64 pages for free via Telegram.

Download full file

About "коррупция ижтимоий маданий инқироз сифатида"

3 – мавзу янги ва энг янги давр фалсафаси 1 15-мазву: глобал коррупция ижтимоий маданий инқироз сифатида reja: коррупция тушунчасининг мазмун моҳияти ва намоён бўлиш шакллари коррупцияга қарши курашда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг ўрни ўзбекистоннинг янги коннституцияси тараққиётнинг стратегик асоси. 2 kоrrupsiya (lotincha ‘sorruptio’ – порага сотилиш, айниш таназзул) шахсни мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят туридир. коррупциявий фаолият хуфёна иқтисодиётнинг асосий зарарли ва емирувчи турларидан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида “коррупция” тушунчасига қуйидагича таъриф берилган. 3 “коррупция” дег...

This file contains 64 pages in PPTX format (5.4 MB). To download "коррупция ижтимоий маданий инқироз сифатида", click the Telegram button on the left.