хужалик процессида исботлаш ва далиллар

DOC 78,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350109018_12937.doc хўжалик процессида исботлаш ва далиллар хўжалик процессида исботлаш ва далиллар режа: 1. хўжалик процессуал ҳуқуқида исботлаш тушунчаси, унинг предмети. 2.далиллар тушунчаси. 3. исботлашдан озод этиш учун асослар. 4. далилларнинг таснифи (классификацияси). 5. далилларнинг дахлдорлиги ва исботлаш воситаларига йўл қўйилишлиги. 6. далилларни таъминлаш. хўжалик процессуал ҳуқуқида исботлаш деб, ўзбекистон республикеаси хпк га мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик суди томонидан ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган холатларни аниқлаш мақсадида амалга оширилган процессуал ҳаракатларнинг мажмуи тушунилади. судда низоли хўжалик даъвоси қўзғатилганида, аввало тарафлардан исбот келтириш, яъни даъво талабининг асосли бўлишлигини ёки унинг асоссизлигини исботлаш талаб қилинади. хўжалик процессида исботлаш воситалари далиллар бўлиб ҳисобланади. иш бўйича далиллар тушунчаси хпк нинг 54-моддасида белгиланган бўлиб, унга мувофиқ, хпк ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган маълумотлар иш бўйича далиллар бўлиб, улар асосида хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи холатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга …
2
артнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати қандайлигини аниқлаштириши лозим. хўжалик судлари ишни кўришда тарафлар томонидан келтирилган ёки хўжалик суди ташаббуси билан талаб қилиб олинган далилларга асосланади. ишда иштирок этувчи шахслар ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтирилаётган ҳолатларни исботлаши керак. давлат органлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар кўрилганда ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига юклатилади. хўжалик суди, агар ишни кўриб чиқиш учун мавжуд материаллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилишга ҳақли (хпкнинг 55-моддаси). исботлашдан озод этиш учун асослар. хўжалик процессида қонунчилик айрим ҳолларда ишда иштирок этувчи шахсларни исботлаш мажбуриятидан озод этадиган ҳолатлари мавжуд. бу асослар хпк да тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиб, улар иккига: а) ҳаммага маълум деб топилган ҳолатларга; б) аввалдан аниқланган фактларга бўлинади. хпкнинг 60-моддасида ишнинг хўжалик суди ҳаммага маълум деб топган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас деб кўрсатилиши билан хўжалик …
3
презумпция) деб аталади. юридик (ҳуқуқий) фараз деганимизда, ҳуқуқ нормаси билан белгиланган, муайян ҳуқуқий оқибатлар туғдирадиган ва тарафлардан бирини фараз қилинган фактик исботлашдан озод қиладиган асосни тушунамиз. масалан, бир шахс (фуқаро ёки ташкилот) бировнинг ғайриқонуний ҳаракати туфайли зарар кўрса, шу шахс (даъвогар) зарар учун жавобгар бўладиган шахс ҳаракатида айб бўлиш-бўлмаслигини исботлашдан озод бўлади. фуқаролик процессидаги каби худди шундай қоида шартнома мажбуриятлари ҳақидаги ҳуқуқий меъёрларда ҳам белгиланган. агар шартнома бўйича олинган мажбурият бажарилмаса, ёки лозим даражада бажарилмаса, бунинг учун айбли бўлган шахс мулкий жавобгар булади. бундай шахс мажбуриятни бажармаслигида айби йўқлигини исботласагина жавобгарликдан озод қилинади1. далилларнинг таснифи (классификацияси). олдинги мавзуларимизда далилларга таъриф берганимизда, далил- бу қонунда кўрсатилган исботлаш воситалари орқали суд томонидан олинган маълумотлардир, деб айтган эдик. суд томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган исботлаш воситаларига, яъни далилларга қуйидагилар киради: -тарафлар ва учинчи шахсларнинг баёнотлари; -гувоҳларнинг кўрсатувлари (иш быйича маълумотларга эга былиш); -ёзма далиллар (хужжатлар, шартномалар, факс ва далолатномалар); -ашёвий далиллар (низо быйича буюм, …
4
таси бўлган тарафлар ва учинчи шахсларнинг баёнотлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма далиллар, ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосаларининг процессуал ҳолати ўзбекистон республикаси хпкнинг 6-бобида ўз ифодасини топган. далилларнинг дахлдорлиги ва исботлаш воситаларига йўл қўйилишлиги. ўзбекистон республикаси хпкнинг 58-моддасида далилларнинг даҳлдорлигига оид қоида белгиланган бўлиб, суд фақат иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тасдиқлайдиган далилларнигина кўриш учун қабул қилади, деб кўрсатилган.бу норма хпкнинг 55,70-моддаларида ифодаланган нормалар билан боғлиқ.буларда ёзма ёки ашёвий далилни тақдим этадиган гувоҳни чақиртиришни ёки уни талаб қилиб олишни илтимос қилган шахс қайси ҳолатлар гувоҳ томонидан тасдиқланиши ёки ёзма ҳамда ашёвий далиллар билан тасдиқланишлигини кўрсатишга мажбур. суд нафақат, тарафлар томонидан келтирилган далилларни қабул қилиш-қилмаслик масаласини, балки қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосларни ҳал қилишда ҳам бу қоидага амал қилади. бу қоиданинг моҳияти шундан иборатки, суд фақат иш учун аҳамиятли бўлган фактик маълумотларнигина далил сифатида қабул қилади ва текширади. далилларнинг дахлдорлиги масаласини тўғри ҳал қилиш-оз куч , кам вақт ва маблағ сарфлаб, ишнинг …
5
қонун ҳужжатларига мувофиқ, муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқлаш мумкин эмаслиги айтилади. бу қоиданинг моҳияти шундан ибортки, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар фақат маълум исботлаш воситалари орқали олинган фактлар билангина тасдиқланиши мумкин. масалан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларда муайян ёзма ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин бўлган ҳолатлар бошқа исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмас, хусусан, юк ташиш шартномасига мувофиқ, юкни қабул қилиб олувчи юк ташувчи томонидан ташиладиган юк йўқотилганлигини ёки кам келтирганлигини улар ўртасида тузилган шартнома ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлаши шарт бўлади. бунда, масалан, гувоҳларнинг оғзаки кўрсатмалари далил бўла олмайди. далилларни таъминлаш. далилларни таъминлаш масаласи манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эгадир. далилларни таъминлаш маълум ҳуқуқий муносабатлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган фактлар тўғрисидаги маълумотларни бузилиши ёки йўқолиб кетиш хавфи бўлган тақдирда шу борадаги айрим тўсиқларни бартараф этишни кўзда тутади. хпкнинг 72-моддасида кўрсатилганидек, зарур далилларни кейинчалик тақдим этиш мумкин бўлмай …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хужалик процессида исботлаш ва далиллар" haqida

1350109018_12937.doc хўжалик процессида исботлаш ва далиллар хўжалик процессида исботлаш ва далиллар режа: 1. хўжалик процессуал ҳуқуқида исботлаш тушунчаси, унинг предмети. 2.далиллар тушунчаси. 3. исботлашдан озод этиш учун асослар. 4. далилларнинг таснифи (классификацияси). 5. далилларнинг дахлдорлиги ва исботлаш воситаларига йўл қўйилишлиги. 6. далилларни таъминлаш. хўжалик процессуал ҳуқуқида исботлаш деб, ўзбекистон республикеаси хпк га мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик суди томонидан ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган холатларни аниқлаш мақсадида амалга оширилган процессуал ҳаракатларнинг мажмуи тушунилади. судда низоли хўжалик даъвоси қўзғатилганида, аввало тарафлардан исбот келтириш, яъни даъво талабининг асосли бўлишлигини ёки унинг асоссизлигини исботлаш...

DOC format, 78,5 KB. "хужалик процессида исботлаш ва далиллар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.