узбекистон республикасида юридик хизмат тизими ва тузилиши

DOC 101,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350038163_12347.doc ўзбекистон республикасида юридик хизмат тизими ва тузилиши режа 1-. ўзбекистон республикасида юридик хизмат тизими 2-. давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг юридик хизмати 3-. давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юридик хизмати 4- вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларининг юридик хизмати 5-. хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ҳуқуқий ишларни такомиллаштириш мустақил давлатимизда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш вазифаси билан чамбарчас боғлиқдир. бу вазифани амалга оширишда давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати муҳим рол ўйнайди. юридик хизмат халқ хўжалигининг барча тармоқларида, яъни ишлаб чиқариш ва хўжаликни бошқаришнинг ҳамма бўғинларида, вазирлик, идора, уюшмаларда, корхона, муассаса ва ташкилотларда, шунингдек ҳокимликлар, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг олий органларида мавжуд. бироқ, давлат ҳокимиятининг олий органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятидаги ҳуқуқий ишлар хусусиятлари, ҳажми ва йўналишлари бир-биридан муайян даражада фарқ қилади. шу сабабли турли давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар юридик …
2
т ҳокимияти ва бошқаруви олий органлари юридик хизматини ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси, ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳамда қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси ва вазирлар кенгашининг юридик хизматлари ташкил этади. ўзбекистон республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органлари юридик хизматининг вазифалари, функцияси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазкур органлар томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси юридик хизмати ўзбекистон республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида”ги конституциявий қонунига, 2004 йил 2 декабрдаги “ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси депутатининг ва сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги ҳамда 2003 йил 29 августдаги “ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси, унинг органлари ва депутатлар фаолиятига ташкилий-ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасининг девони томонидан амалга оширилади. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасининг юридик хизмати ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси …
3
а тўланадиган ҳақ миқдори, моддий-техника таъминоти шароитлари, шунингдек уларни сақлашга кетадиган харажатлар қонунчилик палатаси спикери томонидан тасдиқланади. юридик бўлим ходимларининг меҳнат муносабатлари қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига боғлиқ бўлмайди. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси юридик хизматининг асосий вазифаси мазкур палата фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашдан иборат. қонунчилик палатаси юридик хизмати фаолияти асосан қабул қилинаётган қонун ва қарор лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда қонунчилик палатаси органлари ва депутатлари фаолиятига юридик ёрдам кўрсатишга қаратилган. ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг юридик хизмати ўзбекистон республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати тўғрисида”ги конституциявий қонуни, 2004 йил 2 декабрдаги “ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси депутатининг ва сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги ҳамда 2003 йил 29 августдаги “ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг регламенти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати, унинг органлари ҳамда сенат аъзолари фаолиятига ташкилий-ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси сингари сенатнинг девони томонидан амалга оширилади. ўзбекистон республикаси …
4
нади ҳамда лавозимидан озод қилинади. юридик бўлим ходимларининг меҳнат муносабатлари сенат ваколати муддатига боғлиқ бўлмайди. ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати юридик хизматининг ҳам асосий вазифаси сенат фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашдан иборат. сенат юридик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари қонунчилик палатаси томонидан сенатга тақдим этилган қонунлар лойиҳалари ва сенат қарорлари юзасидан ҳуқуқий экспертиза ўтказиш ҳамда сенат органлари ва сенаторлар фаолиятига юридик ёрдам кўрсатишдан иборат. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси юридик хизмати ўзбекистон республикасининг вазирлар маҳкамаси мамлакатимизда иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларни самарали фаолиятига раҳбарликни, ўзбекистон республикаси қонунлари, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қарорлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органи бўлганлиги туфайли унинг фаолиятини юридик хизматсиз ташкил этиб бўлмайди. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси юридик хизматининг ҳуқуқий мақоми ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги “ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси аппаратининг юридик бўлими тўғрисида”ги низомда …
5
асига бўлим мудири, иккита бош мутахассис ва битта етакчи мутахассис, шунингдек i тоифали иш юритувчи-котиба киради. юридик бўлим тузилмаси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланади. бўлим ишларига раҳбарлик мудир томонидан амалга оширилади. ўзбекистон республикаси президентининг 2005 йил 25 июлдаги “ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида”ги пқ-131-сон қарорига мувофиқ вазирлар маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасининг юридик бўлимида юрисконсультлар учун бешта штат бирлиги ажратилган. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси юридик хизматининг асосий вазифалари қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини юридик экспертизадан ўтказиш ҳамда ўзбекистон республикаси ҳукумати аппаратининг фаолиятида қонунийликни таъминлашдан иборат. қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси ва вазирлар кенгаши юридик хизматлари қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси юридик хизмати “давлат-ҳуқуқ бўлими” деб номланган бўлиб, унинг котибияти таркибига киради. бўлимнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва ваколатлари қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси президиумининг 2005 йил 22 июндаги 25-сон қарори билан тасдиқланган “қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси котибияти тўғрисида низом”да белгилаб қўйилган. қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси давлат-ҳуқуқ бўлимининг функциялари ўзбекистон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон республикасида юридик хизмат тизими ва тузилиши" haqida

1350038163_12347.doc ўзбекистон республикасида юридик хизмат тизими ва тузилиши режа 1-. ўзбекистон республикасида юридик хизмат тизими 2-. давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг юридик хизмати 3-. давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юридик хизмати 4- вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларининг юридик хизмати 5-. хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ҳуқуқий ишларни такомиллаштириш мустақил давлатимизда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш вазифаси билан чамбарчас боғлиқдир. бу вазифани амалга оширишда давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати муҳим рол ўйнайди. юридик хизмат халқ хўжалигининг барча тармоқларида, яъни ишлаб чиқариш ва хўжаликни ...

DOC format, 101,5 KB. "узбекистон республикасида юридик хизмат тизими ва тузилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.