ўзбекистон республикасида юридик хизмат ҳакидаги конунчиликнинг ривожланиши

DOC 114.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350038050_12337.doc ўзбекистон республикасида юридик хизмат ҳақидаги қонунчиликнинг ривожланиши режа 1. ўзбекистон республикаси конституцияси юридик хизмат фаолиятининг асосий манбаи сифатида 2. юридик хизмат тўғрисида 1920-1990 йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 3. ўзбекистон республикасининг мустақиллик йилларида юридик хизмат тўғрисида қабул қилинган норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизда юридик фанларнинг асосий манбаи бўлган ўзбекистон республикаси конституцияси юридик хизмат фаолиятининг ҳам бош манбаи бўлиб ҳисобланади. бир қарашдан ўзбекистон республикаси конституциясида юридик хизмат фаолиятига оид нормалар мавжуд эмасдек туюлади. бироқ конституциянинг айрим моддаларининг мазмуни синчковлик билан таҳлил этиладиган бўлса унда юридик хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлган нормаларни учратиш мумкин. хусусан, ўзбекистон республикасида юридик хизмат фанининг предметларидан бирини юридик хизмат тизими ташкил этади. юридик хизматни тизимга ажратиш эса конституция нормаларига асосланган ҳолда амалга оширилади. мисол учун давлат ҳокимияти олий органларининг, давлат бошқаруви органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг конституциявий ҳуқуқий мақомлари бевосита конституцияда ўз ифодасини топган. айнан мазкур органларга юклатилган вазифалардан ҳамда ваколатлардан келиб чиққан ҳолда уларнинг юридик …
2
н республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш вазирлар маҳкамасининг вазифаси эканлиги белгилаб қўйилган. вазирлар маҳкамаси юридик хизматининг фаолияти бевосита мазкур вазифаларни бажаришга қаратилган бўлади. бу ҳолат ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги қарори билан тасдиқланган “ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси аппаратининг юридик бўлими тўғрисида”ги низомда ўз ифодасини топган. ўзбекистон республикаси конституциясининг 12 боби “жамиятнинг иқтисодий негизлари” деб номланади. мазкур бобнинг 53-моддасида бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши ўз ифодасини топган. конституциянинг 54-моддасида эса мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши белгилаб қўйилган. мазкур қоидалар бевосита хўжалик юритувчи субъектларга тааллуқлидир. хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати эса юридик хизмат тизимининг таркибига киради. хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолияти асосан шартномаларга асосланганлиги туфайли уларнинг юридик …
3
бларга кўра нодавлат нотижорат ташкилот бўлмиш адвокатуранинг юридик ёрдамдан фойдаланишни афзал кўрадилар. шунинг учун конституциянинг 116-моддасида фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатиши белгилаб қўйилган. демак, юқорида айтиб ўтилганлардан ўзбекистон республикаси конституцияси юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи асосий манба эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. юридик хизматга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур конституция асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинган. ўзбекистонда шаклланган юридик хизмат тўғрисидаги қонунчиликни қуйидаги икки гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир: 1) юридик хизмат тўғрисида 1920-1990 йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; 2) ўзбекистон республикасининг мустақиллик йилларида юридик хизмат тўғрисида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. 2-. юридик хизмат тўғрисида 1920-1990 йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўзбекистон республикаси ҳудудида юридик хизмат тўғрисидаги қонунчилик, энг аввало, рсфср адлия халқ комиссарлигининг 1920 йил 26 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган “адлия халқ комиссарлиги бўлимлари тўғрисида”ги низом негизида юзага келган. у рсфср адлия халқ комиссарлигининг умуммаслаҳат бўлими рсфсрнинг барча марказий муассасалари …
4
ўғрисида”ги 38-сонли қарорида юрисконсульт лавозимини эгаллаш тартиби, уларнинг асосий вазифалари, жавобгарлиги, фаолияти устидан назорат қилиш ҳамда амалий ишларини бирлаштириш мақсадида маҳаллий прокурорлар ҳузурида ташкил қилинадиган кенгашлар тўғрисидаги нормалар белгиланган. қарорнинг 2-бандида юрисконсульт лавозимига ўзсср конституциясига мувофиқ советларга сайланиш ҳуқуқига эга бўлган қуйидаги шахслар: а) махсус юридик маълумотга эга бўлганлар; б) давлат ёки ишчи-деҳқон, жамоат, касаба уюшмаси, партия ёхуд кооператив ташкилотларда масъул сиёсий ишларда икки йиллик стажи борлар; в) совет адлия органларида амалий масъул ишларда уч йиллик стажи борлар тайинланиши мумкинлиги қайд қилинган. юрисконсультларнинг асосий мажбуриятлари доирасига - ҳуқуқий масалалар бўйича ёзма ва оғзаки хулосалар ва маълумотлар бериш, қарорлар, йўриқномалар лойиҳаларини тузишда иштирок этиш; ташкилотлар томонидан тузилаётган шартномалар ва бошқа ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар тайёрлаш ва уларни амалдаги қонунларга мувофиқлигини текшириш; ташкилотларнинг топшириқлари бўйича уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш киритилган. юридик хизмат фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш асосларининг ривожланиш тарихи далолат беришича, юрисконсультларнинг вазифаси кенгайтирилиб, ҳуқуқий ҳолати эса такомиллаштирилиб борилган. ўзбекистон сср …
5
арга сайланиш ҳуқуқига эга бўлган қуйидаги шахслар: а) махсус олий юридик маълумотга эга бўлганлар; б) умумлаштирилган сектордаги муассасалар, корхоналар ва ташкилотларда масъул сиёсий ишларда икки йиллик стажга эга бўлиб, ўзсср адлия халқ комиссарлиги тасдиқлаган дастур бўйича прокурорлар ҳузурида ташкил қилинган комиссияда синовдан муваффақиятли ўтганлар; в) совет адлия органларида халқ судьяси, терговчи, прокурор ёки олий суд котиби лавозимларидан қуйи бўлмаган амалий масъул ишларда уч йиллик стажи борлар тайинланиши мумкинлиги белгиланган. низомда юрисконсультларнинг корхона молия ва хўжалик фаолиятининг барча йўналишларида ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш, шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш ишларида; уларнинг ишларини суд, давлат ва идоравий арбитражда, бошқа муассасаларда юритишда иштирок этиши; янги қабул қилинган қонунлар ва норматив ҳужжатлар тўғрисида ахборот бериб боришга оид функциялари ўз ифодасини топган. шундай қилиб, ушбу норматив ҳужжат республикамизда юридик хизматнинг ҳуқуқий мақомини тўлиқ белгилаб берган биринчи низом ҳисобланади. хх асрнинг 50-60 йилларида корхоналарда юридик хизматнинг ҳуқуқий асосини белгилаб берувчи ягона меъёрий ҳужжат мавжуд эмас эди. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикасида юридик хизмат ҳакидаги конунчиликнинг ривожланиши"

1350038050_12337.doc ўзбекистон республикасида юридик хизмат ҳақидаги қонунчиликнинг ривожланиши режа 1. ўзбекистон республикаси конституцияси юридик хизмат фаолиятининг асосий манбаи сифатида 2. юридик хизмат тўғрисида 1920-1990 йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 3. ўзбекистон республикасининг мустақиллик йилларида юридик хизмат тўғрисида қабул қилинган норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизда юридик фанларнинг асосий манбаи бўлган ўзбекистон республикаси конституцияси юридик хизмат фаолиятининг ҳам бош манбаи бўлиб ҳисобланади. бир қарашдан ўзбекистон республикаси конституциясида юридик хизмат фаолиятига оид нормалар мавжуд эмасдек туюлади. бироқ конституциянинг айрим моддаларининг мазмуни синчковлик билан таҳлил этиладиган бўлса унда юридик хизмат фаолияти билан боғлиқ...

DOC format, 114.5 KB. To download "ўзбекистон республикасида юридик хизмат ҳакидаги конунчиликнинг ривожланиши", click the Telegram button on the left.