узбекистон республикасида молиявий хужалик назорати ва тафтиш утказишнинг ташкил қилиниши

DOC 203,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350038991_12397.doc ўзбекистон республикасида молиявий хўжалик назорати ва ўзбекистон республикасида молиявий хўжалик назорати ва тафтиш ўтказишнинг ташкил қилиниши корхоналарда содир бўлган хўжалик операцияларини, моддий жавобгар шахслардаги моддий қийматликларни, шунингдек бошқа шахслар ва ташкилотлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш учун бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланилади. бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳужжатлар жуда муҳим аҳамиятга эгадир. чунки ҳар бир содир бўлган хўжалик операцияси ҳужжатлаштирилганлиги натижасидагина унинг тўхтовсиз ҳисобга олиниши таъминланади ва ишончномага эга бўлинади. шу билан бирга бухгалтерия ҳисобининг счётларида, регистрларда ва ҳисобот иш қоғоз (бланк)ларида акс эттирилган ҳамма ёзувлар тегишли бошланғич ҳужжатлар билан асосланган бўлиши зарур. шунннг учун ҳам ҳужжатлаштириш бухгалтерия ҳисоби усулининг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб ҳисобланади. кўпчилик иқтисодий адабиётларда ҳужжат билан ҳужжатлаш-тириш ўртасида маълум аниқ чегара берилмаган. бухгалтерия ҳисо-бида ҳужжат деб ҳуқуқий асосга эга бўлган маълум реквизитли иш қоғозига айтилади. бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлаштириш деб эса хўжалик операцияларини ҳужжат ёрдамида расмийлаштириш усулига айтилади. бухгалтерия ҳисобида ҳамма хўжалик операцияларини ҳужжат-лаштириш жорий …
2
аштирилган ҳамма маълумотлар корхоналарнинг ҳам-ма ишлари устидан муайян хўжалик раҳбарлари назоратини таъмин-лаши билан бирга, давлат ва жамоат назорат вакилларига ҳам ана шу ишларнинг қонунийлигини исботлаш имконини беради. ҳужжатлаштириш ёрдамида ҳамма ҳисоб-китоблар амалга оширилади, хўжаликнинг ишлаб чиқариш-молиявий натижалари аниқла-нади, ҳар бир ходимнинг меҳнат натижалари, харажат ва даромад кўрсаткичлари ва ҳоказолар топилади. демак, ҳужжатлаштириш хўжаликда амалга оширилган хўжалик операциялари устидан назорат ўрнатиш билан бирга, иктисодиёт тартибини таъминлайди ва оқибат натижада ҳисобни мустаҳкамлайди. бошланғич ҳужжатлар хўжалик операцияларининг амалга оширилганлигини қайд қилади. давлат, кооператив ва бошқа жамоат ташкилотлари, корхона ва муассасаларда (банк муассасалари ва жамоа хўжаликларидан ташқари) бошланғич ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва бухгалтерия ҳисобида қайд қилиш тартиби «бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши ҳақида низом» билан ўрнатилгандир. шу қоида талаблари асосида тузилган бошланғич ҳужжатларгина бухгалтерия ҳисоби регистрларига кайд килинади ва амалга оширилган хўжалик операциялари ҳақида маълумотлар учун асос бўлиб ҳисобланади. бошланғич ҳужжатлар хўжалик операцияси содир бўлган пайтда тузилиши ва уларда аниқ (ишончли) …
3
жжатнинг рақами; корхонанинг номи ва манзили; ҳужжатда қайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш асоси; ҳужжатлаш-тирилаётган хўжалик операцияларининг характери билан аниқлани-ладиган бошқа қўшимча реквизитлар. бухгалтерия ҳисоби механизациялаштирилган (автоматлаштирилган) ҳолларда бошланғич ҳужжат-ларнинг реквизитлари кодлар шаклида қайд қилиниши мумкин. бошланғич ҳужжатларни архивда сақлаш даврида улардаги ёзувлар ўчиб кетмаслигини таъминлайдиган воситалар билан ҳуж-жатларга ёзувлар қилиш керак. шунинг учун ҳам бошланғич ҳуж-жатлардаги ёзувлар оддий сиёҳ, кимёвий қалам, шарикли ручка пас-таси, ёзув машинаси, механизация воситалари ва бошқа юқорида қўйилган талабга жавоб берадиган воситалар ёрдамида қилиниши ке-рак. бошланғич ҳужжатлардаги ёзувларни қилишда оддий қаламдан фойдаланиш қатъиян ман қилинади. бошланғич ҳужжатларнинг бўш сатрлари албатта чизиб қўйилган бўлиши керак. корхоналарда бош бухталтер билан келишилган ҳолда бошлан-ғич ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқи берилган шахсларнинг рўйхати тузилади ва бу рўйхат корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. жуда ноёб ва қимматбаҳо моддий қийматликларни омбордан чиқа-риш учун тузиладиган ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сони жуда ҳам қисқартирилган бўлиши керак. машина ўқий оладиган бошланғич ҳужжатларни тузиш …
4
нинг қонунийлиги ва кўрсаткичларининг мантиқий жиҳатдан боғлиқлиги текширилади. бош бухгалтерлар ҳақидаги низомга кўра, пул маблағлари, мол-моддий ва бошқа моддий қийматликларни қабул қилиш, сақлаш ва харажат қилиш тартибига хилоф бўлган операциялар бўйича бошлан-ғич ҳужжатларни бажариш ва расмийлаштириш ман килинган. бун-дай ҳужжатлар корхонанинг бош бухгалтерига тегишли қарор қабул қилиши учун берилиши керак. ишланган бошланғич ҳужжатларнинг қайта ишлатилиш имкониятини йўқотиш мақсадида уларга қуйидагича белги қўйилади: бошланғич ҳужжат қўлда ишланган бўлса, у ҳолда ҳужжатга унинг маълумотлари ҳисоб регистрига ёзилган сана ёзиб қўйилади; бошланғич ҳужжат ҳисоблаш машиналарида ишланган бўлса, у ҳолда ҳужжатга уни ишлаган жавобгар назоратчининг штампи босилади. кирим ва чиқим касса ордерларига илова қилинган ҳамма ҳужжатлар ҳамда иш ҳақи ҳисоблашга асос бўлган ҳужжатларда «олинган» ёки «тўланган» деган штамп босилиши ёки қўл билан ёзилиши ва унда шу сана (кун, ой, йил) кўрсатилиши керак. бухгалтерия ҳисобида ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида маълумотларни ишлаш учун мослаштирилган ҳужжатлар қўлланилади. бундай ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат ҳисоблаш техникаси воситаларида яратиладиган магнит лента …
5
илиш ёки корхона худудидан уларни чиқариш (ваколатнома, мол-транспорт та-лабномаси) ёки моддий қийматликларни шахсий кишиларга сотиш (кирим касса ордери) ва айрим бошқа операцияларни расмийлашти-риш учун ишлатилади. у ёки бу иш қоғозларни қатъий ҳисоботдаги иш қоғозларга ўтказиш ҳақида тегишли юқори идоралар карор кабул қилиши мумкин. бу иш қоғозларни ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш учун масъул шахс тайинланади. улардан фойдаланувчи мансабдор шахслар рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. корхо-нага келаётган иш қоғозлар бу иш қоғозларнинг ҳисоби, сақланиши ва берилиши учун масъул шахс томонидан текшириб олинади. агар иш қоғозларнинг камлиги аниқланилса, у ҳолда бу ҳақда далолатнома тузилади. корхонада қатъий ҳисоботдаги иш қоғозларнинг ҳисоби кирим-чиқим дафтарларида олиб борилади. корхона бўлинмалари-нинг моддий жавобгар шахсларига иш қоғозлар талабнома билан бе-рилади. ишлатилган иш қоғозлар моддий жавобгар шахслар ҳисоби-дан далолатнома билан чиқарилади. қатъий ҳисоботдаги иш қоғозлар билан ишлайдиган ҳар бир моддий жавобгар шахсга корхона бухгал-териясида берилган ва ишлатилган қоғозлар ҳақидаги карточка- маълумотнома олиб борилади. бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирилган ҳолда юритиш асослари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон республикасида молиявий хужалик назорати ва тафтиш утказишнинг ташкил қилиниши" haqida

1350038991_12397.doc ўзбекистон республикасида молиявий хўжалик назорати ва ўзбекистон республикасида молиявий хўжалик назорати ва тафтиш ўтказишнинг ташкил қилиниши корхоналарда содир бўлган хўжалик операцияларини, моддий жавобгар шахслардаги моддий қийматликларни, шунингдек бошқа шахслар ва ташкилотлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш учун бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланилади. бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳужжатлар жуда муҳим аҳамиятга эгадир. чунки ҳар бир содир бўлган хўжалик операцияси ҳужжатлаштирилганлиги натижасидагина унинг тўхтовсиз ҳисобга олиниши таъминланади ва ишончномага эга бўлинади. шу билан бирга бухгалтерия ҳисобининг счётларида, регистрларда ва ҳисобот иш қоғоз (бланк)ларида акс эттирилган ҳамма ёзувлар тегишли бошлан...

DOC format, 203,0 KB. "узбекистон республикасида молиявий хужалик назорати ва тафтиш утказишнинг ташкил қилиниши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.