ўлим ( улим ) жазоси бекор қилиниши – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг пировард натижаси

DOC 85,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350030247_12157.doc қ ўлим жазоси бекор қилиниши – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг пировард натижаси 1992 йилда ўзбекистон республикасининг конституцияси қабул қилиниб, унга асосан инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият деб эълон қилинди. яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги ва инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят деб белгиланди. инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари тизимида яшаш ҳуқуқи, нафақат мазкур ҳуқуқнинг ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегиш​лилиги ва ажралмас эканлиги, балки инсоннинг конституцияда бе​рилган ва кафолатланган ҳамда қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳуж​жатлар томонидан ҳимоя қилинадиган барча мавжуд ҳуқуқ ва эр​кинликларга эга бўлишининг дастлабки шарти ва гарови ҳисоб​ланади. инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 3-моддасида ҳар бир инсон яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғри​сидаги пактнинг 6-моддаси 1-бандида бунга кенг таъриф берилади: «ҳар бир инсоннинг яшаш ҳуқуқи унинг ажралмас ҳуқуқидир. бу ҳуқуқ қонун билан муҳофаза этилади. ҳеч ким ўзбошимчалик билан инсонни яшаш …
2
ҳолат эндигина мустақил бўл​ган ва ўз хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилаётган республи​канинг эҳтиёжларига мос келар эди, албатта. ўтган ўн йилдан ортиқроқ вақт мобайнида ўлим жазоси қўлла​нилиши мумкин бўлган жиноятлар таркиби 33 тадан 2 тагача қис​қартирилди, яъни фақат террорчилик ва оғирлаштирувчи ва​зиятларда қасддан одам ўлдирганлик учунгина ўлим жазоси бери​лиши кўзда тутилган эди. 2008 йил 1 январдан бу 2 та жиноят учун ўлим жазоси бекор қилинди ва унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. ваҳоланки, яқин ўтмишда ўзбекистонда ўлим жазоси нафақат бир қанча давлатга қарши ва ҳарбий жиноят​лар, шахсга қарши ўта оғир жиноятлар учун, балки давлат ва жа​моат мол-мулкини жуда кўп миқдорда талон-торож қилганлик, масъул мансабдор шахснинг пора олиши ёки жуда кўп миқдорда пора олиш, шунингдек, айрим бошқа жиноятлар учун ҳам назарда тутилган эди. биринчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлиси​нинг 1998 йил 29 августида бўлиб ўтган ўн иккинчи сессиясида ўлим жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятлар сони ўзбе​кистон республикасининг жиноят …
3
ланган жиноятлар рўйхати 4 та​гача камайди. жумладан, ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси 118-моддаси тўртинчи қисми, 157-моддаси биринчи қисми, 242-моддаси биринчи қисми, 272-моддаси иккинчи қисми санкция​сидан ўлим жазоси олиб ташланди. ва ниҳоят, иккинчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 2003 йил 12 декабрида бўлиб ўтган ўн учинчи сес​сиясида жиноят кодексидаги яна 2 та жиноят (жкнинг 151-модда​си иккинчи қисми, 153-моддаси) санкциясидан ўлим жазоси чиқа​рилди. шу билан бмт бош ассамблеясининг 32 сессияси 1977 йил 9 декабрда қабул қилган 32(61-сон резолюция қўллаб-қувватланди, десак хато бўлмайди. бу резолюцияда жумладан шундай дейилади: «ўлим жазоси тўғрисидаги масалада кўзланиши лозим бўлган асо​сий мақсад мазкур жазони бекор қилиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб, ўлим жазоси қўлланиши мумкин бўлган ҳуқуқбузар​ликлар сонини мумкин қадар камайтиришдан иборат». ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан кейинги 12 йил ичида ўлим жазосини тайинлаш имконияти 15 баравардан кўпроқ камайди. шундай қилиб, ҳозирга келиб ўзбекистон республикасининг жиноят кодексида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модда иккинчи қисми) ва терроризм (155-модда учинчи қисми) …
4
батдаги муҳим қадам бўлди. 2007 йил 15 июнда ўзбекистон республикаси қонунчилик па​латаси томонидан қабул қилиниб, 29 июнда сенат томонидан маъ​қулланган “ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан ўзбе​кистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ўзбекистон республикасининг жиноят, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия кодексларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар моҳият эътибо​ри билан юқоридаги фармоннинг амалий ифодаси сифатида гавда​ланади. ушбу қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимча​ларни диққат билан таҳлил қилар эканмиз, уларда инсонпарварлик ва адолат принципларининг сўзнинг кенг маъносида ўз аксини топ​ганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. жумладан, ушбу қонунга мувофиқ, ўлим жазоси ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий қилинди. мазкур жазо тури ҳам фақатгина ўзр жкнинг иккита моддаси (97-модда 2-қисм, 155-моддаси 3-қисм) га нисбатан қўлланилиши белгиланди. бундан ташқари, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва ол​тмиш ёшдан ошган эркакга нисбатан тайинланиши мумкин эмасли​ги тўғрисидаги норма мустаҳкамлаб қўйилди. бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, …
5
ҳрум этишга ҳукм қилинган шахсга афв этиш тўғри​сида илтимоснома қилиш ҳуқуқининг берилганлиги, айниқса, диқ​қатга сазовордир. ушбу ҳолатнинг эътиборли жиҳати шундаки, жазо тизимида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси мавжуд бўлган кўплаб хорижий мамлакатлар қонунчилигида афв этиш ҳуқуқининг мавжуд эмаслигидадир. фикримиз сўнггида шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, ўзбекистонда ўлим жазосига доир жиноят қонунчилиги сиёсати бу​тун жаҳонда кечаётган жараёнларга тўла мос бўлиб, ўзбекистон конституцияси моҳиятидан келиб чиқадиган инсонпарварлик та​мойилини ўзида тўла акс эттиради.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўлим ( улим ) жазоси бекор қилиниши – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг пировард натижаси" haqida

1350030247_12157.doc қ ўлим жазоси бекор қилиниши – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг пировард натижаси 1992 йилда ўзбекистон республикасининг конституцияси қабул қилиниб, унга асосан инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият деб эълон қилинди. яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги ва инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят деб белгиланди. инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари тизимида яшаш ҳуқуқи, нафақат мазкур ҳуқуқнинг ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегиш​лилиги ва ажралмас эканлиги, балки инсоннинг конституцияда бе​рилган ва кафолатланган ҳамда қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳуж​жатлар томонидан ҳимоя қилинадиган барча мавжуд ҳуқуқ ва эр​кинликларга эга бўлишининг дастлабки шарти ва гарови ҳисоб​ланади. инсон ҳуқуқлари умумжаҳон ...

DOC format, 85,5 KB. "ўлим ( улим ) жазоси бекор қилиниши – суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг пировард натижаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.