ҳуқуқий муносабатлар

DOC 109,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1349946712_11607.doc ҳуқуқий муносабатлар режа: 1. ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва турлари 2. хуқуқий муносабатларнинг субъектлари 3. субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар 4. ҳуқуқий муносабатнинг объекти 5. юридик фактлар 1. ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва турлари ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга таъсир этиши муаммоси давлат ва ҳуқуқ назарияси учун муҳим методологик аҳамият касб этади. ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари ёрдамида тартибга солинадиган қисми ҳуқуқий муносабатларни ташкил қилади. ҳуқуқ нормалари ўз вазифа ва функцияларини ҳуқуқий муносабатлар орқали амалга оширади; ижтимоий муносабатлар шаклига айлантириш, яъни уларни тартибга солиш билан ҳуқуқ ҳаётга татбиқ этилади. ҳуқуқий муносабат - ўзаро субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган шахслар (яъни, ҳуқуқ соҳиблари) ўртасидаги ҳуқуқ нормалари ва муайян юридик фактлар асосидаги алоқадир. ҳуқуқий муносабат таърифидаги асосий нарса, аввало, бу томонлар ўртасидаги алоқадорликни акс эттиришдир. бундай муносабатларда камида икки томон - ҳуқуқ соҳиблари иштирок этиб, ўзаро мулоқотга киришадилар. соҳиблар бир-бири олдида тегашли субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўтайдилар. ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир-бири …
2
еҳнат, оилавий, бошқарув муносабатлари силсиласида мустақил ўрин тутмайди: ҳуқуқий муносабатлар фақат уларнинг юридик шакли, ифодаси сифатида намоён бўлади... ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий шаклга эга бўлиши мумкин, бунда улар ҳуқуқий муносабатлар, деб аталади»4. тўғри, ижтимоий муносабатларнинг ҳаммаси ҳам ҳуқуқий нормалар воситасида тартибга солинмайди. одатда, давлат ва жамият манфаатлари нуқтаи назаридан энг муҳим ижтимоий муносабатлар ҳуқуқ билан тартибга солинади. ижтимоий муносабатларнинг қолган қисми ахлоқ нормалари, сиёсий нормалар, жамоат бирлашмалари нормалари, одат қоидалари, диний нормалар ва ҳоказолар билан тартибга солинади. ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги хусусият ва махсус белгалар билан тавсифланади: а) ҳуқуқий муносабат - ижтимоий тусдаги муносабат, яъни инсонлар ўртасидаги муносабат бўлиб, бу уларнинг фаолияти, хулқ-атвори билан бевосита богликдир. айтайлик, мулкдор буюмга нисбатан муайян ҳуқуқларга эга. бироқ, бу ҳуқуқлар реал ҳаётий мазмунга эга бўлиши учун мулкдор мазкур буюм устидан бошқа одамлар билан муносабатга киришиши лозим. хусусан, мулкдор шахс буюмни ўзга кишига сотиши, ўзининг мулқцан фойдаланиш ҳуқуқини бировга ўтказиши, ҳадя қилиши мумкин. айни пайтда, улардан ўзининг …
3
ибор бериладиган муҳим сифатлардан бири уларнинг мафкуравий табиатидир. мафкуравийликни собиқ тоталитар тузумдаги синфийлик билан аралаштириб юбормаслик лозим. тўғри, мафкура синфий интилиш ва манфаатларни акс эттириши мумкин. бироқ, бу ҳол улар айнан битта ҳодиса, деган хулосани бермайди. ўз моҳиятига кўра, мафкура ижтимоий-сиёсий ҳаётга оид турли қарашлар, назариялар тизимидир. масалан, эркин бозор ва тадбиркорлик муносабатларига ўтиш - мафкурадир; давлат ва жамиятнинг динга муносабати ҳам мафкура; аҳолининг кам таъминланган қатлам-ларини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳам мафкура ва ҳоказо. шунингдек, ҳуқуқ ва унга мутаносиб ҳуқуқий муносабатлар ҳамиша мафкуравий ҳодисалар бўлиб қолади. бу ерда, энг муҳими, ҳуқуқнинг тор синфий манфаатларга эмас, аксинча, умуминсоний қадриятлар ва манфаатларни ифодалашга йўналтирилгаюшгидир. мафкуравийликнинг яна бир хусусияти шундаки, ҳуқуқий муносабатлар авваламбор кишилар онги орқали (ҳуқуқий онг сифатида мавжуд) бўлиб, сўнг реал воқеликка айланади5. б) хуқуқий муносабат - ҳуқуқ нормаларининг инсонлар хулқ-атворига таъсири натижасида вужудга келадиган муносабат. ҳуқуқ нормаси билан ҳуқуқий муносабат ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. ҳаётда фақат юридик нормаларда назарда тутилган …
4
лар орқали амалга ошадиган алоқадир. субъектив ҳуқуқ соҳиби - ҳуқуқдор, ваколатли шахс; юридик мажбуриятлар эгаси - мажбурият ўтовчи шахсдир. ҳар қандай ҳуқуқий муносабатда ҳуқуқдор шахс қаршисида мажбурият ўтовчи шахс (инсон, ташкилот, давлат идораси)ҳозир бўлади. худди шу маънода ҳуқуқий муносабат индивидуаллашган (яъни, шахси аниқланган) алоқа ҳисобланади. шахсини белгалаш номма-ном ва ижтимоий вазифани бажаришдаги ролига қараб икки кўринишда бўлади. шахсини номма-ном белгилашда ҳуқуқ соҳиблари ўз исми-шарифлари, ташкилотлар эса ўзларининг тўлиқ унсурлари билан номланадилар. масалан, никоҳ муносабатларига киришувчи шахсларнинг аниқ исм-шарифлари ифода этилади. ёки маҳсулот етказиб бериш, юк ташиб бериш муносабатларига киришган ташкилотларнинг барча унсурлари, тўлиқ номланиши ва бошқа муҳим белгилари аниқ кўрсатилади. иккинчи ҳолатда субъектларни номма-ном ёки унсурлар (реквизитлар)га қараб белгалаш талаб этилмайди. фақат уларнинг ижтимоий роли, вазифаси таъкидланади. маса-лан, олди-сотди муносабатларида бир томон-сотувчи, иккинчи томон-харидор. еки маъмурий ҳуқуқ бузилиши муносабатларида бир томонда-милиция ходими, иккинчи томонда-фуқаро ва ҳоказо. г) хуқуқий муносабат - иродавий муносабатдқр. маълумки, ҳуқуқий нормаларда муайян давлат иродаси ифода этилади. …
5
ттирилганлиги боис давлат уларнинг талаблари тўла-тўкис бажарилишини назорат қилиб боради. ҳуқуқий қоидалар ихтиёрий бажарилмаган тақдирда давлатнинг мажбурлаш тизими ишга туширилади. давлат ҳуқуқни қўриқлаш орқали, айни вақтда, ҳуқуқ билан тартибга солинадиган муносабатларни ҳам қўриклайди. ҳуқуқий муносабатлар давлат томонидан махсус тарзда қўрикданганлиги билан ижтимоий муносабатларнинг бошқа турларидан фарқ қилади. давлат томонидан қўриқланадиган ҳуқуқий муносабатлар тизими жамиятдаги ҳуқуқий тартиботнинг асосини ташкил этади. шундай қилиб, ҳуқуқий муносабат - ҳуқуқий нормаларнинг кишилар хатти-ҳаракати, ҳулқ-атворига таъсир этиши оқибатида вужудга келадиган, давлат томонидан қўриқланадиган ҳамда унинг иштирокчиларида субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар мавжудлиги билан тавсифланадиган ижтимоий муносабатлардир. жамият ҳаётида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар ниҳоят даражада турли-тумандир.уларни бир қанча мезонлар асосида таснифлаш мумкин. ҳуқуқий муносабатларни куйидаги мезонлар асосида гуруҳдаш, турларга ажратиш, яъни таснифлаш мақсадга мувофиқ: 1) ҳуқуқ соҳаларига татбиқан, яъни ҳуқуқ нормаларининг муайян ҳуқуқ соҳасига тегишлилигига қараб ҳуқуқий муносабатлар куйидаги турларга бўлинади: давлат-ҳуқуқий (конституциявий) муносабатлар; фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар; жиноий-ҳуқуқий муносабатлар; меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар; молиявий-ҳуқуқий муносабатлар ва ҳоказо. шунингдек, мазкур таснифлаш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳуқуқий муносабатлар"

1349946712_11607.doc ҳуқуқий муносабатлар режа: 1. ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва турлари 2. хуқуқий муносабатларнинг субъектлари 3. субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар 4. ҳуқуқий муносабатнинг объекти 5. юридик фактлар 1. ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва турлари ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга таъсир этиши муаммоси давлат ва ҳуқуқ назарияси учун муҳим методологик аҳамият касб этади. ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари ёрдамида тартибга солинадиган қисми ҳуқуқий муносабатларни ташкил қилади. ҳуқуқ нормалари ўз вазифа ва функцияларини ҳуқуқий муносабатлар орқали амалга оширади; ижтимоий муносабатлар шаклига айлантириш, яъни уларни тартибга солиш билан ҳуқуқ ҳаётга татбиқ этилади. ҳуқуқий муносабат - ўзаро субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган шахслар (яъни, ҳуқу...

Формат DOC, 109,0 КБ. Чтобы скачать "ҳуқуқий муносабатлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳуқуқий муносабатлар DOC Бесплатная загрузка Telegram