молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 4

DOC 19 стр. 229,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
international financial reporting standard 4 мҳхс 4 мҳхс 4 молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 4 суғурта шартномалари мақсади 1 ушбу мҳхс нинг мақсади бўлиб суғурта шартномалари бўйича бундай шартномаларни чиқарадиган ҳар қандай тадбиркорлик субъекти (мазкур мҳхс да суғурталовчи деб номланган) томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини белгилашдан иборатдир. ушбу стандарт бҳхс кенгаши суғурта шартномалари бўйича ўз лойиҳасининг иккинчи босқичини тугаллагунга қадар амал қилади. хусусан, мазкур мҳхс қуйидагиларни талаб этади: (a) суғурта шартномаларини суғурталовчилар томонидан ҳисобга олишга нисбатан чекланган такомиллаштиришларни. (б) суғурталовчиларнинг молиявий ҳисоботларидаги суғурта шартномаларидан юзага келадиган суммаларни белгилайдиган ва тушунтирадиган ҳамда ушбу молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга суғурта шартномалари бўйича келгуси пул оқимларининг суммасини, муддатини ва ноаниқлигини тушунишда ёрдам берадиган маълумотлар очиб берилишини. қўллаш доираси 2 тадбиркорлик субъекти ушбу мҳхс ни қуйидагиларга нисбатан қўллаши лозим: (a) у чиқарадиган суғурта шартномалари (жумладан қайта суғурта шартномалари) ва у эгалик қиладиган қайта суғурта шартномалари. (б) ихтиёрий иштирок жиҳатига эга бўлган ва у томонидан чиқарилган молиявий …
2 / 19
убъекти мазкур мҳхс ни қуйидагиларга нисбатан қўлламаслиги лозим: (a) бевосита ишлаб чиқарувчи, дилер ёки чакана савдодаги тадбиркорлик субъекти томонидан чиқарилган маҳсулот кафолатлари ((бҳхс 18 “одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад” ва бҳхс 37 “резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” га қаранг). (б) иш берувчиларнинг ходимларга ҳақ тўлаш бўйича юзага келадиган активлари ва мажбуриятлари (бҳхс 19 “ходимларнинг даромадлари” ва мҳҳс 2 “акцияга-асосланган тўлов” га қаранг) ва белгиланган нафақа тизимлари бўйича ҳисоботларда акс эттирилган нафақа мажбуриятлари (бҳхс 26 “пенсион тизимлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот” га қаранг). (в) номолиявий моддага бўлган ҳуқуқдан ёки номолиявий моддани ўзидан келгусида фойдаланишга боғлиқ бўлган шартномавий ҳуқуқлар ёки шартномавий мажбуриятлар(масалан, айрим лицензия ҳақлари, роялтилар, шартли ижара тўловлари ва шунга ўхшаш моддалар) ҳамда молиявий ижарада ижарачи томонидан тугатиш қийматинг кафолатланиши (бҳхс 17 “ижара”, бҳхс 18 “одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад” ва бҳхс 38 “номоддий активлар” га қаранг). (г) молиявий кафолат шартномалари, бунда эмитент бундай шартномаларни суғурта шартномалари сифатида олдин аниқ таъкидламагунча …
3 / 19
қандай тадбиркорлик субъектини суғурталовчи сифатида ифодалайди, бунда эмитент юридик ёки назорат мақсадларида суғурталовчи сифатида ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъий назар. 6 қайта суғурта шартномаси суғурта шартномасининг туридир. демак, мазкур мҳхс даги суғурта шартномаларига нисбатан барча мурожаатлар қайта суғурта шартномаларига нисбатан ҳам қўлланилади. сингдирилган деривативлар 7 мҳхс 9 тадбиркорлик субъектидан айрим сингдирилган деривативларни уларнинг бош шартномасидан ажратишни, уларни ҳаққоний қийматда баҳолашни ва уларнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларни фойда ёки зарарда акс эттиришни талаб этади. мҳхс 9 суғурта шартномасида сингдирилган деривативларга нисбатан қўлланилади, бунда сингдирилган деривативнинг ўзи суғурта шартномаси бўлмагунча. 8 мҳхс 9 даги талабларга истисно сифатида, суғурталовчи полис эгасининг суғурта шартномасини ўзгармас сумма (ёки ўзгармас сумма ва фоиз ставкасига асосланган сумма) учун воз кечиш опциони ажратиши ва ҳаққоний қийматда баҳолаши шарт эмас, ҳаттоки агарда амалга ошириш нархи бош суғурта мажбуриятининг баланс қийматидан фарқ қилса. бироқ, мҳхс 9 даги талаблар суғурта шартномасига сингдирилган “пут” опциони ёки пул маблағидан воз кечиш опционига нисбатан қўлланилади, агарда …
4 / 19
айрим ҳолатларда, суғурталовчидан ушбу таркибий қисмларни ажратиш талаб этилади ёки унга рухсат этилади: (a) ажратиш талаб этилади, агарда қуйидаги икки шартлар қаноатлантирилса: (i) суғурталовчи депозит таркибий қисмни (жумладан ҳар қандай сингдирилган воз кечиш опционларини) алоҳида тарзда (яъни суғурта таркибий қисмни инобатга олмаган ҳолда) баҳолай олади. (ii) суғурталовчининг ҳисоб сиёсатлари бошқа ҳолларда ундан депозит таркибий қисмдан юзага келадиган барча мажбуриятларни ва ҳуқуқларни тан олишни талаб этмайди. (б) ажратишга рухсат этилади, аммо талаб этилмайди, агарда суғурталовчи депозит таркибий қисмни (а)(i) дагидек алоҳида тарзда баҳолай олса, аммо унинг бухгалетрия сиёсатлари ундан депозит таркибий қисмдан юзага келадиган барча мажбуриятларни ва ҳуқуқларни тан олишни талаб этади, бунда ушбу ҳуқуқларни ва мажбуриятларни баҳолашда фойдаланилган асосдан қатъий назар. (в) ажратиш тақиқланади, агарда суғурталовчи депозит таркибий қисмни (а)(i) дагидек алоҳида тарзда баҳолай олмаса. 11 қуйида суғурталовчининг ҳисоб сиёсатлари ундан депозит таркибий қисмдан юзага келадиган барча мажбуриятларни тан олишни талаб этмайдиган ҳолатга мисол келтирилган. цедент қайта суғурталовчидан зарарлар учун …
5 / 19
лаб чиқишда фойдаланадиган мезонларни белгилайди. бироқ, мазкур мҳхс суғурталовчини ушбу мезонларни қуйидагилар бўйича ўз ҳисоб сиёсатларига нисбатан қўллашдан озод этади: (a) у чиқарадиган суғурта шартномалари (жумладан тегишли сотиб олиш харажатлари ва тегишли номоддий активлар, масалан 31 ва 32-бандларда келтирилган активлар); ва (б) у эгалик қиладиган қайта суғурта шартномалари. 14 шунга қарамасдан, мазкур мҳхс суғурталовчини бҳхс 8 нинг 10-12 бандларидаги мезонларнинг айрим оқибатларидан озод этмайди. хусусан, суғурталовчи: (a) эҳтимолий келгуси даъволар буйича ҳар қандай резервларни мажбурият сифатида тан олмаслиги лозим, агарда ушбу даъволар ҳисобот даври охирида мавжуд бўлмаган суғурта шартномаларидан юзага келса (масалан фавқулотда ҳолат резервлари ва тенглаштириш резервлари). (б) 15-19 бандларда сўз юритилган мажбурият мослиги тестини амалга ошириши лозим. (в) суғурта мажбуриятини (ёки суғурта мажбурияти қисмини) ўзининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан чиқариб ташлаши лозим, фақатгина қачонки у сўндирилса, яъни қачонки мажбурият бажарилса ёки бекор қилинса ёки муддати тугаса. (г) қуйидагиларни ўзаро ҳисоб-китоб қилмаслиги лозим: (i) қайта суғурта активларига қарши тегишли …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 4"

international financial reporting standard 4 мҳхс 4 мҳхс 4 молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 4 суғурта шартномалари мақсади 1 ушбу мҳхс нинг мақсади бўлиб суғурта шартномалари бўйича бундай шартномаларни чиқарадиган ҳар қандай тадбиркорлик субъекти (мазкур мҳхс да суғурталовчи деб номланган) томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини белгилашдан иборатдир. ушбу стандарт бҳхс кенгаши суғурта шартномалари бўйича ўз лойиҳасининг иккинчи босқичини тугаллагунга қадар амал қилади. хусусан, мазкур мҳхс қуйидагиларни талаб этади: (a) суғурта шартномаларини суғурталовчилар томонидан ҳисобга олишга нисбатан чекланган такомиллаштиришларни. (б) суғурталовчиларнинг молиявий ҳисоботларидаги суғурта шартномаларидан юзага келадиган суммаларни белгилайдиган ва тушунтирадиган ҳамда ушбу молияви...

Этот файл содержит 19 стр. в формате DOC (229,0 КБ). Чтобы скачать "молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 4", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: молиявий ҳисоботнинг халкаро ст… DOC 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram