бхс 12

DOC 28 sahifa 357,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
бҳхс 12 бҳхс 12 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 12 фойда солиқлари мақсади ушбу стандартнинг мақсади фойда солиқларини ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. фойда солиқларини ҳисобга олишда асосий масала бўлиб қуйидагиларнинг жорий ва келгуси солиқларга бўлган таъсири қай тарзда ҳисобга олиниши кераклиги ҳисобланади: (а) тадбиркорлик субъектининг молиявий холати тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадиган активлар (мажбуриятлар)нинг баланс қиймати келгусида қопланиши (тўланиши); ва (б) тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида тан олинган жорий давр учун операциялар ва бошқа ҳодисалар. табиий-ки, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти актив ёки мажбуриятни тан олганида, ушбу актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланиши ёки тўланишини кутади. агар ушбу баланс қийматининг қопланиши ёки тўланиши, бу қийматнинг қопланиши ёки тўланиши фойда солиғига таъсир қилмаган ҳолга қараганда келгусида кўпроқ (камроқ) солиқ тўланишига олиб келиши мумкин бўлса, ушбу стандарт, маълум чегараланган истисно ҳолатларидан ташқари ҳолларда, тадбиркорлик субъекти томонидан муддати узайтирилган солиқ мажбурияти (муддати узайтирилган солиқ активи) тан олинишини талаб этади. ушбу стандарт тадбиркорлик субъекти томонидан операциялар ва …
2 / 28
ининг бизнес бирлашувида тан олиниши, ушбу бизнес бирлашувида юзага келадиган гудвил суммасига ёки манфаатли хариддан тан олинадиган фойда суммасига таъсир қилади. ушбу стандарт, шунингдек, солиқ зарари ёки солиқ имтиёзларидан фойдаланмаслик натижасида келиб чиқадиган, муддати узайтирилган солиқ активларини тан олиш, фойда солиқларини молиявий ҳисоботда акс эттириш ҳамда фойда солиқларига тегишли бўлган маълумотларни очиб бериш бўйича талабларни қамраб олади. қўллаш доираси 1 ушбу стандарт фойда солиқларини ҳисобга олишда қўлланилиши керак. 2 ушбу стандарт мақсадларида, фойда солиқлари, солиққа тортиладиган фойдадан олинадиган ҳамма маҳаллий ва ҳорижий фаолиятлар бўйича солиқларни, қамраб олади. фойда солиқларига, шунингдек, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти фойдасига шуъба тадбиркорлик субъектлари, қарам тадбиркорлик субъектлари ёки қўшма корхоналар томонидан тўланадиган суммалардан олинадиган ва тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар киради. 3 [ўз кучини йўқотган] 4 ушбу стандарт давлат грантлари (бҳхс 20 “давлат грантларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиб бериш” га қаранг) ёки инвестициялар бўйича солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш усулларини қамраб олмайди. бироқ, шундай грантлар …
3 / 28
суммаси. муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари -бу келгусида солиқ солинадиган вақтинчалик фарқлар бўйича келгуси даврларда тўланадиган фойда солиқларининг суммаси. муддати узайтирилган солиқ активлари – фойда солиқларининг қуйидагилар бўйича келгуси даврларда қопланадиган суммаси: (a) келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқлар; (б) фойдаланилмаган солиқ зарарларини келгуси даврларга ўтказиш; ва (в) фойдаланилмаган солиқ имтиёзларини келгуси даврларга ўтказиш. вақтинчалик фарқлар – бу молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати билан унинг солиқ базаси ўртасидаги фарқлардир. вақтинчалик фарқлар қуйидагича бўлиши мумкин: (a) келгусида cолиқ солинадиган вақтинчалик фарқлар - вақтинчалик фарқлар бўлиб, улар актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланадиган ёки тўланадиган келгуси даврларнинг солиқ солинадиган фойдасини (солиқ зарарини) ҳисоблашда солиқ солинадиган суммаларни юзага келтиради; ёки (б) келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқлар - вақтинчалик фарқлар бўлиб, улар актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланадиган ёки тўланадиган келгуси даврларнинг солиқ солинадиган фойдасини (солиқ зарарини) ҳисоблашда чегириб ташланадиган суммаларни юзага келтиради. актив ёки мажбуриятнинг солиқ базаси – ушбу актив ёки …
4 / 28
нган, қолган қиймати келгуси даврларда асбоб-ускунанинг эскириши суммаси сифатида ёки унинг чиқиб кетишида чегириладиган сумма сифатида чегирилиши мумкин. асбоб-ускунадан фойдаланишдан олинадиган даромад солиққа тортилади. асбоб-ускуна чиқиб кетишидан олинадиган ҳар қандай фойда солиққа тортилади, бундай чиқиб кетишдан олинадиган ҳар қандай зарар эса солиқ мақсадларида чегириб ташланади. асбоб-ускунанинг солиқ базаси 70га тенг. 2 олинадиган фоизларнинг баланс қиймати 100га тенг. тегишли фоизли даромадлар касса усули бўйича солиққа тортилади. олинадиган фоизларнинг солиқ базаси нольга тенг. 3 савдо бўйича олинадиган ҳисобварақларнинг баланс қиймати 100га тенг. тегишли бўлган даромад солиқ солинадиган фойдага (солиқ зарарига) киритилиб бўлган. савдо бўйича олинадиган ҳисобварақларнинг солиқ базаси 100га тенг. 4 шуъба тадбиркорлик субъектидан олинадиган дивидендларнинг баланс қиймати 100га тенг. дивидендлар солиққа тортилмайди. аслида, активнинг тўла баланс қиймати иқтисодий нафдан чегирилиши мумкин. шундай қилиб, олинадиган дивидендларнинг солиқ базаси 100га тенг.(a) 5 берилган кредитнинг баланс қиймати 100 тенг. кредитнинг тўланиши солиққа таъсир қилмайди. кредитнинг солиқ базаси 100га тенг. (a) бундай таҳлил қилганда, келгусида …
5 / 28
исоллар 1 жорий мажбуриятларнинг баланс қиймати 100га тенг бўлган ҳисобланган харажатларни ўз ичига олади. уларга тегишли бўлган харажатлар солиқ мақсадларида касса усули бўйича чегирилади. ҳисобланган харажатларнинг солиқ базаси нольга тенг. 2 жорий мажбуриятларнинг баланс қиймати 100га тенг бўлган олдиндан олинган фоизли даромадларни ўз ичига олади. уларга тегишли бўлган фоизли даромадлар касса усулида солиққа тортилган. олдиндан олинган фоизларнинг солиқ базаси нольга тенг. 3 жорий мажбуриятларнинг баланс қиймати 100га тенг бўлган ҳисобланган харажатларни ўз ичига олади. уларга тегишли бўлган харажатлар солиқ мақсадларида чегирилиб ташланган. ҳисобланган харажатларнинг солиқ базаси 100га тенг. 4 жорий мажбуриятларнинг баланс қиймати 100га тенг бўлган ҳисобланган жарималарни ўз ичига олади. жарималар солиқ мақсадларида чегирилмайди. ҳисобланган жарималарнинг солиқ базаси 100га тенг.(a) 5 тўланадиган кредитнинг баланс қиймати 100га тенг. кредитнинг тўланиши солиққа таъсир қилмайди. кредитнинг солиқ базаси 100га тенг. (a) бундай таҳлил қилганда, келгусида чегириладиган вақтинчалик фарқ мавжуд эмас. муқобил таҳлилда, ҳисобланган тўланадиган жарималарнинг солиқ базаси нольга тенг ва натижада 100га …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бхс 12" haqida

бҳхс 12 бҳхс 12 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 12 фойда солиқлари мақсади ушбу стандартнинг мақсади фойда солиқларини ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. фойда солиқларини ҳисобга олишда асосий масала бўлиб қуйидагиларнинг жорий ва келгуси солиқларга бўлган таъсири қай тарзда ҳисобга олиниши кераклиги ҳисобланади: (а) тадбиркорлик субъектининг молиявий холати тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадиган активлар (мажбуриятлар)нинг баланс қиймати келгусида қопланиши (тўланиши); ва (б) тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида тан олинган жорий давр учун операциялар ва бошқа ҳодисалар. табиий-ки, ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти актив ёки мажбуриятни тан олганида, ушбу актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати қопланиши ёки тўланишини кутади. агар ушбу баланс қийматининг...

Bu fayl DOC formatida 28 sahifadan iborat (357,5 KB). "бхс 12"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бхс 12 DOC 28 sahifa Bepul yuklash Telegram