ёшлар – ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси

DOCX 6 sahifa 228,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
ёшлар – ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси президент шавкат мирзиёев ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу анжуман билан барчани табриклади. – мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. ҳар бирингиз жонажон ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. сизларни ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди шавкат мирзиёев нутқининг аввалида. – биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азму шижоатингизга суянамиз. барчангиз яхши биласиз, бугун ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. она ватанимизда учинчи ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. шу сабабли айни ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. ишонаманки, мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда сизлар сингари фидойи ва ватанпарвар ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшадилар. давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси …
2 / 6
ларимиз кўплигини кўриб ниҳоятда қувондим, – деди давлатимиз раҳбари. президент шавкат мирзиёев энди тошкент шаҳри тажрибаси бутун мамлакатимиз бўйлаб жорий этилишини айтиб ўтди. бу борада тошкент, қашқадарё ва хоразм вилоятларида аллақачон ишлар бошлаб юборилди. ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли асосда ўрганиш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш вазифаси мутасадди ташкилотларга юкланган. бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва масъул раҳбарлар ёшлар билан учрашувларни мунтазам равишда йўлга қўяди. ҳокимлар ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлайди. шу масала бўйича ҳар 6 ойда маҳаллий кенгашларга ҳисобот беради ва келгуси ярим йиллик учун режаларни белгилаб олади. “ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилади. “ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуси кўплаб тадбиркорларимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланди. 2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаши …
3 / 6
инг лойиҳаларини молиялаштириш учун инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилади ва унга 100 миллион доллар маблағ ажратилади. жамғарма ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштиради. бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади. форумда мутасаддиларга шу борада кўрсатмалар берилди. – бугун ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ёшларимиз жуда кўп. лекин, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, адашган, кўмакка муҳтожлари ҳам йўқ эмас. шунинг учун ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қиладиган “ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиш вазифаси топширилади, – деди давлат раҳбари. навқирон авлод вакилларида бизнес кўникмаларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. яқинда ўтказилган ижтимоий сўровлар аксарият ёшларимизда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малака етишмаслигини кўрсатди. демак, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ишларни янада кучайтириш лозим, деди шавкат мирзиёев. …
4 / 6
, иш топишда қийинчиликка учрамоқдалар. маълумки, ҳозирги вақтда андижон, фарғона ва наманган вилоятларида 7-11-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бирга уларни энг камида битта касбга ўргатиш амалиёти жорий этилган. ўқувчи 11-синфга ўтдими, у туман ёки шаҳар ҳокимлигининг бевосита эътиборида бўлиши белгиланган. – ташкилотлар ёш мутахассисни ишга олишдан манфаатдор бўлиши керак. шу сабабли, ҳукуматга ёш кадрлар учун белгиланган синов муддати даврида иш берувчиларга имтиёзлар тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш вазифаси топширилади, – деди президент. ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш ва ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ҳам устувор вазифалардан бири. ўтган уч йил мобайнида мамлакатимиз бўйича 5 минг 100 тадан ортиқ намунали ёш оилага арзон уй-жойлар қурилиб, қарийб 200 миллиард сўм миқдорида бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди. бунинг мантиқий давоми сифатида 2021-2023 йилларда ёшлар уйларини қуриш дастурини ишлаб чиқиб, амалга ошириш вазифаси белгиланди. – халқимиз азалдан оилани муқаддас билиб, уни асраб-авайлаб келади. оила мустаҳкам бўлса, жамият барқарор бўлади. бир нарсани унутмаслигимиз лозим: …
5 / 6
ёшлар – ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёшлар – ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси" haqida

ёшлар – ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси президент шавкат мирзиёев ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу анжуман билан барчани табриклади. – мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. ҳар бирингиз жонажон ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. сизларни ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди шавкат мирзиёев нутқининг аввалида. – биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азму шижоатингизга суянамиз. барчангиз яхши биласиз, бугун ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. она ватанимизда учинчи ренесс...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (228,3 KB). "ёшлар – ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.