ovqatdan zaharlanishlar va ularni oldini olish

DOCX 7 pages 45.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
мавзу: овқатдан захарланишлар ва уларни олдини олиш. назорат саволлари. 1.овқатдан захарланиш хақида тушунча. 2. овқатдан заҳарланишлдарни ўзига хос умумий белгилари. 3. овқатдан захарланиш классификацияси. 4. микробли овқатдан захарланишлар. 5. микробсиз овқатдан захарланишлар. 6. сабаби номаълум (ёки замбуруғлардан) захарланишлар. 7.токсикоинфекция хақида тушунча. 8. интоксикация хақида тушунча. 9. ботулизм ва унинг келиб чиқиш сабаблари. 10. ботулизни ўзига хос белгилари. 11. бомбаж ва унинг турлари. 12. ботулизмда врач тактикаси. 13. уров касаллиги (кашин-бек касаллиги). 14. эрготизм ва уни олдини олиш. 15. овқатдан захарланишларни олдини олиш чоралари. озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланмаган ёки унга дуч келмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак дунёда. айниқса бу нохуш ҳолат, аксарият саёҳатчилар, сафарда юрганларда кўпроқ учрайди. бунга сабаб – уларнинг ҳар доим ҳам гигиена талбларига риоя қила олмасликларидир. бундай ҳолларда бактериал интоксикация келиб чиқиши тайин. шунинг баробарида, тропик давлатларда дам олиш маҳали танаввул қилинадиган нотаниш ва организм ўрганмаган таомларни айтиш мумкин. илиқ ва нам иқлим шароитида турли касаллик чақирувчи микроорганизмлар “гуркираб” …
2 / 7
· умумий ҳолсизланиш, дармонсизлик; · бош оғриғи. вақтида чора кўрилиб, даволаш бошланмаса, аломатлар кучаяди. токсинлар тури ва уларнинг миқдорига кўра, буйрак, марказий асаб тизими ва юрак-қон тизими фаолияти бузилиши мумкин. айниқса интоксикация болалар, кексалар ёки яқинда касалланган кишиларда ўта жиддий ўтади. овқатдан заҳарланиш сабаблари аксарият ҳолларда заҳарланиш муддати ўтган маҳсулот, бактериялар ва улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар (экзо-ва эндотоксинлар), шунингдек, кимёвий воситалар таъсирида зарарланган озиқ-овқатни истеъмол қилиш оқибатида юзага келади. ёз фаслида асосан тарвуз-қовун маҳсулотларидан заҳарланиш кўпроқ кузатилади. «одам бирор нарса истеъмол қилиб заҳарланганда овқатланишдан сўнг 3-4 соат ўтиб танада ҳолсизланиш рўй беради. ҳарорат бироз кўтарилиши, кўнгил айниши ва қайт қилиши мумкин, 5-6 соатдан кейин ич кетиши бошланади. кўнгил айниши натижасида қайт қилиш кузатилганда, овқат ейишни тўхтатиш лозим. иложи борича ҳеч нарса емаслик керак. ҳарорат кўтарилганда эса кўпроқ сув ичиш тавсия этилади. сув ичгандан кейин ҳам қайт қилиш тўхтамаса, шифокорга мурожаат қилинади. кунига 4-5 марта ич кетиб, қоринда кучли оғриқ пайдо …
3 / 7
афот этгани ҳақида хабар берилганди. оила деҳқон бозоридан тарвуз сотиб олган ҳамда икки кун музлаткичда сақлаб, истеъмол қилган тарвуз маҳсулотидан заҳарланган. овқатдан заҳарланиш – микроблар билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилинганда вужудга келадиган касаллик. аксарият бирдан кўпчилик касалланади, лекин беморлардан соғлом одамга юқмайди. кўпинча, стафилококклар, энтерококклар, айрим ичак таёкчалари, протей, цитробактер, иерсиния, клостридия ва бошқа микроблар сабаб бўлиши мумкин. қуйидаги 2 ҳолат овқатдан заҳарланиш учун умумий ҳисобланади: 1) микроб тушиб кўпайган овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибати; 2) бемор организмига микробнинг ўзи ва унинг токсини таъсири. овқатдан заҳарланиш ёз ойларида кўп учрайди. катталарга нисбатан болалар, айниқса, 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар кўпроқ касалланади. одам кўпроқ уриниб қолган гўшт ва унинг маҳсулотлари, сут маҳсулотлари (айниқса, торт ва пирожное), балиқ, товуқ гўштини истеъмол қилганда заҳарланиши мумкин. стафилококклар сабаб бўлган ҳолларда инфекция манбаи одам ҳисобланади. ангина ёки турли йирингли касалликлар: сачратқи, чипқон, хасмол ва бошқа(лар) йирингли яралар бўлган кишилардан микроб тайёр маҳсулотга ўтиб, …
4 / 7
идан бошлаб бемор қони зардоби билан ажратиб олинган микроб культраси аралаштирилиб агглюцинация реакцияси қўйилади. реакциянинг 1:40 нисбатда ва ундан юқори суюлтиришда ижобий натижа бериши ушбу микроб касаллик сабабчиси эканидан дарак беради. овқатдан бўладиган токсикинфекциялар ва интоксикацияларт овқатдан заҳарланишдан фарқ қила билиш керак. даво касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганида тез ёрдам сифатида меъдани 2 % ли сода ёки нимранг калий перманганат эритмаси билан чайиш, ичакни тозалашдан иборат. регидрон, бектит препарат эритмасини ичириб туриш касаллик оғирлашишининг олдини олади. оғирроқ ҳолларда дисоль, ацесоль, трисоль каби суюқликлар томир орқали томчилаб қўйилади. зарурат бўлганида юрак-томир тизими фаолиятини яхшилайдиган дорилар юборилади. озиқ-овқат тайёрлаш корхоналари хизматчилари иш жараёнида шахсий гигиенага қатъий риоя қилишлари, эмизикли оналар гўдакни эмизишдан олдин қўли ва кўкрагини совунлаб ювиши керак. ёз кунлари гўдаклар учун овқат фақат бир марта истеъмол қилишга етарли қилиб тайёрланиши лозим. овкатга ишлатиладиган идишлар аввал ювилиб, сўнгра қайнатилиши, устига тоза дока ёпиб қўйилиши лозим. рўзғорда ишлатиладиган тез бузиладиган маҳсулотлар совиткичда …
5 / 7
арланиш қайд этилиб, 176 нафар фуқаролар жабрланган, улардан 52 нафарини болалар ташкил этган. ваколатли органни хабардор этган ҳолда республикадаги 279 та деҳқон бозоридан 61 тасида санитария назорати амалга оширилди ва уларнинг барчасида санитария қоидалари, нормаларига риоя этилмаётгани аниқланган. ботулизм қиш ва эрта баҳор фаслларида аҳоли ўртасида уй шароитида тайёрланган сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида овқатдан заҳарланиш, яъни ботулизм касаллиги учраб туради. бунинг сабаби оддий. уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда ҳамма ҳам зарур технологик жараёнлар, санитария меъёрлари ва шахсий гигиена қоидаларига тўла риоя қилмайди. шунингдек, уларни белгиланган ҳароратда сақлашга кўпинча эътибор берилмайди. натижада, консервадаги ботулизм споралари тез ривожланади ва заҳарли токсинлар чиқаради. ботулизм споралари билан заҳарланган консерва маҳсулотларининг ташқи кўриниши ва таъмида ўзгариш кузатилмайди. айрим ҳолатларда шиша идишларнинг қопқоғи шишади. клиник белгилари. бундай маҳсулотни истеъмол қилган одамда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлиш жараёни 2 соатдан 8-10 кунгача чўзилади. ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ бўлиши, жисмлар кўзга иккита бўлиб …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ovqatdan zaharlanishlar va ularni oldini olish"

мавзу: овқатдан захарланишлар ва уларни олдини олиш. назорат саволлари. 1.овқатдан захарланиш хақида тушунча. 2. овқатдан заҳарланишлдарни ўзига хос умумий белгилари. 3. овқатдан захарланиш классификацияси. 4. микробли овқатдан захарланишлар. 5. микробсиз овқатдан захарланишлар. 6. сабаби номаълум (ёки замбуруғлардан) захарланишлар. 7.токсикоинфекция хақида тушунча. 8. интоксикация хақида тушунча. 9. ботулизм ва унинг келиб чиқиш сабаблари. 10. ботулизни ўзига хос белгилари. 11. бомбаж ва унинг турлари. 12. ботулизмда врач тактикаси. 13. уров касаллиги (кашин-бек касаллиги). 14. эрготизм ва уни олдини олиш. 15. овқатдан захарланишларни олдини олиш чоралари. озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланмаган ёки унга дуч келмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак дунёда. айниқса бу нохуш ҳолат, аксарият саё...

This file contains 7 pages in DOCX format (45.2 KB). To download "ovqatdan zaharlanishlar va ularni oldini olish", click the Telegram button on the left.

Tags: ovqatdan zaharlanishlar va ular… DOCX 7 pages Free download Telegram