иқтисодий хавфсизлик ва шахсий муҳитинг мухофазаси

DOCX 6 стр. 389,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
5-мавзу: шахснинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари режа: 1- шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги. 2- шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва унинг хавфсизлигига таҳдидлар. 3- шахснинг ижтимоий-иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўллари ва воситалари. 5.1. шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги инсон ўз ҳаёт фаолиятини табиат ва жамият билан диалектик боғлиқликда олиб борадиган, табиат қонунлари ва ижтимоий муносабатларнинг обекти ва субекти бўлган табиий-биологик мавжудот ва ижтимоий воқеликдир. инсонда табиий-моддий, ижтимоий, маданий ва маънавий хусусиятлар мавжуд бўлади. инсоннинг ҳаёт фаолияти турли обектив ва субектив омилларга, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда маънавий ривожланишга, шунингдек, табиий-иқлимий таъсирга, экология, ижтимоий, миллатлараро ва геополитик шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. унинг хатти-ҳаракати шахснинг психологик ҳолатига, қизиқиши, одати, ўз олдига қўйган мақсади, ижтимоий ва миллий хусусиятлари, бошқа кишилар билан ўзаро муносабати, ёши, жинси, жисмоний куч ва ақлий қобилиятларига боғлиқ бўлади. инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида инсоннинг имкониятлари қуйидагилар билан белгиланади: · шахсий мол-мулки, бойлигининг миқдори. бу эса шахснинг кўчмас ва ҳаракатдаги мулки, …
2 / 6
сон манфаатларига қай даражада мослиги нуқтаи назаридан баҳолаш мумкин бўлади. инсон ва унинг манфаатлари учун оила муҳим аҳамият касб этади. олиа қариндошлик алоқалари ва маиший ҳаёт умумийлиги асосида, онгли равишда ташкил этилган кишиларнинг кичик гуруҳидан иборат. оиланинг ҳаёт фаолияти шахснинг, у аъзо бўлган оила ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилади ҳамда ўзининг уй хўжалигини мустақил равишда юритади. инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида оила, авваламбор, инсон капиталини шакллантириш ва жамғаришнинг асосий бўғини ҳисобланади. шу нуқтаи назардан оиланинг вазифаларини уч босқичда, яъни моддий асосни яратиш, таълим, инсон капиталини ишлаб чиқариш ва реализатсия қилишда кўриш мумкин. биринчи босқичда оила бюджетини шакллантириш ва фойдаланиш, уй хўжалигини юритиш функсиялари амалга оширилади. иккинчи босқичда оила фарзандни дунёга келтириш, тарбиялаш ва уни ижтимоий-иқтисодий ҳаёт кечириш шароитларига мослаштириш вазифасини бажаради. учинчи босқичда тадбиркорлик фаолияти ва меҳнат қилиш орқали оила бозор хўжалигида ўз аъзоларининг якка тартибда иштирок этиши, оилавий бизнесни ташкил этиш вазифаларини бажаради. …
3 / 6
аталади. шахс хавфсизлиги ўз ичига унинг ҳаёти, саломатлиги, эркинлиги ва шахсий дахлсизлигига, қадр-қиммати, шаъни ва обрўсига, мол-мулкига қилинган тажовузлардан ҳимояланишни олади. шахс манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар кўпқиррали бўлиб, улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: -шахснинг ўз олдига нотўғри мақсадларни қўйиши; -бошқа, ташқи ижтимоий тизимлар таҳдиди; -ички ижтимоий тизимда вужудга келадиган таҳдидлар; -табиий таҳдидлар. шахс билан боғлиқ таҳдидлар ичида ижтимоий таҳдидлар ҳам мавжуд. уларга қуйидагилар киради: · ишсизлик; · камбағал бўлиб қолиш; · жамиятда аҳолининг ижтимоий ва мулкий табақаланиши, даромадлардаги тенгсизликнинг кучайиши, камбағал аҳоли қатламларининг кўпайиши, аҳоли турмуш даражасининг пасайиши; · меҳнат шароитларининг ёмонлашуви, ишчи кучи малакаси ва сифатининг пасайиши; · аҳоли ўртача умр кўриш даражаси, давомийлигининг қисқариши, туғилиш даражасининг пасайиши, ўлим даражасининг ўсиши, аҳоли табиий ўсиши суръатларининг ҳаддан ташқари пасайиб кетиши; · оналар ва болалар ўлими ва касалланишининг ўсиши, турли инфекцион, юқумли касалликларнинг, жумладан, оив/оитс ва туберкулез, гепатит, безгак касаллари, норкомания тарқалишининг ўсиб бориши, майиб ва мажруҳлар сонининг кўпайиши; · уйсиз ва …
4 / 6
мият эҳтиёжлари ўсишига нисбатан орқада қолиши, ҳудудлар ривожланишидаги номутаносибликнинг кучайиши, табиий ёки инсон, капитал ресурсларининг етарли эмаслиги, жамиятда урбанизатсия жараёнларининг кучайиши, ташқи табиий муҳитнинг зарарланиши ёки ёмонлашуви ҳамда маълум ижтимоий ҳаракатлар туфайли вужудга келади. иқтисодий соҳадаги инсон шахсига нисбатан тажовуз рекетда ўз ифодасини топади. рекет кишининг моддий аҳволига зарар келтирадиган товламачилик ҳисобланади. унинг намоён бўлиш шакллари қуйидагилардан иборат: · шантаж, товламачилик қилиш, яъни ўз қурбони учун нохуш ахборотни бошқаларга ошкор қилиш билан қўрқитиб, уни ҳеч кимга айтмаслик учун ҳақ талаб қилиш. масалан, йирик миқдордаги даромадини солиқдан яширганлиги тўғрисидаги маълумотни билиб қолиб, уни солиқ инспексиясига билдирмаслик учун ўз қурбонидан ҳақ тўлашни талаб қилиш; · инсон ҳаётига, саломатлигига, мол-мулки ва капиталига таҳдид солиш. бунда жиноятчилар ўз қурбонларига зара етказиш билан қўрқитиб, зиён етказмаслик учун пул талаб қиладилар; · иқтисодий терроризм – шахснинг ишончига кириб олиб, турли йўллар билан кўрсатаётган хизматлари учун тўланадиган ҳақ миқдорини ошириб бориш. агар шахс қаршилик қилса, куч билан …
5 / 6
батбардош, иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлиб, ўзининг меҳнати, маҳорати, ишбилармонлиги туфайли ўз эҳтиёжларини қондира олади. шахснинг хавфсизлиги ҳозирги даврда қуйидагилар билан тавсифланади: · аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги; · меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиши, иқтисодий ўсишга эришиш; · тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланиши; · меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлигининг ошиши ва ишсизликнинг камайиши; · аҳоли даромадлари ва истеъмолининг, ўртача даромад даражасининг ўсиши; · кишиларнинг билим, касб-малака ва маданият даражасининг ўсиши; · маънавиятнинг ривожланиши; · фаннинг ривожланиш даражаси; · камбағаллик ва қашшоқликнинг камайиши; · аҳоли ўлим даражасининг камайиши; · аҳолининг ўртача умр кўриш даражасининг ўсиши. давлат шахс хавфсизлигини баҳолаш учун жамиятда ижтимоий беқарорликни вужудга келтириши мумкин бўлган қуйидаги кўрсаткичларни таҳлил қилиб бориши керак бўлади: -жамиятда аҳолининг тор доирада ниҳоятда бой-бадавлат ва келажагига ишончини йўқотган ниҳоятда камбағал кишиларга ажралиши, уларнинг даромадлари ўртасидаги фарқнинг катталашиб бориши; -ижтимоий низоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган даражада ишсизликнинг ўсиши; -камбағаллик ва қашшоқлик муаммосини келтириб чиқариши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий хавфсизлик ва шахсий муҳитинг мухофазаси"

5-мавзу: шахснинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари режа: 1- шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги. 2- шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва унинг хавфсизлигига таҳдидлар. 3- шахснинг ижтимоий-иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўллари ва воситалари. 5.1. шахснинг эркинликлари ва иқтисодий мустақиллиги инсон ўз ҳаёт фаолиятини табиат ва жамият билан диалектик боғлиқликда олиб борадиган, табиат қонунлари ва ижтимоий муносабатларнинг обекти ва субекти бўлган табиий-биологик мавжудот ва ижтимоий воқеликдир. инсонда табиий-моддий, ижтимоий, маданий ва маънавий хусусиятлар мавжуд бўлади. инсоннинг ҳаёт фаолияти турли обектив ва субектив омилларга, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда маънавий ривожланишга, шунингдек, табиий-иқлимий таъсирга, экология, ижтимо...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (389,0 КБ). Чтобы скачать "иқтисодий хавфсизлик ва шахсий муҳитинг мухофазаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий хавфсизлик ва шахсий … DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram