хўжалик фаолиятининг пул-молия соҳасидаги иқтисодий хавфсизлик

DOC 78.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1707763359.doc хўжалик фаолиятининг пул-молия соҳасидаги иқтисодий хавфсизлик режа: 1. молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар 2.пул муомаласи соҳасидаги иқтисодий таҳдидлар 3. молия, пул-кредит тизимида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш дастаклари 4. пул муомаласини мустаҳкамлаш ва банклар хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари бозор муносабатларига ўтиш шароитида тижорат ҳисоби асосида фаолият юритувчи молиявий муассасалар тизими шаклланади. улар жумласига банклар, биржалар, суғурта компаниялари, инвестицион фондлар ва бошқа иқтисодий-молиявий муассасалар киради. молия иқтисодий сиёсатнинг ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг дастурига айланади. шу боисдан молия соҳасини мустаҳкамлаш қуйидаги вазифаларда ўз ифодасини топган: - умумдавлат устуворликларидан келиб чиқиб, молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш самарадорлигини ошириш; · ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш ва солиқ тизимини такомиллаштириш, солиқлар сонини камайтириб, унинг йиғилишини ошириш; · пул массасидан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг самарали механизмини яратиш; · банк тизимининг ишончли амал қилишини таъминлаш. банкларнинг самарали фаолият юритишининг муҳим шартлари, яъни кўзлаган манфаатлари қуйидагиларда намоён бўлади: · молиявий бозорда банк хизматлари рентабеллигини таъминлаш. бунинг учун мижозлар …
2
тлаб, резидентлар ва норезидентлар ўртасида ҳисоб-китоблар қилиш, хорижий валюта сотиш ва сотиб олиш бўйича валюта операцияларини амалга оширишдаги қонунбузарликлар; · марказий банкнинг лицензиясисиз валюта операцияларини амалга ошириш бўйича тартиб ва қонунбузарликлар; · молиявий кредитлар олиш ва бериш, экспорт-импорт операциялари бўйича тўлов муддатларини чўзиш билан боғлиқ қонунбузарликлар; · резидент ва норезидентлар ўртасидаги валюта оперцияларини тўлиқ ва объектив ҳисобга олишнинг йўлга қўйилмаганлиги билан боғлиқ қонунбузарликлар. мамлакатдан капитал қочишининг олдини олиш ва молиявий муҳитни соғломлаштириш учун қуйидаги ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилади: - мамлакатда инвестицион муҳитни яхшилаш, инвестицияларни иқтисодиётга жалб этишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш орқали инвестицион жозибадорликни юксалтириш. оқибатда, капитални четга чиқариш камайиб, хориждаги ватандошларимиз ҳисобидаги маблағларнинг юртимизга қайтиш жараёни юз беради; · аҳолининг банкларга ишончини тиклаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш; · миллий валютадаги жамғармаларнинг кўпайиши ҳамда уларни инвестицияларга айланишини рағбатлантириш тизимини яратиш; · молиявий оқимларни божхона, валюта, банк назоратининг шакл ва воситалари, усулларини такомиллаштириш; - капиталнинг экспорт ва импортини тартибга солишнинг ҳуқуқий-меъёрий …
3
ул муомаласидаги қонунбузарлик, жиноий, ўғрилик ҳолатларининг вужудга келишига қуйидагилар қулай шароит яратади: · инфляцион жараёнларнинг кучайиши; · даромадларни декларация қилиш тизиминининг етарли ривожланмаганлиги; · хорижий валюталар муомаласининг тартибга солинмаганлиги; - банк ва молиявий муассасалар томонидан пул маблағларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг бўшлиги; -ҳисоб-кассаоперацияларининг такомиллашмагани ҳамда пул тўловлари муддатларининг атайин чўзиб юборилиши ҳолатлари. ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатларда нодавлат банк тизими ва фонд биржалари, инвестицион фондларнинг ривожланиши ҳамда давлат назоратининг етарли даражада эмаслиги турли криминоген омилларни вужудга келтиради: - давлатнинг пул-кредит сиёсатидаги зиддиятлар, молиявий муносабатларни тартибга солишдаги узилиш ва камчиликлар; · пул-кредит тузилмаларини ташкил этиш ва уларни тугатишга бўлган талаблар ҳамда хўжалик субъектлари билан ўзаро муносабатлари тартиб-қоидаларининг етарли даражада такомиллашмаганлиги; · дастлабки банк капитали манбаининг қонунийлигини ҳуқуқий жиҳатдан назорат қилишнинг мавжуд эмаслиги; · жиноий йўллар билан топилган маблағларни легаллаштиришга тўсқинлик қилувчи механизмнинг мавжуд эмаслиги; - банклар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг такомиллашмаганлиги. товламачилик, жиноий ҳаракатларга сабаб бўлувчи ташкилий-хўжалик омиллари ва шарт-шароитлари ҳам мавжуд бўлиб, …
4
· тижорат банкларининг айрим раҳбарлари ўз ҳисобларига тўлов ҳужжатларининг ҳақиқий ёки сохталигидан қатъи назар катта миқдорда пул маблағларининг келиб тушишидан манфаатдор бўладилар. чунки пул кўчирганлик ёки узатилганлиги учун улар катта миқдорда комиссион ҳақ оладилар. жиноий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш учун махсус хавфсизлик хизматларини ташкил этиш ҳамда хавфсизликни таъминлашга катта эътибор қаратиш лозим бўлади. 3. молия, пул-кредит тизимида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш дастаклари иқтисодиёт нормал амал қилиши учун молиявий маблағлар унинг соҳалари, тармоқлари, ҳудудлари бўйича тақсимланади. буларнинг барчаси ҳужжатлар айланмаси, ҳисоботлар ва иқтисодий ахборотларда қайд этилади ҳамда ўз ифодасини топади. шу боисдан молия соҳасидаги хавфсизликни таъминлаш учун, авваламбор, молиявий ҳужжатларнинг умумўрнатилган ҳуқуқий-меъёрий талабларга мувофиқлигини текшириш лозим бўлади. ушбу умумий талаблар қуйидагилардан иборат: · зарурий реквизитларни, яъни ҳужжатлар учун қонун, амалдаги тартиб- қоидаларга мувофиқ мажбурий маълумотлар бўлишини белгилаш; · муҳр ва штампларнинг аниқлиги; - ҳужжатларда тузатиш, қўшимча ёзувлар, хатолар, унинг турли нусхалари мазмунининг ҳар хил бўлишига йўл қўймаслик; · мансабдор шахслар …
5
ишнинг ташкилий-техник, дастурий чора- тадбирлари, воситаларини махсус ташкилотлар ёрдамида ишлаб чиқиб, жорий этиш; · ахборотларни ҳимоялаш тизимини аттестация қилиш, унинг амал қилинишини мунтазам назорат қилиш; · ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича банк мутахассисларини тайёрлаш; · ҳужжатлар, бланклар, муҳр, штампларни сақлашнинг ҳимоя чораларини кўриш, расмийлаштирилмаган шартнома лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш; · молиявий ҳужжатлар бўйича ички ва ташқи аудиторларлик текширувлари ўтказиш; · банк операциялари бўйича рискларни аниқлаш ва баҳолаш. капиталнинг етарлилик курсаткичи ва ҳар бир қарз олувчи учун рискни максимал миқдорини аниқлаш муҳим ҳисобланади2. алоҳида мижознинг рискини аниқлаш учун банк томонидан хўжалик субъектларининг кредит котировкаси тузилади. шунингдек, банклар рискларни бошқаришлари керак бўлади. 4. пул муомаласини мустаҳкамлаш ва банклар хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари ўзбекистонда валюта тизимининг асосини ўзбек сўми ташкил этади. у 1994 йил 1 июлдан ягона қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. миллий валюта сўмнинг барқарорлигини таъминлаш ва унинг қадрини ошириш халқ фаровонлигини ҳамда иқтисодий хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хўжалик фаолиятининг пул-молия соҳасидаги иқтисодий хавфсизлик"

1707763359.doc хўжалик фаолиятининг пул-молия соҳасидаги иқтисодий хавфсизлик режа: 1. молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар 2.пул муомаласи соҳасидаги иқтисодий таҳдидлар 3. молия, пул-кредит тизимида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш дастаклари 4. пул муомаласини мустаҳкамлаш ва банклар хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари бозор муносабатларига ўтиш шароитида тижорат ҳисоби асосида фаолият юритувчи молиявий муассасалар тизими шаклланади. улар жумласига банклар, биржалар, суғурта компаниялари, инвестицион фондлар ва бошқа иқтисодий-молиявий муассасалар киради. молия иқтисодий сиёсатнинг ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг дастурига айланади. шу боисдан молия соҳасини мустаҳкамлаш қуйидаги вазифаларда ўз ифодасини топган: - уму...

DOC format, 78.0 KB. To download "хўжалик фаолиятининг пул-молия соҳасидаги иқтисодий хавфсизлик", click the Telegram button on the left.