maktabgacha yosh davrida psixik rivojlanish xususiyatlari

PPTX 31 стр. 195,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 31
4-мавзу: мактабгача ёш даврида психик ривожланиш хусусиятлари 4-мавзу: мактабгача ёш даврида психик ривожланиш хусусиятлари режа: 1. мактабгача ёшдаги болаларнинг психик тараққиёти. 2. боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари. 3. боғча ёшидаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши. 4. мактабгача ёшдаги болалар шахсининг шаклланиши. 5. боланинг мактабга психологик тайёргарлиги. 4.1. мактабгача ёшдаги болаларнинг исихик тараққиёти онтогенезда 3 дан 7 ёшгача бўлган давр боғча ёши даври ёки мактабгача ёш даври ҳисобланади. мактабгача ёшдаги болалар психологиясида жуда тез сифат ўзгаришлари бўлишини инобатга олган ҳолда 3 даврга: (3-4 ёш) кичик мактабгача давр, (кичик боғча ёши), (4-5 ёш) ўрта мактабгача давр, (ўрта боғча ёши) , (6-7 ёш) катта мактабгача давр (катта боғча ёши)га ажратиш мумкин. бола ривожланиш жараёнида кишилик авлоди томонидан яратилган предмет ва ҳодисалар олами билан муносабатга киришади. боғча ёшдаги болаларнинг кўзга ташланиб турувчи хусусиятларидан бири, уларнинг ҳаракатчанлиги ва тақлидчанлигидир. бола табиатининг асосий қонунини шундай ифодалаш мумкин: бола узлуксиз фаолият кўрсатишни талаб қилади, лекин у фаолият …
2 / 31
даки, бола қизиққан нарсасини мумкин қадар чуқурроқ билишга интилади ва узоқ вақт давомида қизиққан нарсаси билан шуғулланишдан зерикмайди. бу эса ўз навбатида боланинг диққати ҳамда иродаси каби муҳим хислатларни ўстиришга ва мустаҳкамлашига ёрдам беради. 3-7 ёшли болаларнинг психик ривожланишида бадиий-ижодий фаолият тури бўлган мусиқанинг аҳамияти ҳам жуда каттадир. мусиқа орқали болалар ашула айтишга, мусиқа оҳангига мос ритмик ҳаракатлар қилишга ўрганадилар. 4.2. боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари маълумки, боланинг ёши улғайиб, мустақил ҳаракат қилиш имконияти ошган сари, унинг атрофидаги нарса ва ҳодисалар бўйича дунёқараши кенгайиб боради. мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолияти ўйиндир. бу ёшдаги болаларнинг ўйинларини учга бўлиш мумкин: 1)предметли ўйинлар(15-20 дақиқа ўйналади); 2)сюжетли-ролли ўйинлар (30-60 дақиқа ўйналади); 3) қоидали ўйинлар (1соатдан -2кунгача давом этиши мумкин). боғча ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда кўп олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келмоқда. боғча ёшидаги болалар ўзларининг ўйин фаолиятларида илдам қадамлар билан олға қараб бораётган сермазмун ҳаётимизнинг ҳамма томонларини акс эттиришга …
3 / 31
чидан, болалар ўйин жараёнида ўз ихтиёрларидаги нарсаларни, ўзларини қизиқтирган, аммо катталаргагина мансуб бўлган нарсаларга айлантириб, хоҳлаганларича эркин фаолиятда бўладилар. болаларнинг ўйин фаолиятлари уларнинг жисмоний ва психик жиҳатдан гармоник равишда ривожланиши учун бирдан-бир воситадир. ўйин болалар ҳаётида шундай кўп қиррали фаолиятки, унда катгаларга мансуб бўлган меҳнат ҳам, турли нарсалар ҳақида тафаккур қилиш, хом-хаёл суриш, дам олиш ва хушчақчақлик жараёнларининг барчаси ўйин фаолиятида аниқ бўлади. шундай қилиб, ўйин болалар хаёли томонидан яратилган нарса эмас, аксинча, болалар хаёлининг ўзи, ўйин давомида юзага келиб, ривожланадиган психик жараёндир. бу ёшдаги болалар ўз вақтининг кўп қисмини ўйин билан ўтказади, айниқса 3 ёшдан 6-7 ёшгача ўйинлар аҳамиятли тараққиёт йўлини босиб ўтади: предметли-бошқарув ва рамзий ўйинлардан тортиб то қоидали сюжетли-ролли ўйинларгача. бу ёш даврида барча ўйин турларини кўриш мумкин. бу ёш даври давомида болаларнинг қуйидаги асосий фаолият турлари изчилликда такомиллашиб боради: предметлар билан бошқариш ўйини, қонструктив типдаги индивидуал предметли ўйин, жамоавий сюжетли-ролли ўйинлар, индивидуал ва гуруҳий ижод, ўйин-мусобақа, …
4 / 31
ўйинда қайта ижро этиладиган роллар –оилавий (она, ота, буви, бува, ўғил, қиз ва ҳ.к) ёки тарбиявий (енага, боғчадаги тарбиячи,) ёки эртак қаҳрамонлари (бўри, айиқ, тулки, қуён, эчки,) ёки касбий (шифокор, командир, учувчи). ролларни ижро этувчилар катталар ёки болалар ёки уларни ўрнини босувчи ўйинчоқлар, қўғирчоқлар бўлиши мумкин. бу ёшдаги болаларнинг ўйин, меҳнат ва ўқишни ўзлаштиришларини кетма-кетлиги босқичини аниқлаш мумкин, бунда мактабгача ёш даври таҳлил мақсадида шартли равишда 3 та даврга бўлинади: кичик мактабгача ёш даври (3-4 ёш), ўрта мактабгача ёш даври (4-5 ёш) ва катта мактабгача ёш даври (5-6 ёш). ушбу бўлиш ёш даврлари психологиясида болаларнинг психологияси ва хулқ-атворидаги жадал ва сифатий ўзгаришларни қайд этиш учун ўтказилади. кичик мактабгача ёшдагилар ҳали, қоидага мувофиқ, ёлғиз ўйнайдилар. ўзларининг предметли ва қонструкторли ўйинларида идрок, хотира, тасаввур, тафаккур ва ҳаракат қобилиятларини такомиллаштириб борадилар. ушбу ёшдаги болалар сюжетли-ролли ўйинларида одатда кундалик ҳаётларида кузатадиган катталарнинг ҳаракатларини қайта намоён этадилар. ўрта ва катта мактабгача ёш даврида сюжетли-ролли ўйинлар …
5 / 31
еҳнат кўникма ва малакаларини эгаллайдилар, уларда амалий тафаккур фаол ривожланади. бола ўйинда кўплаб уй-рўзғор асбоблари ва предметларидан фойдаланишни ўрганади. унда ўз хатти-ҳаракатларини режалаштириш қобилияти пайдо бўлади ва ривожланади, кўп ҳаракатлари ва ақлий операциялари, тасаввур ва хаёли такомиллашади. (lotinchadan subordinatio — bo'ysunish) бу ёш давридаги болалар ижодий фаолиятдан тасвирий санъат айниқса, расм чизишни яхши кўрадилар. расмлар боланинг жисмоний ва психологик ҳолатига кўра ўзгариши мумкин. (касаллик, кайфият). аниқланишича, касал болалар чизган расмлар соғломларникидан кўпгина жиҳатлари билан фарқ қилади. мактабгача ёш даври бадиий-ижодий фаолиятида мусиқа муҳим аҳамиятга эга. болаларга мусиқий асарларни тинглаш, мусиқий қаторларни ва товушларни турли асбобларда такрорлаш қувонч бағишлайди. болалар қўшиқ айтишга, мусиқа остида турли ритмик, рақс ҳаракатларини бажаришга ўрганадилар. қўшиқ айтиш мусиқани англаш ва вокал қобилиятларни ривожлантиради. бу ёш даври давомида болаларнинг қуйидаги асосий фаолият турлари изчилликда такомиллашиб боради: предметлар билан бошқариш ўйини, қонструктив типдаги индивидуал предметли ўйин, жамоавий сюжетли-ролли ўйинлар, индивидуал ва гуруҳий ижод, ўйин-мусобақа, ўйин-мулоқот, уй меҳнати. мактабга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 31 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "maktabgacha yosh davrida psixik rivojlanish xususiyatlari"

4-мавзу: мактабгача ёш даврида психик ривожланиш хусусиятлари 4-мавзу: мактабгача ёш даврида психик ривожланиш хусусиятлари режа: 1. мактабгача ёшдаги болаларнинг психик тараққиёти. 2. боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари. 3. боғча ёшидаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши. 4. мактабгача ёшдаги болалар шахсининг шаклланиши. 5. боланинг мактабга психологик тайёргарлиги. 4.1. мактабгача ёшдаги болаларнинг исихик тараққиёти онтогенезда 3 дан 7 ёшгача бўлган давр боғча ёши даври ёки мактабгача ёш даври ҳисобланади. мактабгача ёшдаги болалар психологиясида жуда тез сифат ўзгаришлари бўлишини инобатга олган ҳолда 3 даврга: (3-4 ёш) кичик мактабгача давр, (кичик боғча ёши), (4-5 ёш) ўрта мактабгача давр, (ўрта боғча ёши) , (6-7 ёш) катта мактабгача давр (катта боғча ёши)...

Этот файл содержит 31 стр. в формате PPTX (195,3 КБ). Чтобы скачать "maktabgacha yosh davrida psixik rivojlanish xususiyatlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: maktabgacha yosh davrida psixik… PPTX 31 стр. Бесплатная загрузка Telegram