қурилиш – миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи

DOC 8 pages 81.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
2-мавзу: қурилиш – миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи режа 1. қурилишнинг хусусиятлари ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли 2. қурилишнинг ташкилий шакллари 3. қурилишнинг моддий-техник базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари таянч иборалар: қурилиш, тугалланмаган қурилиш, саноат қурилиши, иқтисодиёт, тармоқ,иқтисодий самарадорлик. 1. қурилишнинг хусусиятлари ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли қурилиш - асосий моддий ишлаб чиқариш тармоқларидан биридир. у миллий иқтисодиётда учинчи (саноат ва қишлоқ хўжалигидан кейин) ўринда туради. қурилишнинг маҳсулоти - барча турдаги ишлар бўйича тугалланган ва ишга туширишга тайёр бўлган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондлари, шунингдек, амалдаги корхоналарнинг кенгайтирилиши ва қайта таъмирланиши, уларда ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозланишидир. уй-жой муаммоларининг ечими батамом қурилиш зиммасига юклатилади. қурилиш ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва миллий иқтисодиётни комплекс юксалтиришда катта роль ўйнайди. бу тармоқда жамғариш фондининг тахминан учдан икки қисми амалга оширилади, мамлакат ялпи ижтимоий маҳсулотининг 10 фоизидан кўпроқ қисми яратилади. қурилишнинг миллий хўжалик миқёсидаги аҳамияти ва етакчи роль ўйнашига яна бир сабаб …
2 / 8
иш циклига қараб қурилиш маҳсулотининг шакли ва тайёрлиги турлича бўлади. тайёр қурилиш маҳсулоти - бу қурилган ва буюртмачига белгиланган тартибда топширилган асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидир (корхоналар, электростанциялар, шахталар, уйлар, мактаблар, шифохоналар в бошқа ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш объектлари). қурилиш маҳсулоти ўзининг эксплуатация мақсадидан ташқари такрор ишлаб чиқариш функциясини ҳам бажаради ва халқ хўжалигининг асосий фондларини янгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади. тугалланмаган қурилиш ва тугалланмаган қурилиш ишлаб чиқаришини тайёр қурилиш маҳсулоти билан адаштириб юбормаслик керак. уларнинг ҳажми қурилиш-монтаж ташкилотларининг ва бутун тармоқ иқтисодиётининг фаолиятига катта таъсир кўрсатади. тугалланмаган қурилиш - бу тугалланмаган ва фойдаланишга топширилмаган қурилиш объектлари бўйича ўзлаштирилган капитал қўйилмаларнинг муайян бир санадаги ҳолати бўйича олинган ҳажмидир. тугалланмаган қурилиш таркибида амалга оширилаётган, шунингдек, вақтинча ва батамом тўхтатиб қўйилган қурилишлар ва объектлар бўйича капитал қўйилмалар ҳисобга олинади. тугалланмаган қурилиш ҳажмларининг ўзгариши қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: нй.о.= нй.б. + к - вас.ф - скқ, бу ерда: нй.о. ва …
3 / 8
ларнинг тартибсиз тақсимланганлиги ва тармоқ иқтисодиётига ва миллий иқтисодиётга жиддий зарар етказади. қурилиш тармоғи қурилаётган объектларнинг характери ва мақсадига қараб бир неча қуйи тармоқларга: саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, уй-жой, маданий-маиший қурилиш ва бошқаларга бўлинади. бундай бўлиниш эса ўз навбатида қурилишда ихтисослашувни чуқурлаштриш ва қурилиш қувватларини шакллантиришга хизмат қилади ҳамда у ёки бу тармоқ иқтисодиётини ривожлантириш учун керак бўлади. қурилиши тугалланмаган объектлар капитал маблағ билан таъминланмаган ёки уларнинг қурилишини давом эттириш учун бундан кейин маблағ қўйиш вақтинча ёки ўзил-кесил мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланганда - қурилиш тиклангунгача бўлган ёки объект янги мулкдорга сотилгунгача бўлган даврда «фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низом»га (вазирлар маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарорига илова) кўра консервация қилиниши мумкин. қурилиши тугалланмаган объектларни ва асосий воситаларни консервация қилиш муддати тамом бўлгач фойдаланишни ва қуришни қайтадан бошлаш мумкин деб ҳисобланади ҳамда бу тўғрида қўшимча қарор қабул қилиш талаб этилмайди. консервация қилиш ҳамда фойдаланиш ва …
4 / 8
хўжалиги, ирригация, мелиоратив ва бошқа қурилиш турлари ҳам киради. уй-жой қурилиши - янги уй-жойларини, ётоқхоналар, ётоқ корпуслари, болалар уйлари ва қария ҳамда ногиронлар уйларини қуришдир. аҳолининг жамғармалари ва давлатнинг қўллаб-қувватлаши ҳисобига қуриладиган шахсий уй-жойларни қуриш ҳам уй-жой қурилиши таркибига киради. маданий-маиший қурилиш - коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш, фан ва маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот, бошқариш органлари тизимларига қарашли янги объектларни қуриш ва амал қилаётганларини таъмирлашдир. қурилиш комплекси - пудратчи курилиш ва монтаж ташкилотлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхоналар, қурилиш материаллари, деталлар ва конструкциялари ишлаб чиқарувчи корхоналар мажмуасидир. қурилиш комплекси таркибига қурилиш фани (меъморчилик, техник, иқтисодий ва бошқалар), қурилишни лойиҳалаштириш, бевосита қурилиш ва унинг моддий-техник базаси киради. қурилишнинг асосий ишлаб чикариш бўғинлари - бу қурилиш бошқармалари, монтаж бошқармалари, қурилиш-монтаж бошқармалари (сму - қмб), кўчма механизациялашган колонналар (пмк - кмк) ёки ихтисослашган механизациялашган колонналар (спмк - имк), уй-жой ва завод қуриш комбинатлари (дск, зск – ужқк – зқк), пардозлаш ишлари …
5 / 8
фаолияти субъекти. инвестор инвестиция натижаларини тасарруф қилишга тўлик юридик ҳуқуқларга эга. шунингдек, у инвестицияларни (капитал қўйилмаларни) жалб қилиш шаклини белгилайди, қурилиш контрактларининг шартларини ишлаб чиқади, инвестиция жараёни иштирокчилари билан бўладиган молиявий-кредит муносабатларни амалга оширади. инвестор қурилиш маҳсулотининг буюртмачиси, кредитори, харидори бўлиши, шунингдек, бевосита қурувчи функциясини бажаради. буюртмачи - техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишдан бошлаб объектни фойдаланишга топшириш ёки объектнинг ишлаб чиқариш қувватига чиқишигача бўлган муддатда объект қурилишининг ташкилотчиси ва бошқарувчиси функцияларини қабул қилган умумий ёки жисмоний шахс. қурилиш эгаси - қурилиш бўлаётган ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳуқуқий ёки жисмоний шахс. у ер эгаси ҳисобланади. буюртмачи қурилиш эгасидан фарқли равишда ер майдонидан қурилиш учун факат ижара шартлари асосида фойдаланади. пудратчи (бош пудратчи) - пудрат шартномаси ёки контракти асосида объект қурилишини амалга ошираётган курилиш фирмаси. бош пудратчи қурилиш натижалари учун шартнома шартларига мувофиқ равишда буюртмачи олдида тўлик жавобгар бўлади. у зарур ҳолларда айрим турдаги ишларни бажариш учун қуйи пудрат ташкилотларини …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қурилиш – миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи"

2-мавзу: қурилиш – миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи режа 1. қурилишнинг хусусиятлари ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли 2. қурилишнинг ташкилий шакллари 3. қурилишнинг моддий-техник базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари таянч иборалар: қурилиш, тугалланмаган қурилиш, саноат қурилиши, иқтисодиёт, тармоқ,иқтисодий самарадорлик. 1. қурилишнинг хусусиятлари ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли қурилиш - асосий моддий ишлаб чиқариш тармоқларидан биридир. у миллий иқтисодиётда учинчи (саноат ва қишлоқ хўжалигидан кейин) ўринда туради. қурилишнинг маҳсулоти - барча турдаги ишлар бўйича тугалланган ва ишга туширишга тайёр бўлган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондлари, шунингдек, амалдаги корхоналарнинг кенгайтирилиши ва қайта таъмирланиши, уларда ишлаб чиқаришни т...

This file contains 8 pages in DOC format (81.5 KB). To download "қурилиш – миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи", click the Telegram button on the left.