суд-ҳуқуқий тизимини либераллаштириш марралари

DOC 86,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663327517.doc х суд-ҳуқуқий тизимини либераллаштириш марралари мамлакатимизда изчиллик ва собит қадамлик билан амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ижтимоий-сиёсий ва давлат – ҳуқуқий ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олди ва бу жараён ижобий натижалар бермоқда. пировард мақсади – ҳуқуқий давлат ва адолатли жамият барпо этиш бўлган ушбу ислоҳотлар республиканинг суд-ҳуқуқий тизимида ҳам самарали кечмоқда. давлатимиз раҳбари ислом каримов олий мажлис, вазирлар маҳкамаси ва президент девонининг ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисдаги дастурий маърузасида мустақил давлат тарзидаги тараққиёт давримизни икки муҳим босқичга бўлди. дастлабки босқичда (1991 – 2000 йиллар) халқимизнинг тарихан шаклланган миллий ва маданий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сиёсий демократия ва эркин иқтисодиётга эришишнинг, янги давлат ва жамият барпо этишнинг оқилона стратегияси ишлаб чиқилди. мустақил суд ҳокимиятини қарор топтириш мазкур стратегиянинг, ислоҳотлар дастурининг муҳим таркибий бўғини бўлди. президентимиз такрор ва такрор таъкидлаганларидек, судларни жазоловчи ва фақат давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи органдан қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи органга айлантиришга қаратилган яхлит …
2
хўжалик, маъмурий ва жиноят ишларини кўриб чиқиш, низоларни ҳуқуқий ҳал этиш орқали намоён бўлади. бунда суд фуқаролар, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир этиш; жиноят содир этганликда айбдор деб топиш, жиноят иши бўйича жазо тайинлаш; шахсни суд тартибида айрим ҳуқуқлардан, мулкдан, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум этиш ёки уларни чеклаш; адолатни таъминлаш ва ўрни келганда шахснинг айбсизлигини исботлаб, ҳукм чиқариш каби фаолиятида қонунни қўллаш билан шуғулланади. демократиянинг улкан ютуғи сифатида биринчи босқичда мамлакатимиз тарихида илк бор конституциявий суд қарор топди, янги мазмундаги умумий юрисдикция судлари, хўжалик судлари ва ҳакамлик судлари жорий этилди. судлар тўғрисидаги қонун, жиноят кодекси, жиноят – процессуал кодекси, одил судловга оид бошқа қонунчилик базаси вужудга келтирилди. фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш судлар фаолиятининг асосий мазмунига айланди. суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг тенглигини таъминлашнинг таъсирчан ҳуқуқий механизмлари яратилди. фуқароларнинг суд ҳимоясига бўлган конституциявий ҳуқуқлари кафолатланди. суд ислоҳотлари жараёнида жиноят ва фуқаролик ишларини …
3
бунда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, сиёсий ҳаёт, қонунчилик, суд – ҳуқуқ тизими ва ижтимоий соҳаларни изчил ислоҳ қилиш таъминланди. ушбу босқич муҳим вазифалари қаторида давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини янада демократлаштириш, мустақил суд тизимини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўла кафолатлаш, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, фу​қаролик жамияти институтларини изчил шакллантириш масалалари мавжуд. чуқур қониқиш билан таъкидлаш жоизки, таҳлил этилаёт​ган даврда мамлакатимиз суд-ҳуқуқий тизимини халқаро стандарт​ларга мослаштириш, ҳуқуқий давлатчилик тамойилларига мувофиқлаштиришга йўналтирилган янги концепция ҳаётга тадбиқ этилди. судларнинг ихтисослашуви давом эттирилди. ўзбекистон республикаси олий мажлиси 2001 йил 29 августда «суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. унинг мақсади суд ҳужжатлари (ҳукм, қарор, ажрим) мажбурий ижро этилаётганда юзага келадиган мулкий ёки номулкий муносабатларни тартибга солишдан иборат. судлар суд қарорларини ижро этиш каби ўзларига хос бўлмаган вазифалардан озод қилинди. шунингдек, судларнинг мустақиллигини таъминлаш борасида қўйилган муҳим қадамлардан бири – ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ҳузурида судлар фао​лиятини ташкилий ва …
4
ексидаги жиноят содир этган шахс етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаган тақ​дирда, суд томонидан унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш тариқасида жазо тайинлашга йўл қўймайдиган нормалар анча кенгайтирилди. мазкур ўзгаришлар қабул қилинганидан сўнг судларнинг озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони тайинлаши 2006 йилда 2000 йилга нисбатан қарийб 20 фоизга камайди. бунда ярашув институти жорий этилганлиги ижобий самара берди. айбсизлик презумпцияси принципига риоя этиш судлар фаолиятига тобора сингиб бормоқда. жорий йилда ўзбекистон республикасининг 2008 йил 1 январдан мамалакатда ўлим жазосини бекор қилиш, шунингдек, фуқароларни қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини прокуратурадан судга ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қонунлари халқаро ҳамжамият томонидан ижобий кутиб олинди ва бутун дунёда катта акс-садо берди. ўзбекистонда юқорида қайд этилган жиноий жазо чораларининг жорий этилиши билан дунёда жиноий жазолашнинг энг инсонпарвар, ҳуқуқий тизимларидан бири ташкил этилди, деб таъкидлаш мумкин. судларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш мақсадида прокуратура органларининг суд жараёнига аралашувини чеклаш, прокуратура ваколатларининг бир қисмини судларга ўтказиш масаласи кун тартибига қўйилди. 2005 йил …
5
и ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади. мамлакатимиз президентининг мустақиллигимизнинг 16-йиллиги муносабати билан сўзлаган маърузаси суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришда, уни жаҳон андозалари талаблари асосида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатишида янги, янада демократик марраларни белгилаб берди. энг муҳим хулоса шуки, ислоҳотларнинг биринчи босқичида суд-ҳуқуқ тизимига жорий этилган ҳуқуқий механизмлар, концептуал ечимлар, белгиланган чора-тадбирлар тараққиётимизнинг иккинчи босқичида самара бериб, равон ишлай бошлади.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суд-ҳуқуқий тизимини либераллаштириш марралари" haqida

1663327517.doc х суд-ҳуқуқий тизимини либераллаштириш марралари мамлакатимизда изчиллик ва собит қадамлик билан амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ижтимоий-сиёсий ва давлат – ҳуқуқий ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олди ва бу жараён ижобий натижалар бермоқда. пировард мақсади – ҳуқуқий давлат ва адолатли жамият барпо этиш бўлган ушбу ислоҳотлар республиканинг суд-ҳуқуқий тизимида ҳам самарали кечмоқда. давлатимиз раҳбари ислом каримов олий мажлис, вазирлар маҳкамаси ва президент девонининг ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисдаги дастурий маърузасида мустақил давлат тарзидаги тараққиёт давримизни икки муҳим босқичга бўлди. дастлабки босқичда (1991 – 2000 йиллар) халқимизнинг тарихан шаклланган миллий ва маданий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сиёсий ...

DOC format, 86,5 KB. "суд-ҳуқуқий тизимини либераллаштириш марралари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.