kриминалистик трасология

DOC 151.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663360272.doc криминалистик трасология kриминалистик трасология режа: 1. трасология тушунчаси ва изларнинг таснифлари 2. қўл бармоқ излари 3. оёқ ва пойабзал излари 4. бузиш қуролларидан қолган излар 5. транспорт воситаларининг излари 6. изларни кўздан кечириш ва процессуал расмийлаштириш 7. трасологик экспертиза ҳал қиладиган масалалар трасология сўзи французча «la tras» - из, грекча «logos»-таълимот сўзларининг бирикувидан ҳосил бўлиб, излар ҳақидаги таълимот деган маънони англатади. трасология жиноятларни фош қилишда ва унга қарши курашда қўлланиладиган криминалистик техниканинг муҳим соҳаларидан биридир. излар ҳақидаги таълимот деганда кенг маънода жиноят содир қилиш натижасида вужудга келадиган барча ўзгаришлар тўғрисидаги билимларни тушунамиз. излар жиноят содир этилган жойда, жиноятчининг баданида ва кийимида ҳосил бўлади. криминалистикада излар икки гуруҳга ажратилади: ҳодиса ёки унинг айрим ҳолатлари инсон онгига сингиб хотирасида сақланади ва маълум вақтларда маълумот-ахборот шаклида тикланади. бу хилдаги изларни шартли равишда хотиравий излар деса бўлади. изларнинг бу тури субъектив характерга эга бўлиб инсоннинг сезиш, қабул қилиш, тафаккур қилиш, хотирасида мустаҳкам ва …
2
ектга таъсири натижасида из ҳосил қилади. трасология бу - изларнинг ҳосил бўлиш механизмини, из ҳосил қилувчи объектларнинг гуруҳ ва индивидуал мансублигини аниқлаш, изларнинг аксини қидириб топиш, қайд этиш ва текшириш учун қўлланиладиган илмий-техника воситалари ва методларини ишлаб чиқиш ҳақидаги таълимотдир. излар қуйидагича таснифланади: 1. келиб чиқиш шакли бўйича: - ботиқ излар; - юзаки излар; 2. ҳосил бўлиш механизми бўйича: - статик излар; - динамик излар; 3. изларнинг заррачалар ҳисобидан ҳосил бўлишига қараб: - локал излар; - периферик излар. амалий жиҳатдан изларни таснифлаш уларни қидириб топиш, нусхасини олиш, тадқиқ этишда ҳар бир изни қай усулда ҳосил бўлганлигини процессуал ҳужжатларда тўғри-аниқ ифодалаш имконини беради. ботиқ излар - қабул қилувчи юзанинг из қолдирувчи объект билан контактда бўлган жойнинг тўқнаш келган қисмидаги ўзгариш ҳисобига ҳосил бўлади. бунинг натижасида из қолдирувчи объектнинг тасвири қабул қилувчи объектда ботиқ ҳолатда ўз аксини топади. юзаки излар қабул қилувчи объектда из қолдирган объект юза қисмининг акси ўтиши натижасида ҳосил …
3
анлигини ёки маълум бир гуруҳ (тур)га мансублигини аниқлаш тушунчасидан келиб чиқади. криминалистик техникада трасологик изларни таснифлаш, идентификация ўтказиш масалалари даставвал проф. б.и.шевченко томонидан ўрганилиб, трасологик идентификация фақат жисмларнинг ташқи тузилиши бошқа объектларда акс этган тақдирдагина амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланган. трасологик изларнинг таснифи уларни ҳосил қилувчи объект турлари бўйича ҳам хилма-хилдир. одамнинг қўл, бармоқ, яланг оёқ излари, бунга пойабзал изларини ҳам киритиш мумкин. баъзан тиш ва лаб излари ҳам учрайди. жиноий ҳаракатни содир этишда турли тўсиқларни бузиш учун асбоб-қуроллар ишлатилади, буларни бузиш қуролларидан қолган излар деб аталади. транспорт воситасининг ғилдираклари ва турли қисмларидан қоладиган излар ҳам бор. экспертиза текширувлари ҳам ана шу гуруҳларга тегишли бўлган изларнинг хусусиятига қараб ўтказилади. объектлардаги изларнинг ҳосил бўлиш механизмини ва из қолдирган объектларнинг айнанлигини аниқлаш трасологик текширув орқали бажарилади. изнинг ҳосил бўлиш хусусияти унинг аломатлари, шакли, ўлчови, қолдиқлари ва бошқаларини ўрганиш орқали аниқланади. мазкур текширувга бевосита изни ўзида акс эттирган объектни ўрганиш билан эришилади. объектнинг фотосурати, …
4
а бир бутунни аниқлаш масаласи ҳам трасологик экспертиза вазифасига киради. жумладан, жиноят қуролининг масалан, пичоқнинг бир қисми ҳодиса жойида, иккинчи бўлаги шубҳаланилган шахс ёнидан (уйидан) топилиши, ҳужжатнинг йиртилган, кесилган бўлаклари, синган шиша бўлаклари ва ҳ.к., айрим бўлаклари асосида битта қуролга тегишли эканлиги аниқланади. 2. қўл бармоқ излари қўл (бармоқ) излари бошқа изларга нисбатан кўпроқ учраб туради, чунки инсон у ёки бу ҳаракатни содир қилганда қўл билан ушлайди, олади ва бошқа амалларни бажаради. дактилос - бармоқ маъносини англатади тергов амалиётида излар асосида муайян шахснинг айнанлигини дактилоскопик текширув йўли билан аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади. қўлдан қоладиган изларнинг аҳамияти изни ҳосил қилувчи қўлдаги тери тузилишининг ўзига хослиги ва такрорланмаслиги билан белгиланади. анатомия фанининг маълумотларига биноан тери икки қават, яъни дерма ва эпидермис қатламларидан иборат бўлиб, дерма ички қатлами, эпидермис эса ташқи қопловчи тери қатламини ташкил қилади. ички қатлам (дерма)да тери тузилиши силлиқ бўлмай ўзига ҳос папилляр (кашта) тузилиши билан тавсифланади. кашталар папилляр …
5
а назарий жиҳатдан қатор тадқиқотлар асосида тасдиқланган. ҳар бир қўл – бармоқ излари папилляр белгиларни ташкил қилади. ушбу белгилар йиғиндиси муайян шахснинг айнанлигини белгилайди. дунё миқёсида яшовчи барча одамлар ичида ҳозирги кунга қадар икки шахснинг бир хилдаги бармоқ излари бўлмаган. бармоқдаги папилляр чизиқлар уч қисмдан иборат: 1) каштанинг ички шаклини чизиб борувчи чизиқлар; 2) ички шаклнинг ташқари қисмидаги, яъни ён атрофдаги чизиқлар; 3) каштанинг базис чизиқлари. каштанинг ички чизиқлар оқими атроф чизиқлар оқими билан учрайдиган жой дельта деб номланади. изларнинг классификацияси, асосан кашта чизиқларининг неча оқимдан иборатлигига ва бу оқимларнинг йўналиш шаклига қараб белгиланади. бармоқдаги папилляр кашталар ана шу оқимнинг йўналишидаги мураккаблигига қараб уч турга: ёйсимон, сиртмоқсимон ва айлана шаклидаги чизиқларга бўлинади. ёйсимон каштада чизиқлар бир томондан кўтарилиб айлана ҳосил қилиб, қарама-қарши томонга йўналади. сиртмоқсимон каштада ички оқимдаги икки ёки ундан кўп чизиқ каштанинг марказида сиртмоқ ташкил этади ва яна қайта ўз томонига йўналади. сиртмоқ ҳосил қилган чизиқлар оқимининг оғиши …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "kриминалистик трасология"

1663360272.doc криминалистик трасология kриминалистик трасология режа: 1. трасология тушунчаси ва изларнинг таснифлари 2. қўл бармоқ излари 3. оёқ ва пойабзал излари 4. бузиш қуролларидан қолган излар 5. транспорт воситаларининг излари 6. изларни кўздан кечириш ва процессуал расмийлаштириш 7. трасологик экспертиза ҳал қиладиган масалалар трасология сўзи французча «la tras» - из, грекча «logos»-таълимот сўзларининг бирикувидан ҳосил бўлиб, излар ҳақидаги таълимот деган маънони англатади. трасология жиноятларни фош қилишда ва унга қарши курашда қўлланиладиган криминалистик техниканинг муҳим соҳаларидан биридир. излар ҳақидаги таълимот деганда кенг маънода жиноят содир қилиш натижасида вужудга келадиган барча ўзгаришлар тўғрисидаги билимларни тушунамиз. излар жиноят содир этилган жойда, жиноя...

DOC format, 151.0 KB. To download "kриминалистик трасология", click the Telegram button on the left.