сув таъминлаш тизимидаги сув босим минораси ва тоза сув ҳавзаси

PDF 7 pages 904.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
6-мавзу. сув таъминлаш тизимидаги сув босим минораси ва тоза сув ҳавзасининг ўрни. тоза сув ҳавзаси ва сув минорасининг тартиби сарфи, ёнғинга қарши ва аварияни бартараф қилиш тизимларидаги сув ҳажмини аниқлаш. режа: 1. сув узатиш ва тарқатиш тартиби ҳамда асосий истеъмолчилар ишидаги ўзаро боғликлар. 2. сув босим минораси ва тоза сув ҳавзаларининг ўрни, бошқарувчи, ёнғинга қарши ва тўлиқ ҳажмини аниқлаш. таянч иборалар. ободонлашганлик даражаси; сувнинг тўла динамик тасвири; “фаол” элементлар; биринчи ва иккинчи бошқарувчи сиғимлар; бошқарувчи ҳажм; ёнғин заҳираси; поғонали чизиқ; сув истеъмоли модели; 1.сув узатиш ва тарқатиш тартиби ҳамда асосий иншоотлар ишидаги ўзаро боғликликлар. шаҳар сув таъминотининг шакли, яъни тизимдаги асосий иншоотларнинг таркиби, тури ва ўзаро жойлашуви, сутка мобайнидаги сув сарфларининг (qўрт ва qмак) қиймати аниқланиб, объектнинг сутка мобайнидаги сув истеъмоли графиги қурилгандан кейин тизимдаги алоҳида иншоотларнинг иш тартиби ва улар орасидаги боғлиқликларда сув таъминоти тартибини ўрнатиш керак. ҳар қандай сув таъминоти тизими шундай лойиҳаланиши керак-ки, объектнинг сув ҳажмига ва …
2 / 7
суткалик сув миқдорини (qмак) табиий сув манбасидан олиб, тозалаш иншоотига узатишдир. бир-бирига боғланган - сув қабул қилиш иншооти, нс-1 ва сув тозалаш станцияларнинг иш тартиби - сутка мобайнида бир хил деб қабул қилинади. шулар асосида, уларнинг сув бериш қуввати ва иншоотларнинг самарадорлиги хамда тоза сув ҳавзасига ташланадиган сув миқдори аниқланади. сутка мобайнидаги бир хилдаги иш тартиби, келтирилган иншоотларнинг кам зўриқиш билан ишлашини ва уларни қурилиши учун кам маблағ сарфланишини таъминлайди. 2- босқич насос станцияси, тозаланган сувни тоза сув ҳавзасидан олиб, шаҳар ҳудудига асосий сув узатувчи қувурлар орқали шахар сув тарқатиш тармоғига босим остида юборади. 2-босқич насосларининг сув узатиш тартиби сув истеъмоли графиги тартибидан катта фарқ қилмаслиги керак. шу сабабли, 2- босқич насос станцияси ишининг графиги поғонали (икки, уч поғонали) килиб қабул қилинган тоза сув ҳавзаси ҳар хил иш тартибига эга бўлган сув таъминоти тизимидаги 2 ҳудуд чегарасида жойлашган, биринчи “бошқарувчи сиғим” ҳисобланади. иккинчи бошқарувчи сиғим сув таъминоти тармоғининг ҳоҳлаган тугунида …
3 / 7
л) сарфининг 2.5% ни юборади, иккинчиси эса соат 4 да ишга тушиб биргаликда 24 соат мобайнида ишлайди; икки насос қурилмаси бир соатда 4.5% суткалик сув миқдорини юборади. насос станциясининг иш графиги (узатиш графиги) 5.1-расмда узуқ чизиқ -2 кўринишида келтирилган. сув таъминотидаги алоҳида элементларнинг иш тартибини аниқлаб олиш учун, бир чизмада сув узатиш -2 ва сув истеъмоли -1 графикларини бирлаштириш зарур. бу ердаги 3-чизиқ суткадаги ўртача соатлар мобайнидаги сув сарфи бўлиб, графикда кўриниб турибдики, бир суткадаги насослар юборадиган сув миқдори, шаҳар талаб қиладиган сув миқдорига тенгдир: (2.5×4)+(4.5×20)=100% аммо сутканинг айрим соатларида юбориладиган сув миқдори сарфланадиган сув миқдорига тенг эмас (кўп ёки ундан кам). сув узатиш ва истеъмол қилиш графикларни бирлаштириш орқали тизимдаги сув босим минорасининг ўрнини аниқлаб олиш мумкин. қачонки, насослар ёрдамида сувни узатиш соатларида унинг миқдори, шаҳар талаб қилган сув миқдоридан кўп бўлса (масалан, соат 4 дан 6 гача) ортиқчаси, сув босим минорасига юборилади. агар насос узатадиган сув миқдорини qн …
4 / 7
ик бу эса насос станциясидаги насос қурилмалари сонини ошишига олиб келади. таркибида сув босим минораси, 2-босқич насос станциясини графиги бўлган замонавий шаҳар сув таъминотидаги поғоналар сони кичик сув таъминоти объектларида битта ва катта сув тармоқларида 3 поғонагача бўлади. айрим саноат корхоналарида сув истеъмоли сутка мобайнида шунчалик ўзгармас бўлади-ки,уларда бошқарувчи ҳажмли босим сиғимларини ўрнатиш талаб қилинмайди. ҳар қандай сув истеъмоли графигида марказдан қочма насослари ёрдамида сув узатилса бошқарувчи иншоотларсиз (минора ва ҳовузлар) тармоққа сув юбориши мумкин. аммо, минорасиз тизим фақат сув сарфининг соатлар бўйича кичик қийматли тенгсизлик коеффициентларида иқтисодий самара бериши мумкин. акс ҳолда, минорасиз тизимда сувни босим остида юбориш билан боғлиқ бўлган энергияга сарфланадиган харажатлар ортиб кетади. сув истеъмоли графиги қабул қилиниб ва у асосида 2-босқич насос станциясининг иш графиги белгилангандан сўнг насос станцияси билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлган сув таъминотидаги барча элементларнинг иш тартиби аниқланади. кўриб чиқиладиган тизим учун (4.1-расмга қаранг) тармоқнинг иш тартиби, тўлиқ белгиланган сув таъминоти тартиби …
5 / 7
и 2 ва 3 устунлардаги қийматлар графикдан олинган (5.1-n1 расмга қаранг). 5.1-жадвал жадвалнинг 4 ва 5 устунларидаги натижалар, графикнинг 2 ва 3-чизиқ қийматларининг фарқидан келиб чиққан. графикдаги бу фарқлар узатиш ва истеъмол орасидаги ордината бўлакчалари эгри чизиғи орқали кўрсатилган. 6-устунни тўлдириш учун, шундай соатни топиб белгилаш керак-ки, у соатда сув босим минораси сиғими ичида сув бўлмасин, яъни бўш бўлсин. буни озу- кўп вақт оралиғида минора сиғимидан сув чиқиш даврида кузатиш мумкин. бизнинг ҳолимиз учун бундай давр, насослар иш тартиби поғонали бўлганда, соат 7 дан 12 гача бўлган оралиғидаги вақт бўлиши мумкин. фараз қилайлик, соат 12 да сиғим бўш бўлади, яъни 6-устунда 0 туради. ундан кейин 4 ёки 5 устунларда келтирилган қийматларни қўшиш ёки айириш орқали ҳар бир соат охиридаги вақт учун сиғимда қоладиган сув миқдорларига эга бўламиз. ҳисоблаш натижасида олинган 6-устундаги энг катта сон сув босим минораси сиғимининг талаб қилинган бошқарувчи ҳажмини беради. агар сиғимни бўш бўлиш вақти нотўғри танланган …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "сув таъминлаш тизимидаги сув босим минораси ва тоза сув ҳавзаси"

6-мавзу. сув таъминлаш тизимидаги сув босим минораси ва тоза сув ҳавзасининг ўрни. тоза сув ҳавзаси ва сув минорасининг тартиби сарфи, ёнғинга қарши ва аварияни бартараф қилиш тизимларидаги сув ҳажмини аниқлаш. режа: 1. сув узатиш ва тарқатиш тартиби ҳамда асосий истеъмолчилар ишидаги ўзаро боғликлар. 2. сув босим минораси ва тоза сув ҳавзаларининг ўрни, бошқарувчи, ёнғинга қарши ва тўлиқ ҳажмини аниқлаш. таянч иборалар. ободонлашганлик даражаси; сувнинг тўла динамик тасвири; “фаол” элементлар; биринчи ва иккинчи бошқарувчи сиғимлар; бошқарувчи ҳажм; ёнғин заҳираси; поғонали чизиқ; сув истеъмоли модели; 1.сув узатиш ва тарқатиш тартиби ҳамда асосий иншоотлар ишидаги ўзаро боғликликлар. шаҳар сув таъминотининг шакли, яъни тизимдаги асосий иншоотларнинг таркиби, тури ва ўзаро жойлашуви, сутк...

This file contains 7 pages in PDF format (904.0 KB). To download "сув таъминлаш тизимидаги сув босим минораси ва тоза сув ҳавзаси", click the Telegram button on the left.