глобаллушувнинг фалсафий муаммолари

PPTX 12 pages 288.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
глобаллашувнинг фалсафий муаммолари 1 глобаллушувнинг фалсафий муаммолари 2 фалсафа ва ҳозирги замон бунда фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ёпишиб олмайди, айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараёнларини қайд этиш имконини беради. фалсафанинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ёки «жамият-табиат» тизимида юзага келаётган мураккаб, комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаётган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади. шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, муҳим нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий ривожланишда объектив жараёнларнинг субъектив омиллардан фарқи каби усуллари ва методлари ҳозирги вақтда инсоният дуч келган оламшумул муаммоларни назарий англаб етиш ва амалда бартараф этиш учун айниқса муҳим аҳамият касб этади. фалсафа нафақат инсоннинг азалий муаммолари ва ғам-ташвишларини, балки унинг сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти таъсирида тобора жадалроқ суръатларда, шу жумладан дунё миқёсида ўзгараётган реал ҳаёти кундалик …
2 / 12
н мустақил ривожланган ва бир-бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат бўлганини назарда тутиш муҳимдир. ҳозирги вақтда дунё сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаёти барча жабҳаларининг фаол интеграциялашуви натижасида сезиларли даражада ўзгарди ва яхлит бир бутун организмга айланди. бунинг оқибати ўлароқ, айрим халқлар ва бутун инсониятнинг ижтимоий онгида глобал жараёнлар ва уларнинг таъсирида юзага келган умумий (дунё миқёсидаги) муаммолар билан белгиланган жиддий ўзгаришлар юз бера бошлади. жаҳон ҳамжамияти ўз ривожланишининг янги босқичига қадам қўйгани, у аввалги босқичлардан нафақат ўзгаришлар миқёси, балки фаоллик даражаси ва универсал хусусияти билан ҳам фарқ қилиши аён бўлди. 4 глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади. 5 глобалистика жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб етиш борасидаги кўп …
3 / 12
амалда реал шакл-шамойил касб этди. бу пировардида ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиёсий жаҳон майдони шаклланишига олиб келган буюк географик кашфиётлар юз берган давр эди. айни шу даврда дунёни тушунишга нисбатан геоцентрик ёндашувлар гелиоцентрик ёндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса, ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга муваффақ бўлди. фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши ва техниканинг ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиёти ва саноат инқилоби юз беришига сабаб бўлди. сўнгги зикр этилган воқеалар пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи имкониятлари ва унинг атроф муҳит билан муносабатини бутунлай ўзгартирди. 7 фундаментал глобаллашув глобаллашувнинг навбатдаги босқичи дунё миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва муносабатлар юзага келиши билан боғлиқ. мазкур жараёнлар натижасида дунё ўзининг деярли барча жиҳатларида яхлит бир бутун организм сифатида узил-кесил шаклланди. фундаментал деб номланувчи бундай глобаллашувнинг илк аломатлари xix асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди, xx аср ўрталарига келиб эса у тўла даражада борлиққа айланди. айни шу даврда дунёни иқтисодий бўлиб олиш …
4 / 12
бат, маданият, турмуш тарзининг шаклланиши мазкур босқичга хос хусусият ҳисобланади. глобаллашувнинг серқирралиги жаҳон бозорини сезиларли даражада ўзгартирди,жаҳон хўжалиги ўзига хос хусусиятларини намоён этиб, миллий хўжаликлардан кучлироқ ва муҳимроқ тус олишига имконият яратди. глобаллашув серқирралигининг хусусиятлари а) «резонанс эффекти»нинг пайдо бўлиши. бунда иқтисодий юксалишлар ёки тангликлар бир мамлакатдан у билан узвий боғлиқ бўлган бошқа мамлакатлар ва минтақаларга ўтади;б) турли товарлар ва хизматлар жаҳон бозорларининг яратилиши;в) кўрсатилган товарлар ва хизматларга жаҳон нархларининг шаклланиши, улар мазкур товарлар ва хизматлар миллий ишлаб чиқарувчиларининг сиёсатини кўп жиҳатдан белгилаши. 9 ижтимоий ривожланишнинг жадаллашуви. бундай ривожланиш, аввало, атроф муҳитнинг таназзулига олиб келди ва тез орада инсоннинг ўзи ҳам таназзулга юз тутганини намоён этди. зеро инсон хулқ-атвори, тасаввурлари ва фикрлаш тарзи унинг атрофида шитоб билан юз бера бошлаган ўзгаришларга мувофиқ ўз вақтида ўзгаришга қодир бўлмай қолди. ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг жадал суръатларда ривожланишига эса инсоннинг ўзи ва унинг фан ва техника соҳасидаги янги ва янги ютуқлар билан кўп карра кучайтирилган …
5 / 12
латларнинг урушдан кейинги муносабатлари, манфаатлари ва қарама-қаршиликларини янада тарангроқ тугунга боғлаган оқибатларга олиб келди, шу тариқа бутун дунёни барча асосий кўрсаткичлар бўйича жаҳон ҳамжамиятига айлантирди. пировардида биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари оралиғидаги даврда глобаллашув жараёнлари янада бўртиброқ намоён бўлди. 12 глобал жараёнлар ривожи биосферага антропоген таъсирнинг кучайиши ва инсоннинг реал «геологик куч»га айланиши; оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиёт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ривожлана бошлаши; оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиёт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ривожлана бошлаши; макон ва вақтни илк бор инсоннинг кундалик ҳаёти кўрсаткичларига қадар узил-кесил «қисқартирган» ҳаво кемаларида қитъалараро қўнмай, тўғри учиб ўтишлар глобаллашувнинг асосий белгиларига айланди. image3.jpeg image2.jpeg /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "глобаллушувнинг фалсафий муаммолари"

глобаллашувнинг фалсафий муаммолари 1 глобаллушувнинг фалсафий муаммолари 2 фалсафа ва ҳозирги замон бунда фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ёпишиб олмайди, айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараёнларини қайд этиш имконини беради. фалсафанинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ёки «жамият-табиат» тизимида юзага келаётган мураккаб, комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаётган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади. шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, муҳим нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий ривожланишд...

This file contains 12 pages in PPTX format (288.2 KB). To download "глобаллушувнинг фалсафий муаммолари", click the Telegram button on the left.