ota-onaning mas'uliyatsizligi va oqilona tarbiyalash usullari

PDF 17 стр. 246,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
кейс № 1 “...аслини олганда, ота-онаси ҳотамни "эсини киритиш" учун уйлантиришган...” сўғдиёна (барча исмлар ўзгартирилган) мактабда аъло баҳоларга ўқир, келгусида шифокор бўлиш орзусида эди. аммо мактабни битириши биланоқ ота-онаси ундан бир оғиз сўраб ҳам ўтирмай, орзу-ниятлари билан қизиқиб ҳам кўрмасдан шартта турмушга бериб юбришди. эри – қўшни маҳалладаги ҳотам бирор бир касб-ҳунарнинг бошидан тутмаган, йўл-йўлакай учраган ишларни қилиб кетаверарди. топган арзимаган пулини ҳам ичкиликка сарфлаб йўқотарди. аслини олганда, ота-онаси ҳотамни "эсини киритиш" учун уйлантиришган. баъзи ота-оналар сингари, улар ҳам оила қуриш ўғилни тузатиши мумкин, уйланганидан кейин у масъулиятли бўлиб қолади, ичишни ташлайди, деган хато фикрга асосланишган. "ақли кириб қолар!", деб мулоҳаза қилишган ота-она, бироқ, уларнинг бу фикри нотўғри эди, албатта... ҳотамнинг кўпинча маст-аласт келиб, жанжал чиқараверишидан безор бўлган отаси охири тоқати тоқ бўлгач, боғ четидан икки хонали уй кўтариб, ёшларнинг рўзғорини алоҳидалаб қўйди. сўғдиёнага янада қийин бўлди, эри иккинчи фарзанди туғилганида ҳам уни ҳаттоки туғруқхонадан олиб чиқиш учун бормади. иккинчи …
2 / 17
? қачонгача мени, дадангни пенсиясига кун кўрасанлар? сен ҳам бундоқ бошқаларга ўхшаб, рўзғор тебратишни ўрган. ана, сенга ўхшаган қанча аёллар кўчага чиқиб ҳам ишлайди, ҳам бола боқади. ўғлимни айблаб, милицияга арз қилгунча, пул топиб, болаларингни боқишни ўйла. ички ишларга яна ўғлимни устидан шикоят қилсанг, мендан яхшилик кутма. – ахир, булар фақат менинг болаларим эмаску... шу пайт сўғдиёнанинг қайнонаси билан тортишуви устига келиб қолган ширакайф ҳотамнинг кўзи қонга тўлди ва хотинини дуч келган жойига аёвсиз уриб-тепиб кетди. бақир-чақирга югуриб чиққан қўшнилари маҳалла нозирини чақиришди. ҳимоя ордерининг муддати тугамай, яна хотинига қўл кўтарган ҳотам бу сафар 10 суткага қамалди. сўғдиёна эса аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига йўналтирилди. муҳокама учун саволлар: 1. сўғдиёна қандай зўравонлик турларини бошдан кечирди? 2. сизнингча, сўғдиёнада хулқ-атвор ўзгаришлари қандай кузатилиши мумкин? 3. бошқаларнинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз? 4. сўғдиёна ва унинг болаларига қандай ёрдам кўрсатиш керак? бажарилиши кетма-кетлиги билан аниқ режа-тадбирни чизинг. источник: https://telegra.ph/s%d1%9e%d2%93diyona-10-25 кейс № 2 “...эшик …
3 / 17
илором ҳарчанд уринмасин, қайтиб қизи билан алоқани тиклай олмади. эртаси куниёқ дилором эри билан маслаҳатлашиб йўлга отланди. отаси эса “истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, қизини қутқаришни сўради. дилором шымкентга етиб келганида кеч тушганди. қизи куёви билан ижарада яшаб турган уйни топиб боргунига қадар анча кеч бўлиб қолди. қизини соғинган дилором, эшикни тақиллатар экан, ичкарида икки одамнинг уришаётганини, сўнг қизининг йиғи аралаш чинқирганини эшитиб, эшикни бор кучи билан ура кетди. эшик очилганида қизи ерда ғужанак бўлиб, инграб ётарди. дилором жон ҳолатда қизи томон интилди. қизининг қонга беланган юз-кўзини кўриб, куёвига нисбатан нафрати тошди ва у камронга ташланди. аммо у чаққонлик ўзини четга олганича, стол устида турган пичоқни олиб, дилоромнинг 12 жойига урди. дилором фақатгина бахтли тасодиф ва шифокорларнинг саъй- ҳаракати билангина омон қолди. тергов жараёнида камрон хотинини мунтазам равишда калтаклашидан ташқари, бир фермерга 500 ақш долларига сотмоқчи бўлгани маълум бўлди. муҳокама учун саволлар: 1. севара қандай зўравонлик турларини …
4 / 17
лда ноилага совчи келди. акасининг суриштиришича, куёв номозхон, тақводор йигит экан. совчилар эса куёв аввал бир марта уйланиб, бефарзанд бўлгани учун ажрашганлигини айтишди. -синглим нима дейсан? ноиланинг жавоби қисқа бўлди: -сиз нима десангиз шу, ака. кичкинагина тўй ҳам бўлиб ўтди. ноила тўйнинг эртаси куни азонда туриб, ҳовлини супиргани чиқди. ҳовлига, кўчага сув сепиб супираётса, эри важоҳат билан уйдан чиқиб, унга қараб ушқира кетди: -сен нега берухсат, кўчага чиқдинг. номаҳрамларга юзингни кўрсатдинг? -ахир мен.. келинлар.. келинлик вазифамни бажарай дедим. ноила қўрққанидан, довдираб қолди. эри хотини турткилаб, итарганича уйга олиб кириб, уни уриб, тепа кетди. -агар яна бир марта менинг рухсатимсиз кўчага чиқсанг, ўлдираман! нима бўлганини тушуна олмай, хўрлиги келган ноила анчагача йиғлади. аммо оилавий ҳаёт шу эканда, дея сабр қилишга қарор қилди. ноила тушган ҳовлида эри онаси билан турарди. уйда пардалар йиллаб очилмай, хоналар доимо ним қоронғи, хона шифтларини ис босиб кетганди. келинчак эрталабдан эрини кўчага кузатиб, пардаларни олиб ювишга, деразаларни …
5 / 17
кўтарилди. эри унга телефон тутишни ҳам тақиқлагани сабабли “тез ердам” ҳам чақира олмади. эри унга дори ичишни ҳам тақиқлади. унинг айтишича, “дориларга ҳаром нарсалар қўшилар, бу эса динда тақиқланган экан!”. аҳволи ёмонлашиб, туни билан алаҳлаб чиққан ноила, қайнонаси ва эри қариндошларникига тадбирга кетганидан фойдаланганича, аранг қўшниларникига чиқди. улардан акасини чақириб беришларини сўради. акаси етиб келганида, ноиланинг иситмаси қирққа чиққан эди. акаси зудлик билан синглисини уйга олиб кетди. уйда эса унинг аҳволи янада ёмонлашгач, “тез ёрдам “ чақириб, касалхонага ётқизишди. ноиланинг касаллиги ва унинг эгизак фарзандларга ҳомиладор эканлиги ҳақида эрига хабар берилганида, “хотиним мени шарманда қилди. уйдан яширинча кетиб, ўзини номаҳрамларга намойиш қилди” деганича, бирор маротаба ҳам аёлидан хабар олмади. невара орзусида юрган онасига ҳам ноиланинг олдига боришга рухсат бермади. касалхонадан чиққан ноила жиззах вилояти “қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига ёрдам сўраб мурожаат қилди. муҳокама учун саволлар: 1. ноила зўравонликнинг қандай турларини бошдан кечирди? 2. сизнингча, ноилада …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ota-onaning mas'uliyatsizligi va oqilona tarbiyalash usullari"

кейс № 1 “...аслини олганда, ота-онаси ҳотамни "эсини киритиш" учун уйлантиришган...” сўғдиёна (барча исмлар ўзгартирилган) мактабда аъло баҳоларга ўқир, келгусида шифокор бўлиш орзусида эди. аммо мактабни битириши биланоқ ота-онаси ундан бир оғиз сўраб ҳам ўтирмай, орзу-ниятлари билан қизиқиб ҳам кўрмасдан шартта турмушга бериб юбришди. эри – қўшни маҳалладаги ҳотам бирор бир касб-ҳунарнинг бошидан тутмаган, йўл-йўлакай учраган ишларни қилиб кетаверарди. топган арзимаган пулини ҳам ичкиликка сарфлаб йўқотарди. аслини олганда, ота-онаси ҳотамни "эсини киритиш" учун уйлантиришган. баъзи ота-оналар сингари, улар ҳам оила қуриш ўғилни тузатиши мумкин, уйланганидан кейин у масъулиятли бўлиб қолади, ичишни ташлайди, деган хато фикрга асосланишган. "ақли кириб қолар!", деб мулоҳаза қилишган ота-...

Этот файл содержит 17 стр. в формате PDF (246,4 КБ). Чтобы скачать "ota-onaning mas'uliyatsizligi va oqilona tarbiyalash usullari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ota-onaning mas'uliyatsizligi v… PDF 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram