turkiston qaygusi

PDF 95 pages 1.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 95
microsoft word - kr_turkiston_qayg'usi_ziyouz_com.doc туркистон қайғуси. алихонтўра соғуний www.ziyouz.com кутубхонаси 1 алихонтўра соғуний туркистон қайғуси матнни араб имлосидан кириллга ўтказиб нашрга тайёрловчилар: аҳадхонтўра ғаппоров увайсхонтўра шокиров ушбу китоб улуғ бобокалонларимиздан бўлган аллома алихонтўра соғуний қаламларига мансуб нодир бир асардир. муаллиф «туркистон кайғуси» (1966—1973) номли бу асарида халқимиз қандай килиб босқинчиларга қарам бўлиб қолгани ва динни, ватанни, миллатни асраш кераклиги, мустақилликни қўлга киритиш учун нималар қилмоқ зарур эканлиги тўғрисида ўша мустабид совет тузуми даврида етук сиёсий арбоб сифатида чуқур сиёсий-ижтимоий мантиқ асосида мукаммал баён этади. шу билан бирга, бу асарда марказий осиё халқларининг энг қадимги даврлардан то xix аср охиригача бўлган давр ичида қурган давлатлари, амир темур ҳақида, туркий халқлар этнографиясига оид қимматли маълумотлар ҳам бор. китобдан олий ўқув юртлари талабалари ва тарих билан қизиқучи кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин. улуғ бобом ва «туркистон қайғуси» асари ҳақида бисмиллоҳир роҳманир роҳийм муҳтарам ўқувчи! маълумдирки, инсон боласи ўз падари бузрукворига қараб қад ростлайди. …
2 / 95
бериш зарур деб билдим. улуғ бобомиз алихонтўра соғуний (1885 — 1976), аллоҳ у кишини раҳмат қилган бўлсин, комил инсон бўлиб, замонамизнинг кўп илмларни мукаммал эгаллаган буюк алломаларидан эдилар. биринчи навбатда у киши диний илм теология соҳасида катта билимга эга бўлганлиги ва машҳурлиги ҳозирги кунда кўпчиликка маълумдир. хусусан, «тарихи муҳаммадий» асари нашрдан чиққандан кейин (т., 1991) у киши нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида шуҳрат қозонди. шу билан бирга бобомиз ўткир зеҳн соҳиби, тарих илмининг, айниқса ислом тарихи ва туркистон тарихининг зукко билимдонларидан эди. сермазмун ҳаётининг охирги 30 йили давомида алихонтўра ёзиб қолдирган улкан илмий мерос ичида «туркистон қайғуси» тарихий асари алоҳида ўрин эгаллайди. бу асарда у кишининг йигитлик ва камолотга етган даври хотиралари асосида ўз эътиқоди, дунёқараши, қайси ғоялар учун жонфидо бўлиб курашганлари, нималарга ватан аҳлини даъват қилганликлари, суюкли ватанимиз тарихи сабоқлари, келажак бўғинлар улардан қандай хулосалар чиқармоқлари кераклиги, ватанимиз мустақиллиги муқаррар равишда қўлга келиши башорати, уни мустаҳкамлаш учун нималар …
3 / 95
сий сўз, мустақил фикр айтиш у ёқда турсин, бу тўғрида ўйлашнинг ўзи нотўғри, телбалик, ақлдан эмас деб билишар, бошқаларни ҳам бунга ишонтириш учун барча минбарлардан бор рас-мий, норасмий усуллар ва жонфидойилик билан ҳаракат қилишар эди. бошқа миллат вакиллари бўлган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, умуминсоний қадриятлар тарғиботчилари академик а.саҳаров, ёзувчи а.солжениқин ва шулар сафидаги бошқа мустабид тузумнинг зулмини кўрган ҳақиқат ва адолат курашчилари тарих саҳнасига энди биринчи қадамларини қўймоқда эди. мана шундай муҳитда, яъни юртимизда ҳукм сураётган ихтиёрий қуллик даврида, собиқ қизил империя ҳудудида биринчилардан бўлиб, бобомиз бу тузум ва мафкура туб негизи ва моҳияти билан инсон табиатига, умуминсоний қадриятларга зид, инсоният тараққиёти йўлининг хато кўчаси эканлигини асослаб шундай ёзадилар: «ҳаёт оламида энг улуғ, олий даражалик яратилган нарса шубҳасиз шу инсондир. шунинг учун инсон ҳуқуқларини энг юқори даражада сақлаш ҳақиқий маданиятнинг айрилмас бир тармоғидир. ...маданият қаерда, қайси миллатда бўлсин, инсоният ҳақларини сақлаш учун ҳукумат қўлида адолат қуроли бўлиб турар экан, ана шу …
4 / 95
ирканчли тузумини большевиклар ҳеч кимга қабул қилдиролмагач, инсоннинг ҳаётий емак ,ичмак, озиқ-овқатларига осилиб, бирор киши уйида дон уруғидан ортиқча ҳеч нарса қолдирмай йиғиб олишди. шу орқалик халқни оч ўлдириш қўрқинчи билан ўзларига бўйсундирмоқчи бўлдилар. ...чунки 6у каби боши туюқ, қоронғу кўчага халқни киргизиш фақат иқтисодий, сиёсий мажбурлик орқалигина бўлиши мумкиндир». ўша даврда, тошкентда яшаб туриб, махфий уй назорати остида бўлишига қарамай, инсонлар ҳақ- ҳуқуқи, совет тузуми ва мафкураси устида шу каби ҳақиқатни қайғуриб сўзлаш учун қандай иймон эътиқод, маслак ва иродага эга бўлмоқ керак эди? қайси қудрат ва ғоя у кишини бундай жасоратга бошлаган? нега бошқа зиёлиларимиз шу пайтда бу тўғрида фикр юритишга журъат этолмаганлар? улар ўз бошларини асраб, турмуш роҳатини кўзлаб, қандай қулликда, мутеликда, кимларнинг тобелигида ҳаёт кечираётганликларини англашни истамадилар. булардан фарқли ўлароқ, бобомлардаги биринчи қувват уммони ҳақиқий исломий иймон этиқоди ва ҳаққоний ҳур фикрлиги бўлса, иккинчи улуғ манба ул зотнинг ватан ва миллатга бўлган чексиз муҳаббатидир. бобомлар ёзадилар: …
5 / 95
эрса фосиқ маданият дейилади. бундай маданият инсонларни ҳам ахлоқий, ҳам руҳоний фазилатларидан бутунлай ажратади». ватанимиз, миллатимиз юз йилдан ортиқ босқинчилар қўлида, мустамлака зулми остида ётганининг асосий сабаблари хонликлар даврида туркистон ўлкасида юзага келган иттифоқсизлик; динни асоси билан тушунмаган илм маданият душманлари ҳокимият тепасида бўлиши; мамлакат мудофаа қувватига аҳамият берилмагани; халқимизнинг хурофот зулмати ва жаҳолат ботқоғига бутунлай ботганлиги; туркистон қайғуси. алихонтўра соғуний www.ziyouz.com кутубхонаси 3 замонавий фан илмларини ўқиш ва ўқитиш ишларига эътибор бўлмаганлиги ҳақида бобомлар куйиниб гапирадилар. «нима учун кейинги асрларда туркистон халқи бундай жоҳилият ботқоғига ботди? бунинг бош сабаби динни асоси билан тушунмаган илм маданият душманлари ҳокимият тепасида бўлдилар. ўзларини дин ҳомийлари деб эълон қилиб, халқни маърифат нуридан маҳрум, замонавий фанний илмлардан бутунлай йироқ тутдилар. чет давлатлар билан алоқа боғламадилар, ўқиш ўқитиш ишларига ҳеч қандай аҳамият бермадилар. шунинг учун туркистон халқининг ичида уйғониш, фикр очилиш ва бор шароитдан фойдаланиш имкониятлари бўлмади. давлатнинг инқирози, миллатнинг онгсизлигига шу жоҳиллар сабабчидур». «булар …

Want to read more?

Download all 95 pages for free via Telegram.

Download full file

About "turkiston qaygusi"

microsoft word - kr_turkiston_qayg'usi_ziyouz_com.doc туркистон қайғуси. алихонтўра соғуний www.ziyouz.com кутубхонаси 1 алихонтўра соғуний туркистон қайғуси матнни араб имлосидан кириллга ўтказиб нашрга тайёрловчилар: аҳадхонтўра ғаппоров увайсхонтўра шокиров ушбу китоб улуғ бобокалонларимиздан бўлган аллома алихонтўра соғуний қаламларига мансуб нодир бир асардир. муаллиф «туркистон кайғуси» (1966—1973) номли бу асарида халқимиз қандай килиб босқинчиларга қарам бўлиб қолгани ва динни, ватанни, миллатни асраш кераклиги, мустақилликни қўлга киритиш учун нималар қилмоқ зарур эканлиги тўғрисида ўша мустабид совет тузуми даврида етук сиёсий арбоб сифатида чуқур сиёсий-ижтимоий мантиқ асосида мукаммал баён этади. шу билан бирга, бу асарда марказий осиё халқларининг энг қадимги даврлардан то xix...

This file contains 95 pages in PDF format (1.3 MB). To download "turkiston qaygusi", click the Telegram button on the left.

Tags: turkiston qaygusi PDF 95 pages Free download Telegram