давлат бошлиғи (президентлик) институти

DOCX 27.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1693730371.docx давлат бошлиғи (президентлик) институти давлат бошлиғи (президентлик) институти режа: 1. президентлик институтининг моҳияти ва аҳамияти 2. парламент ва президент муносабатлари 3. ўзбекистонда президент лавозимининг жорий этилиши. тушунча ва таянч иборалар: президент, президентлик институти, президентлик республикаси, давлат бошлиғи, ҳукумат бошлиғи, ваколат. давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципи ҳокимияг тармоқларининг мустақиллиги билан бир қаторда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини, умуммиллий максад ва манфаатлар йўлида ҳамжиҳатлигини ҳам тақозо этади. шу маънода давлат ҳокимияти тизимида парламентнинг тутган ўрни ва ролини унинг давлат ҳокимияти бошқа тармоқлари билан ўзаро муносабатлари таҳлилисиз ёритиб бўлмайди. парламентнинг давлат ҳокимияти бошқа тармоқлари билан ўзаро муносабатларида эса президентлик институти салмоқли ўринни эгаллайди. президентлик дастлаб ақшда юзага келган ва ҳозирда республика бошқарув шаклига асосланган мамлакатларда халқ томонидан тўғридан-тўғри, сайловчилар корпуси, пар-ламент ёки бошқа органлар томонидан даврий сайловларда муайян муддатга сайланадиган ҳамда давлат бошлиғи ҳисобланадиган олий мансабдор шахсни ифодаловчи институт сифатида кенг қабул қилинган[footnoteref:1]. бугунги кунда дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатларида президентлик институти сиёсий тизимнинг ажралмас …
2
республикаси конституциясининг моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига)”ги ўзбекистон республикаси қонуни расмий кучга киргунга қадар президент ижро этувчи ҳокимият бопшиғи саналарди. эндиликда эса ўзбекистон республикаси конституциясининг 89-моддасига асосан президент давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. конституцияга бундай тузатиш киритишдан мақсад давлат бошқарувини янада демократлаштириш, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи тармоқлари, хукумат ва жойлардаги давлат органларининг зиммасига конституция билан юклатилган ваколатларини амалга оширишдаги роли ва масъулиятини кучайтиришдан иборатдир. қайд этиш лозимки, давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш вазифасининг президент зиммасига юклатилиши бу органнинг давлат раҳбари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили эканлигидан келиб чиқади. шу маънода, профессор а.ҳ.саидов таъкидлаганидек, “президент давлатни жипслапггириши, давлат ҳокимияти механизмининг барқарорлиги ва ҳаракатчанлигини таъминлаши лозим”. президентнинг давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш вазифаси аксарият демократик давлатларнинг конституцияларида ҳам ўз ифодасини …
3
лувчи ҳисобланади; словакия республикасининг конституциясига асосан президент ўз қарорлари билан конституциявий органларнинг тегишинча фаолият юритишини таъминлайди. берилган конституциявий ваколатлар доирасида амалга оширади. бундай ваколатлар жумласига, ижро этувчи ҳокимиятни шакллантириш ёки уни шакллантиришда иштирок этиш, унга раҳбарлик қилиш, истеъфога чиқариш, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи, қонунларни имзолаш ва эълон қилиш, парламент палаталарини тарқатиб юбориш, олий судни шакллантиришда иштирок этиш кабилар киради. президентнинг бу борадаги ваколатлари амалга ошишини унинг парламент билан ўзаро муносабатларида яққол кўриш мумкин. парламентнинг президент билан ўзаро муносабатлари давлат бошқарув шаклига қараб турлича хусусиятларни касб этади. хусусан, давлат бошқарув шаклига кўра, бундай муносабатларининг уч турини фарқлаш мумкин. биринчи - бу парламентлик бошқарув шаклига асосланган давлатларга хос муносабатлар тизимидир. бунда парламент ва президент ўртасидаги ўзаро муносабатлар парламентнинг давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши билан тавсифланади. парламентлик бошқарув шаклида президент парламент шакллантирадиган ҳукуматнинг розилигисиз мустақил қарорларни қабул қилмайди ва одатда, давлат бошлиғи вазифаларини расман бажаради, …
4
мамлакат ҳукумати президент ва парламентга ҳисоб беради. бундай давлатлар жумласига франция, перу, шри-ланка, украина ва бошқаларни киритиш мумкин. учинчи - бу президентлик бошқарув шаклига асосланган давлатларга хос бўлган парламент ва президент ўртасидаги муносабатлар тизимидир. бундай мамлакатларда президент давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда муҳим ўрин тутади, ижро этувчи ҳокимият аппаратини шағсллантиради ва истеъфога чиқаради. 1990 йил 24 мартда демократия жараёнларини янада ривожлантириш, сиёсий ўзгаришларни чуқурлаштириш, конституцион тузумни, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ўзбекистон республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг ўзаро алоқасини такомиллаштириш мақсадида мдҳ давлатлари ичида биринчи бўлиб ўзбекистон республикасида президенти лавозими таъсис этилди. ўзбекистон республика президенти лавозими янги ўзбекистон давлат ҳокимияти органлари тизимида марказий ўринни эгаллади. у сиёсий тизимнинг ўзаги бўлиб қолди. президентлик ҳокимиятида президентнинг давлат бошлиғи ваколатлари мужассамлашган. бу ҳокимият жамиятдаги барқарорликнинг ва ўзбекистон ислоҳотлар йўлидан муваффақиятли олға боришининг кафолати бўлгани ҳолда, янги ўзбек давлатчилиги биносининг асосий таянчига айланган. ўзбекистон республикасида президентлик лавозими …
5
дент тўғридан-тўғри сайланганда фуқаролар унинг сайловолди дастури билан бевосита танишиш, мамлакат ва фуқароларни қизиқтираётган масалаларга номзодлар эътиборини қаратиш имконияти мавжуддир. конституциямиз 90-моддасига кўра ўзбекистон республикасининг президенти ўзбекистон республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. президентни умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов асосида яширин овоз бериш йўли билан сайлаш дунёнинг 110 та давлатида қабул қилинган усулдир. ўзбекистондаги президентлик институтининг ўзига хослиги шундаки, бизда давлат бошлиғининг ваколатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунларига риоя этилишига кафиллик белгиланганлиги, давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлаши, президент сайлови куни конституцияда аниқ белгилаб қўйилгани, сайлов комиссияларининг аъзолари сайловдан манфаатдор бирон бир партия аъзоси, ёки номзод, унинг ишончли вакили бўлиши мумкин эмаслиги, президент сайловининг молиявий таъминоти давлат маблағлари томонидан қопланиши ва тенг тақсимланиши, номзодлардан ҳеч қандай сайлов гарови, сайлов фондини ташкил этиш талаб қилинмаслиги, номзодларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун давлат …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "давлат бошлиғи (президентлик) институти"

1693730371.docx давлат бошлиғи (президентлик) институти давлат бошлиғи (президентлик) институти режа: 1. президентлик институтининг моҳияти ва аҳамияти 2. парламент ва президент муносабатлари 3. ўзбекистонда президент лавозимининг жорий этилиши. тушунча ва таянч иборалар: президент, президентлик институти, президентлик республикаси, давлат бошлиғи, ҳукумат бошлиғи, ваколат. давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципи ҳокимияг тармоқларининг мустақиллиги билан бир қаторда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини, умуммиллий максад ва манфаатлар йўлида ҳамжиҳатлигини ҳам тақозо этади. шу маънода давлат ҳокимияти тизимида парламентнинг тутган ўрни ва ролини унинг давлат ҳокимияти бошқа тармоқлари билан ўзаро муносабатлари таҳлилисиз ёритиб бўлмайди. парламентнинг давлат ҳокимияти бошқа тармоқлари билан ўзаро м...

DOCX format, 27.4 KB. To download "давлат бошлиғи (президентлик) институти", click the Telegram button on the left.