гуруҳий тренингларнинг ташкилий услубий жиҳатлари

PPTX 16 стр. 93,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
ижтимоий психологияда оила ва унинг муаммолари 2-мавзу. гуруҳий тренингларнинг ташкилий услубий жиҳатлари режа: 1. тренингни муҳим жиҳатлари 2. гуруҳни ташкил этиш ёки йиғиш босқичи 3. тренингни ташкил этишнинг ташкилий-услубий жиҳатлари тренингни муҳим жиҳатлари ҳозирги кунда одамлар орасида ҳаётий психологик муаммоларга дуч келиш ҳолатлари ва бу муамммолар натижасида психик зўриқишлар, асабийлашиш ҳоллари нисбатан анча кўп кузатилаётганлиги сир эмас. бундай психик зўриқиш ва асабийлашишлар натижасида инсонларда турли хил ҳаётий муаммолар асосида шахслараро муносабатларнинг бузилиши, юрак-қон томир, асаб тизими касалликларининг вужудга келаётганлиги кўпчиликни, айниқса кенг жамоатчиликни, шунингдек айнан психолог мутахассисларни ҳам ташвишга солаётганлиги бежиз эмас. айтиш мумкинки, бундай асабийлашиш ҳолатлари турли даражадаги зўриқишлар натижасида вужудга келмоқда. айни вақтда асабийлашиш ҳолатлари кузатилаётган қуйидаги кишилар гуруҳини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз: 1. болалар орасида: - мактабгача тарбия муассасалари болалари орасида кузатиладиган асабийлик ҳолатлари; - кичик мактаб ёши ўқувчилари орасида кузатиладиган асабийлик ҳолатлари; - ўсмирлар орасида кузатиладиган асабийлик ҳолатлари; 2. катталар орасида: -иш жойларида (раҳбар ёки ходимлар …
2 / 16
лардан кейин психик зўриқишларни бошидан кечираётган кишилар гуруҳи; -бегона жойга кўчиб келиб, туб аҳолининг босимидан сиқилган кишилар гуруҳи; -раҳбарлар томонидан ёки ўзидан катталар томонидан шахсиятига тегилган ҳолларда сиқилишга дуч келган кишилар гуруҳи; -янги ўқиш ёки иш жойига мослаша олмасдан сиқилишга дуч келган кишилар гуруҳи; -чекиш, ичиш, наркотик моддалар истеъмол қилишдан қутила олмасликдан сиқилаётган кишилар гуруҳи; ҳар қандай психологик тренингларни ташкил етиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан ташкил топади: 1. гуруҳни ташкил етиш ёки йиғиш босқичи. 2. бошланғич босқич. 3. ишни олиб бориш босқичи. 4. якунлаш босқичи. юқорида саналган барча босқичларнинг ўзига хос муҳим жиҳатлари мавжуд бўлиб, қуйида шу ҳақда сўз юритилади. гуруҳни ташкил этиш ёки йиғиш босқичи гуруҳни ташкил этиш босқичи – тренинг гуруҳини, яъни тренингда иштирок этувчилар гуруҳини йиғишга қаратилган босқичдир. гуруҳни ташкил этиш босқичида қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор бериш керак: аввало, тренингда қатнашиш истагини билдирган ҳар бир иштирокчи билан тренер ёки унинг гуруҳда бирга ишлашга мўлжаллаган шериги индивидуал суҳбат …
3 / 16
ди. энг идеал, яъни тренер учун ишлаш енгил ва юқори самарага эришиш мумкин бўлган гуруҳ 13-15 кишидан иборат бўлган гуруҳдир. иштирокчиларнинг кўпайиб кетиши ўзаро ишонч муҳитининг таркиб топишига халақит бериши мумкин. аъзолари кам бўлган алоҳида гуруҳларда эса иштирокчилар бир-бирларидан тез зерикишлари эҳтимоли мавжуд. 13-15 кишилик гуруҳда гуруҳ аъзолари ва тренер бирбирларини тезроқ тушунадилар ва уларнинг аҳиллашишлари осон кечади. тренингда иштирокчиларнинг жинси масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. иштирокчилар орасида аёл ва эркаклар сони имкони борича тенг бўлиши керак. (7та аёл, 6та эркак ёки 6та аёл 9та эркак). чунки қайсидир жинс вакилининг кўп, қайсиниси кам бўлиши гуруҳнинг ўзаро эркин муносабатда бўлиши ва улар орасида ишонч муҳитини вужудга келишига халақит бериши мумкин. бундан ташқари, гуруҳда эркаклар сонининг кўп бўлиши (10та эркак, 5та аёл) олиб борилаётган баҳс-мунозараларда эркакларча муносабатнинг устун бўлишига, аксинча ҳолат эса (12 аёл, 4-5та эркак) аёлларга хос фикрларнинг устунлик қилишига олиб келиш эҳтимолини оширади. тренинг иштирокчиларининг ёши иложи борича тахминан тенг …
4 / 16
шундай камчиликка эга бўлганларда акс таъсир бўлиши эҳтимоли кучлилиги ҳар қандай мутахассис учун тушунарли бўлса керак. тренингда муаммоси бир хил бўлган одамларни тўплаш керак. тренинг иштирокчилари иложи борича бир-бирига нотаниш бўлишлари лозим. ҳар бир иштирокчи ўзи учун ўзи пул тўлаши шарт. бу эса иштирокчиларнинг тренингда қатнашишидаги ташкилий жараёнларда ёрдам беради ва уларнинг мотивациясини кучайтиради. расмийлашган гуруҳ бўлишига йўл қўймаслик лозим. тренэрдан аудитория эркин бўлишини таъминлаш ва аудиторияни яхши билиш талаб этилади. /docprops/thumbnail.jpeg
5 / 16
гуруҳий тренингларнинг ташкилий услубий жиҳатлари - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гуруҳий тренингларнинг ташкилий услубий жиҳатлари"

ижтимоий психологияда оила ва унинг муаммолари 2-мавзу. гуруҳий тренингларнинг ташкилий услубий жиҳатлари режа: 1. тренингни муҳим жиҳатлари 2. гуруҳни ташкил этиш ёки йиғиш босқичи 3. тренингни ташкил этишнинг ташкилий-услубий жиҳатлари тренингни муҳим жиҳатлари ҳозирги кунда одамлар орасида ҳаётий психологик муаммоларга дуч келиш ҳолатлари ва бу муамммолар натижасида психик зўриқишлар, асабийлашиш ҳоллари нисбатан анча кўп кузатилаётганлиги сир эмас. бундай психик зўриқиш ва асабийлашишлар натижасида инсонларда турли хил ҳаётий муаммолар асосида шахслараро муносабатларнинг бузилиши, юрак-қон томир, асаб тизими касалликларининг вужудга келаётганлиги кўпчиликни, айниқса кенг жамоатчиликни, шунингдек айнан психолог мутахассисларни ҳам ташвишга солаётганлиги бежиз эмас. айтиш мумкинки, бунда...

Этот файл содержит 16 стр. в формате PPTX (93,1 КБ). Чтобы скачать "гуруҳий тренингларнинг ташкилий услубий жиҳатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гуруҳий тренингларнинг ташкилий… PPTX 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram