монарх давлат бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати

DOCX 33,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1709540437.docx монарх давлат бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати монарх давлат бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати режа: кириш 1. давлат бошлиғи тушунчаси 2. монархия ва унинг кўринишлари хулоса фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати кириш мавзунинг долзарблиги. давлат ва жамият ҳаѐтини эркинлаштириш, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари механизмини яратиш борасида жаҳондаги етакчи давлатлардан андоза олиш билан бирга, минг йиллардан бери шаклланган миллий урф-одат ва анъаналар, аждодларимизнинг бой меросини ўзлаштирган ҳолда жамиятимиз ҳаѐтини янада демократлаштириш имконига эга бўламиз. “хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқи” фанини ўрганиш республикамиз конституциявий ҳуқуқини ўзлаштиришга имкон беради. ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳар бир давлат махсус ҳуқуқий нормаларни доимий равишда ижод қилади. ушбу нормалар махсус аппарат ѐрдамида мажбурий асосда қўлланиши таъминланади. худди шу ҳуқуқий нормалар тизимида шундай асосий нормалар ажралиб турадики, шулар асосида давлат механизми таъминланади. худди шу нормалар конституциявий ҳуқуқнинг асоси ҳисобланади. конституциявий ҳуқуқ томонидан тартибга солинадиган ва мустаҳкамланадиган ижтимоий муносабатлар, ижтимоий тузум ва унинг асослари, жамиятнинг сиѐсий ва иқтисодий негизлари, жамият ижтимоий тузилиши …
2
амлакатларда монарх – давлат бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати, унинг белгилари масаласини ѐритиб бериш. курс ишининг вазифалари. курс ишининг мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажариш лозим: · давлат бошлиғи тушунчасининг моҳиятини ѐритиб бериш; · монархия ва унинг мутлоқ, парламентар, дуалистик ва теократик кўринишларини ўрганиш ва изоҳлаб бериш; · монарх – давлат бошлиғининг ўзига хос белгиларини кўрсатиб бериш; · монархия шаклидаги давлатларда тахт ворислигининг асосий шаклларини ѐритиб бериш. 1. давлат бошлиғи тушунчаси ҳокимиятнинг "классик" тармоқлари – парламент, ҳукумат, суд (қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти) дан фарқли равишда давлат раҳбарининг амалий ва юридик ҳолатини бир хилда баҳолаш мумкин эмас. бу жуда мураккаб масала: давлат раҳбари ким, унинг юридик ва амалий мақоми қандай? у ким - қонун чиқарувчими, ижро ҳокимиятининг раҳбарими ѐки ҳеч бир тармоққа тегишли эмасми? давлат механизмида давлат раҳбари қандай ўрин тутади. гап шундаки, ҳар бир мамлакатда бу мансаб эгасининг тутган ўрни ўзига хос. аммо шунга қарамай, уларнинг давлат раҳбари институтига берган …
3
ради: "давлат раҳбари – давлат органлари тизимида олий лавозимни эгаллаган, мамлакат ичкарисида ва ташқарисида унинг олий вакили, миллат ва давлат (халқ ва давлат) бирлигининг рамзи бўлган лавозими шахс ѐки органдир”. умумий кўламда олиб қараганда, давлат раҳбари ѐ монарх (мутлақ ҳоким), ѐки президент, ѐхуд (камдан кам ҳолатларда) жамоа шаклидаги орган бўлиши мумкин. хўш, конституциялар давлат раҳбари институтларга қандай ѐндошмоқдалар. япония конституцисига кўра, давлат раҳбари "император" унвонига эгадир. конституциянинг 1-моддасида унинг давлат органлари тизимида тутган ўрнига таъриф берилади. жумладан, ундан шундай дейилган: "император давлат рамзи ва халқнинг ажралмас бирлиги ҳисобланади, унинг мақоми суверен ҳокимият соҳиби –халқнинг хоҳиши иродасига қараб белгиланади". испаниянинг ҳозирги конституциясида давлат раҳбари –қиролнинг роли ва тутган ўрни тўғрисида аниқ маълумот келтирилади. унинг 50моддасида шундай дейилади: "қирол испания давлатининг раҳбари, унинг бирлиги ва барқарорлигининг рамзидир. у давлат институтлари томонидан тўғри фаолият кўрсатилишининг кафолати ҳисобланади. халқаро муносабатларда испаниянинг, айниқса, тарихан муштарак бўлган миллатнинг олий ваколатини, шунингдек, унга конституция ва қонунлар билан …
4
да, конституцияда унинг юридик, сиѐсий ва бошқа ўрни тўғрисида ҳеч нарса дейилмайди. бу конституцияларда президентни сайлаш тартиби баѐн қилинади ва унинг муҳим функциялари санаб ўтилади холос. бу конституциявий ҳуқуқ нуқтаи назаридан унчалик тўғри эмас. бундай ҳолатларда қонун чиқарувчилар давлат раҳбарининг роли ҳаммага маълум ва уни тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлашлари мумкин[footnoteref:2]. [2: хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқи / масъул муҳаррир: профессор а.а.азизхўжаев. – тошкент: тдюи, 2009, 237-бет. ] италия ва германия федаратив республикаси конституцияларида давлат бошлиғи қандай орган деган саволга жавоб йўқ. масалан, италия конституциянинг 83-моддасида президент парламент аъзоларининг қўшма мажлиси томонидан сайланиши ва уни сайлаш тартибигина белгилаб қўйилган. 84-моддада эса президентлик номзодларига талаблар тўғрисида, 85моддасида президент 7-йилга сайланиши ва сайлов ўтказиш муддати ҳақида маълумот берилади. 86-моддада президент ўз вазифаларини бажара олмаган ҳолатларда, унинг лавозимини вақтинча бошқариб туриш тартиби баѐн қилинган. фақат 86-моддада республика президенти –давлат раҳбари эканлиги ва у миллий бирликнинг ифода этиши маълум қилинади. шу ерда унинг конституциявий …
5
осида маълум тадбирлардан ўтиб, фуқаролар ва бошқа давлатлар томонидан давлат раҳбари сифатида эътироф этилган тақдирдагина, қонуний ўз лавозимига киришган ҳисобланади. қонунийлаштириш усуллари турлича бўлиши мумкин: агар республика бўлса, сайланган президент, агар монархия бўлса, ўз лавозимини мерос тариқасида олган монарх давлат раҳбари бўлади. давлат раҳбари ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олган бўлса, ноқонуний ҳисобланади. бундай ҳолатларда ҳам давлат раҳбари давлат механизмининг қолган бўғинларини ҳам ўзига бўйсундириб, давлат бошлиғи функциясини бажариши мумкин. ноқонуний давлат раҳбари диктатор, ѐки куч ишлатиб ҳокимиятни босиб олган ҳарбий хунта бўлиши мумкин. давлат механизми тизимида давлат раҳбарининг ўрни тўғрисидаги масала жуда мураккаб. унинг ҳақиқий ўрнини белгилашга ҳаракат қилганингизда ҳар сафар истисно қоидаларга, қарама-қарши фикрлар ва мисолларга дуч келиш мумкин. кўпинча давлат раҳбарини ижро ҳокимиятига тегишли эканлигини ишонч билан таъкидлайдилар. ақшнинг жаҳонга машҳур конституциянинг 2-моддасида ижро ҳокимияти ақш президентига тегишли деб баҳоланган, фикримизча, давлат раҳбари институти кўпчилик ҳолатларда алоҳида мустақил комплексни ташкил қилиб, ҳокимиятнинг бирор тармоғига уни киритишга ҳаракат қилиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "монарх давлат бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати"

1709540437.docx монарх давлат бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати монарх давлат бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати режа: кириш 1. давлат бошлиғи тушунчаси 2. монархия ва унинг кўринишлари хулоса фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати кириш мавзунинг долзарблиги. давлат ва жамият ҳаѐтини эркинлаштириш, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари механизмини яратиш борасида жаҳондаги етакчи давлатлардан андоза олиш билан бирга, минг йиллардан бери шаклланган миллий урф-одат ва анъаналар, аждодларимизнинг бой меросини ўзлаштирган ҳолда жамиятимиз ҳаѐтини янада демократлаштириш имконига эга бўламиз. “хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқи” фанини ўрганиш республикамиз конституциявий ҳуқуқини ўзлаштиришга имкон беради. ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳар бир давлат махсус ҳуқуқий нормаларни д...

Формат DOCX, 33,4 КБ. Чтобы скачать "монарх давлат бошлиғининг ҳуқуқий ҳолати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: монарх давлат бошлиғининг ҳуқуқ… DOCX Бесплатная загрузка Telegram