картографик генерализация

PPT 33 pages 4.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 33
презентация powerpoint карташунослик фани картографик генерализация к а р т о г р а ф и к г е н е р а л и з а ц и я «генерализация» термини французча сўз «generalisation»дан келиб чиққан бўлиб – умумлаштириш, ўз навбатида лотинча ясама (ҳосила) сўз «generalis» дан келиб чиққан бўлиб, умумий, бош деган маъноларни англатади. генерализация терминини лингвистик илдизлари уни картографик моҳиятини яхши ифода этади. давлат стандартида картографик генерализацияга қуйидагича таъриф берилган: харитада тасвирланаётган объектларни харитани мақсади ва масштаби ҳамда харитага олинаётган соҳани хусусиятларига мос равишда танлаш (саралаш) ва умумлаштириш картографик генерализация дейилади. генерализацияни асосий маъноси - борлиқни харитага олинаётган қисмини ўзига хос бўлган асосий типик томонларини ва характерли хусусиятларини сақлаб қолиб умумлаштириб тасвирлашдир. генерализациянинг таърифини ўзида, уни моҳиятини аниқлайдиган асосий омиллар кўрсатилган, чунончи харитани мақсади, унинг масштаби ва харитага олинаётган борлиқни (воқеликни) ўзига хос хусусиятлари. юқоридагиларга яна харитани мавзуини ва харитага олиш объектларини ўрганилганлик даражасини (манбаларни сифатини) қўшиш …
2 / 33
аланиладиган бўлса, у ҳолда маъмурий бўлиниш, аҳоли пунктлари, алоқа йўллари ҳақида мазкур масштаб учун максимум мумкин бўлган ҳажмдаги информацияга эга бўлиши керак. х а р и т а л а р н и м а қ с а д и х а р и т а л а р н и м а қ с а д и 1:2 500 000 масштабли маълумотнома умумгеографик хаританинг фрганменти 1:2 500 000 масштабли ўқув-деворий умумгеографик хаританинг фрагменти харитани масштаби. генерализацияга масштабни таъсири шунда намоён бўладики, анча йирик тасвирдан майда тасвирга ўтишда тасвирланаётган ҳудудни ўлчамлари қисқаради. (масалан, ер юзасидаги 1 км2 майдон 1:1 000 масштабли харитада 1 м2, 1: 10 000 масштабда 1 дм2, 1:100 000 масштабда 1 см2 ва ниҳоят 1:1 000 000 масштабли харитада эса атиги 1 мм2 га тенг бўлади холос). анча майда масштабда асос қилиб олинган йирик масштабли харитада бўлган ҳамма майда деталларни ва тафсилотларни тасвирлаш мумкин эмас, шунинг учун …
3 / 33
н йўлларни ва аҳоли пунктларини, кучли генерализация қилиш мумкин, маъмурий чегараларни эса бутунлай тушириб қолдириш мумкин. лекин, иқтисодий мавзудаги харитада буни тескариси аҳоли пунктларини, алоқа йўлларини ва маъмурий бўлинишни муфассал кўрсатиш зарур. худди ўша пайтда кема қатнови учун муҳим бўлган дарёларни сақлаб қолиб қолган гидрографик тўрни эса генерализация қилиб кўрсатса бўлади. х а р и т а н и м а в з у и в а т и п и харитага олинаётган объектни (ёки ҳудудни) хусусиятлари. ушбу омилни генерализацияга таъсири харитада ўша объектни ёки ҳудудни ўзига хос хусусиятларини акс эттириш, энг характерли элементларни бериш заруратида кўринади. масалан, қурғоқчил дашт ёки чала чўл районларда ҳамма майда кўлларни кўрсатиш жуда муҳим, баъзан генерализация вақтида уларни ҳатто катталаштириб берилади. кўл кўп бўлган тундра ландшафтларида кўллардан айримларини тушириб қолдирса ҳам бўлади, аммо бунда ҳудудни серкўллигини сақлаб қолиб уни тўғри акс эттириш керак. харитага олинаётган объектни (ёки ҳудудни) хусусиятлари объектни ўрганилганлиги ҳам генерализацияга таъсир …
4 / 33
тада ёки рангларни набори чегараланган харитада буни қилиш қийин, шундай экан мазмунни умумлаштириш зарур. хариталарни жиҳозланиши кўп рангли ва битта рангли хариталар г е н е р а л и з а ц и я н и т у р л а р и харитада тасвирланган нарсалар ва ҳодисаларни танлаб олиш: – ценз отбора; – норма отбора. сифат тавсифларини умумлаштириш; миқдор тавсифларини умумлаштириш; танлаб олиш (тушириб қолдириш); геометрик қиёфасини (ташқи кўринишини, контурини); контурларни бирлаштириш. ценз отбора – объектнинг минимал узунлиги ёки майдони, ундан бошлаб харитада объектлар чизилади. норма отбора – харита майдони бирлигига тўғри келадиган кўрсатилган объектлар сони. г е н е р а л и з а ц и я н и т у р л а р и сифат тавсифларини умумлаштириш генерализация қилишда сифат тавсифларини умумлаштириш кенг қўлланилади, ҳодисаларни фарқларини камайтириш, бу ҳар доим таснифлаш (классификациялаш) белгиларини умумлаштириш билан боғланган бўлади. масалан, обзор хариталарда ўрмонларни асосий кўпчилигини ташкил …
5 / 33
ни яшовчилар сони бўйича гуруҳлашни йириклаштириш хизмат қилиши мумкин. миқдор тавсифларини умумлаштириш миқдор тавсифларини умумлаштириш харитадаги ҳодисанинг генерализацияси нуқта оғирлигининг ортиши билан ўзгариши нуқталар усули орқали кўрсатилган горизонталлар усули билан тасвирланган рельефни масштаб асосида генерализация қилиш а - 1:200 000 масштабдаги бошланғич тасвир; б - 1:500 000 масштабдаги тасвир; в - 1:1 000 000 масштабдаги тасвир. харитага олинаётган объектларни танлаб олиш (тушириб қолдириш) - бу харитада уни мақсади, мазмуни ва масштаби ҳамда, харитага олинаётган ҳудудни хусусиятлари нуқтаи назаридан муҳим ва зарур бўлган объектларни қолдириш демакдир. танлаб олиш сифат ва миқдор тавсифларини умумлаштириш билан узвий боғланган ва легендани янги йириклаштирилган бўлинишларга бўйсиндирилган бўлади. танлаб олишда иккита миқдорий кўрсаткичлардан, яъни ценз ва нормалардан фойдаланилади. танлаб олиш (тушириб қолдириш) геометрик қиёфасини (ташқи кўринишини, контурини) соддалаштириш (ўзгартириш, осонлаштириш) тасвирни майда-чуйда деталларидан, контурларни унча катта бўлмаган бурилишларидан воз кечиш, чегараларни тўғрилаш ва бошқалар. геометрик қиёфасини (ташқи кўринишини, контурини) соддалаштириш а) 1:500 000; б) 1:1 000 …

Want to read more?

Download all 33 pages for free via Telegram.

Download full file

About "картографик генерализация"

презентация powerpoint карташунослик фани картографик генерализация к а р т о г р а ф и к г е н е р а л и з а ц и я «генерализация» термини французча сўз «generalisation»дан келиб чиққан бўлиб – умумлаштириш, ўз навбатида лотинча ясама (ҳосила) сўз «generalis» дан келиб чиққан бўлиб, умумий, бош деган маъноларни англатади. генерализация терминини лингвистик илдизлари уни картографик моҳиятини яхши ифода этади. давлат стандартида картографик генерализацияга қуйидагича таъриф берилган: харитада тасвирланаётган объектларни харитани мақсади ва масштаби ҳамда харитага олинаётган соҳани хусусиятларига мос равишда танлаш (саралаш) ва умумлаштириш картографик генерализация дейилади. генерализацияни асосий маъноси - борлиқни харитага олинаётган қисмини ўзига хос бўлган асосий типик томонларини ва х...

This file contains 33 pages in PPT format (4.6 MB). To download "картографик генерализация", click the Telegram button on the left.

Tags: картографик генерализация PPT 33 pages Free download Telegram