yuridik yordam ko'rsatishni tashkil qilish

DOCX 23 sahifa 49,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
юридик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш 1. адвокатура тушунчаси, унинг вазифалари ва адвокатлик фаолиятининг турлари инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари малакали равишда ҳимоя қилингандагина тўла равишда амалга оширилиши мумкин. бунинг учун қонун ҳужжатларини фақат ўқий билишгина эмас, балки уларни тушуна билиш ҳам, шунингдек, юзага келган муаммони ҳал қилиш учун керак бўлган актни топиш бўйича маҳорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишни юритиш бўйича тажриба ҳамда шунга ўхшашлар талаб этилади. бошқача айтганда, самарали ёрдамни таъминлаш учун юридик маълумотга эга бўлган мутахассис керак. бундай мутахассис эса адвокатдир. "адвокат" сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, икки маънога эга: а)суд ишлари бўйича ишончли вакил, судда ҳимоячи; б) бирор шахсни ёки бирор нарсани ёзма ёки оғзаки равишда ҳимоя қиладиган шахс. рус сўзлашув тилида ҳам бу сўз икки маънони билдиради. биринчидан, адвокат деганда, судда бошқа шахсларни ҳимоя қилиш учун иш юритишдан иборат фаолият, касб тушунилса, иккинчидан, олдин мазкур касбга ўзини бағишлаган шахсларнинг катта гуруҳи, яъни адвокатлар табақасининг ўзи …
2 / 23
ишонч билан ўрин алмашди. адвокатура кўп асрлар муқаддам юзага келган бўлиб, энг кўҳна процессуал институтлардан ҳисобланади. судда тарафларга вакиллик қилиш ғояси секинлик билан давом этган тарихий жараён натижасида ривожланди. xix асрда адвокатура деганда, тор маънода ҳуқуқни ёқлаш (тарафдорлик) тушунилса, кенг маънода – ҳуқуқни ёқлаш (тарафдорлик) ва судда вакиллик қилишнинг бирлиги тушунилган. ҳуқуқни ёқлаш (тарафдорлик) деганда қонунларни ўрганиш билан махсус шуғулланувчи одамларнинг юридик ёрдамга муҳтож одамларга кўрсатадиган шундай ёрдамларини тушуниш лозим. судда вакиллик қилиш – суд жараёнида бир шахснинг иккинчи шахсга ўз ваколатларини бериши, бунда вакилнинг суддаги фаолиятидан келиб чиқувчи барча оқибатлар бевосита манфаати вакил томонидан ҳимоя қилинаётган шахсга тегишли бўлади. адвокатуранинг пайдо бўлиши ҳар бир шахсга судда вакил олишга рухсат берилган вақтдан бошланади. ҳозирги замонда адвокатура деганда профессионал юристларнинг ўзига хос равишда уюшган бирлашмаси тушунилиб, бу бирлашманинг асосий вазифаси ёрдамга муҳтож бўлганларнинг барчасига малакали юридик ёрдам кўрсатишдан иборатдир. ҳозирги вақтда адвокатура зиммасига барча жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний …
3 / 23
титуциясига мувофиқ, адвокатура ўзбекистон республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга юридик ёрдам кўрсатади. адвокатура олдига қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида адвокатура фаолиятининг қуйидаги асосий турлари мавжуддир: – ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш; – ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузиш; – судда, бошқа давлат органларида, жисмоний ва юридик шахслар олдида фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича вакилликни амалга ошириш; – жиноят ишлари бўйича дастлабки терговда ва судда ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгарнинг ҳимоячиси сифатида иштирок этиш; – тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатиш (консалтинг); - патент вакили ва медиатор сифатидаги фаолият; - ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида (судларида) судья сифатидаги фаолият. адвокат ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа юридик ёрдам турларини ҳам кўрсатиши мумкин ("адвокатура тўғрисида"ги қонуннинг 5-моддаси). моҳияти жиҳатидан юридик ёрдам кенг қамровли фаолиятни назарда тутади: керакли меъёрий …
4 / 23
дам айниқса, жиноят-судлов ишларини юритишда катта аҳамият касб этади. ўзбекистон республикаси конституциясининг 116-моддасида кўрсатилишича: "айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади. " бу турдаги ҳуқуқлар доимо такомиллашиб бормоқда. масалан, 1999 йилда жпкга жиддий ўзгартиришлар киритилиб, уларга мувофиқ ҳимоячи-адвокатларнинг ишда иштирок этишига айблов эълон қилинган вақтдан ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор эълон қилинган вақтдан ёхуд шахс ушланган вақтдан бошлаб рухсат этилади. бунда улар ушлаб туриш баённомаси ёки эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олиш тўғрисидаги қарор билан танишишлари, ҳимоядаги шахс билан учрашишлари (бундай учрашувлар сони ва давомийлиги чекланиши мумкин эмас), тергов ҳаракатларида иштирок этишлари ва бошқа шу каби ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин. жпкда ҳимоячининг ўз ҳимоясидаги шахсни қамоққа олишнинг ёки қамоқ муддатини узайтирилишининг ноқонунийлиги устидан шикоят …
5 / 23
нувчига зарур юридик ёрдам кўрсатиши шарт. жиноят ишларини кўриш чоғида адвокат айбланувчининг ҳимоячиси сифатидагина эмас, балки жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг вакили сифатида ҳам иштирок этиши мумкин. адвокат, шунингдек, фуқаролик ишларини муҳокама қилишда даъвогар, жавобгар ва учинчи шахсларнинг вакили сифатида ҳам иштирок этади. адвокатура фаолиятини ташкил қилиш қонуннинг устунлиги, мустақиллик ва бошқа демократик принципларга асосланади ("адвокатура тўғрисида"ги қонуннинг 4-м.). конституциявий қонунийлик принципи фуқаронинг юридик ёрдамга бўлган субъектив ҳуқуқини амалга ошириш учун шубҳасиз аҳамиятга эгадир. бу ҳуқуққа адвокатларнинг юридик ёрдам кўрсатиш мажбурияти ҳамоҳангдир. адвокатлик фаолиятининг принципи сифатида мустақиллик адвокатнинг юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича касбий вазифаларини бажариш билан боғлиқ фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслигини назарда тутади. адвокатнинг муайян ишни ўрганишига тўсқинлик қилиш ёки ваколат берувчининг ёхуд ўз ҳимоясидаги шахснинг қонуний манфаатларига зид келувчи нуқтаи назарни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш, шунингдек, адвокатга таҳдид қилиш, уни ҳақоратлаш, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yuridik yordam ko'rsatishni tashkil qilish" haqida

юридик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш 1. адвокатура тушунчаси, унинг вазифалари ва адвокатлик фаолиятининг турлари инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари малакали равишда ҳимоя қилингандагина тўла равишда амалга оширилиши мумкин. бунинг учун қонун ҳужжатларини фақат ўқий билишгина эмас, балки уларни тушуна билиш ҳам, шунингдек, юзага келган муаммони ҳал қилиш учун керак бўлган актни топиш бўйича маҳорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишни юритиш бўйича тажриба ҳамда шунга ўхшашлар талаб этилади. бошқача айтганда, самарали ёрдамни таъминлаш учун юридик маълумотга эга бўлган мутахассис керак. бундай мутахассис эса адвокатдир. "адвокат" сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, икки маънога эга: а)суд ишлари бўйича ишончли вакил, судда ҳимоячи; б) бирор шахсни ёки бирор нарсани ёзма ёки оғзак...

Bu fayl DOCX formatida 23 sahifadan iborat (49,1 KB). "yuridik yordam ko'rsatishni tashkil qilish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yuridik yordam ko'rsatishni tas… DOCX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram