ish joilari ga hizmat ko'rsatishni tashkil etish

PPTX 19 sahifa 490,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
презентация powerpoint 6-мавзу. иш жойларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш. 6.1. иш жойларига хизмат кўрсатишнинг мазмуни. 6.2. хизмат кўрсатишнинг функциялари. 6.3. иш жойларини ускуналаш ва жиҳозлаш. иш жойларига хизмат кўрсатиш тизими иш жойларини ташкил этишнинг муҳим элементидир, чунки цех, участка ва айрим иш жойининг мўътадил ишлаши учун уларга тўғри ва самарали хизмат кўрсатишни, яъни уларни асбоб-ускуналар, инструментлар, материаллар, хом ашё, яримфабрикат, электр энергия ва ҳ.к.лар билан узлуксиз таъминлаб туришни ташкил этиш зарур. бунда корхонанинг структурасига қараб хизмат кўрсатиш цех ёки умумзавод кўламидаги ёрдамчи тармоқ орқали олиб борилади. агар ишчи хомаки материал, асбоб-ускуналар билан ўз вақтида таъмин этилмаса, ускуналар вақтида таъмирланмаса, транспорт бетартиб ишласа, юқори меҳнат унумига эришиб бўлмайди. иш жойига хизмат кўрсатишнинг бутун тизими кўп жиҳозларда ишлаш тартиби кенг қўлланиладиган корхоналарда, айниқса, муҳимдир. хом ашё ёки яримфабрикатлар, ёрдамчи материаллар, идишлар заҳираси, чизмалар, механика ҳужжатлари ва ҳ.к.лар ўз вақтида, иш тўхтаб қолишидан олдин янгилаб олиниши зарур. тайёр маҳсулот ва ишлаб чиқариш чиқитлари …
2 / 19
и ишлаб чиқаришда иш жойига хизмат кўрсатишнинг режали-эҳтиёткорлик тартиби мавжуд. бунда буюмларнинг янги туркумини ишлаб чиқара бошлаш календарь режасига мувофиқ иш жойларини материаллар, асбоб-ускуналар, мосламалар ва ҳ.к.лар билан ўз вақтида таъминлаш муддатлари олдиндан белгилаб қўйилади. иш жойи ишлаб чиқариш жараёнининг асосий бўғини бўлиб, унинг тўғри ташкил этилиши ҳар бир ишхонада меҳнатни ташкил этишнинг бош элементидир. яна шуни ҳам назарда тутиш керакки, иш жойида меҳнатни ташкил этиш тадбирларини ишлаб чиқишда у меҳнатни ташкил этиш элементи сифатида эмас, балки унинг объекти сифатида майдонга чиқади. фақат аосий ходимнинг эмас, ёрдамчи ходим ҳамда муҳандис-техник ходим ва хизматчининг ҳам иш жойи оқилона ташкил этилиши лозим иш ўринларига хизмат кўрсатиш ишлаб чиқариш шароитларида меҳнатни ташкил этишнинг жуда муҳим элементи ҳисобланади. у иш ўринларини меҳнат воситалари, буюмлари билан таъминлаш ва ишлаб чикариш хусусиятига эга бўлган турли хизматлар кўрсатиш бўйича бутун бир тадбирлар тизимини қамраб олади. хизмат кўрсатиш тизими—бу асосий ишчиларнинг иш ўринларини узоқ вақт мобайнида—бир сменадан тортиб …
3 / 19
ли шунчалик кўпроқ сезилади. дастлабки созлаш, яши ёки тузатилган жиҳозни ўрнатшн, мослаш, тўғрилаш, ишлашини назорат қилишдан иборат. 4. энергетик функция. цехлар, участкалар ва иш ўринларини энергия билан таъминлаш борасида энергетика қурилмалари ва мосламалалари билан таъминлашда хизмат кўрсатишдир. таъмирлаш функцияси. асбоб-ускуналарни жорий таъмирдан чикариш ва профилактик хизмат кўрсатишдан, шунингдек тайёр ҳолда олинмайдиган эҳтиёт қисмларни тайёрлаш ёки тиклашдан иборат. назорат функцияси. маҳсулот ёки ишлар сифатини мунтазам равишда назорат қилиб боришни, шунингдек четдан олинадиган хом ашё, материаллар ва чала маҳсулотлар ёки бутловчи буюмларни қабул қилиш, синаб кўриш ва таҳлил этишни таъминлайди. унинг муҳим вазифаси ҳисобга олиш, таҳлил этиш маҳсулотнинг яроқсизлиги олдини олишдир. 7. транспорт функцияси. унинг асосий вазифаси — хомашё, материал, ярим маҳсулотлар ва бутловчи буюмларни иш ўринларига етказиб бериш, меҳнат буюмларини иш ўринлари, участкалар ва цехлар ўртасида ташиш, тайёр маҳсулотни омбор ёки истеъмолчиларга етказиш, шунингдек ишлаб чиқариш чиқиндиларини ташишдир. бундан ташқари, транспорт функциясига ортиш-тушириш ишлари ва омборлардаги ишлар ҳам киради. 8. таъмирлаш-қурилиш …
4 / 19
к ва ташкилий қурол - асбоб ва жиҳозлар билан тўла, белгиланган ишлаб чиқариш топшириқларини ўз вақтида, самарали ва сифатли қилиб бажариш учун етарли миқдорда таъминлаш тушунилади. меҳнатни енгиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш учун иш жойларини ускуналаш ва жиҳозлаш: ишлаб чиқариш операцияларини технологик жараён ва меҳнатни ташкил этиш карталарига мувофиқ жиҳозлашнинг барча зарур элементлари билан таъмин этишга; жиҳозлаш элементларининг технологик операциялар характерига функционал жиҳатдан мос келишига; барча жиҳозлаш элементларидан фойдаланиш тавсифларининг сифатли ва ишончли бўлишига; иш ускуналарини осон ва тез ишлатишга; меҳнатнинг самарали услублари ва усулларини таъминлашга; иш усулларини мумкин қадар жиҳозлардан, машиналардан тўхтатмай фойдаланган ҳолда амалга оширишга; меҳнат жараёнларининг соғлом ва хавфсизлик шароитини таъминлашга; ижрочини жисмоний жиҳатдан оғир келадиган меҳнат операцияларидан имконияти борича халос қилишига; меҳнат жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш кабиларга риоя қилинишига қаратилган бўлиши лозим. иш жойларини жиҳозлаш бўйича олиб бориладиган ташкилий ишларда мазкур талабларга риоя қилиниши ишнинг ёки хизматнинг сифати, ижрочининг меҳнат самардорлиги юқори бўлишини таъминлайди. иш жойларини ускунлаш …
5 / 19
тария ва гигиена, хавфсизлик техникаси ва эрганомика талабларига ҳам жавоб бериши лозим. ёрдамчи ускуналарга транспортёрлар, аравачалар, юк кўтарадиган ҳар хил мосламалар ва иш жойи доирасида кўчириб юришни осонлаштиришга мўлжалланган бошқа асбоблар киради. ёрдамчи ускуналар иш қулайлигини, меҳнатнинг тежаб-тергаб сарфланишини таъминлаши, ишчи ишлаб чиқариш операцияларини бажаришда ортиқча зўр беришига йўл қўймаслиги керак. кўп дастгоҳчи ходимларнинг иш жойлари ёрдамчи ишчиларни чақириб олишга имкон берадиган сигнализация воситалари билан жиҳозланиши керак. сигнализация қурилмаси хизмат кўрсатадиган иш жойларининг сонига қараб якка (индивидуал) ёки гуруҳли бўлиши мумкин. кўп дастгоҳли иш шароитида индивидуал сигнализация бўлгани яхши. сигнализация-сигнал бериш усулига қараб овозли, визуал ва визуал-овозли бўлади. масалан, тўқимачилик ишхоналарида шовқин кўп бўлганлиги сабабли, одатда, байроқчалар, рангли доиралар ва сигнал чироқлари ёрдамида визуал сигнализация ишлатилади. соғлом ва хавфсиз меҳнат шароити иш жараёнларини хавфсизлик техникаси воситалари (тўсиқлари ва ҳ.к.), керакли ёритиш приборлари, вентиляция ва шу кабилар билан жиҳозлашни талаб қилади. бино ичидаги ҳавонинг тоза бўлиши ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ish joilari ga hizmat ko'rsatishni tashkil etish" haqida

презентация powerpoint 6-мавзу. иш жойларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш. 6.1. иш жойларига хизмат кўрсатишнинг мазмуни. 6.2. хизмат кўрсатишнинг функциялари. 6.3. иш жойларини ускуналаш ва жиҳозлаш. иш жойларига хизмат кўрсатиш тизими иш жойларини ташкил этишнинг муҳим элементидир, чунки цех, участка ва айрим иш жойининг мўътадил ишлаши учун уларга тўғри ва самарали хизмат кўрсатишни, яъни уларни асбоб-ускуналар, инструментлар, материаллар, хом ашё, яримфабрикат, электр энергия ва ҳ.к.лар билан узлуксиз таъминлаб туришни ташкил этиш зарур. бунда корхонанинг структурасига қараб хизмат кўрсатиш цех ёки умумзавод кўламидаги ёрдамчи тармоқ орқали олиб борилади. агар ишчи хомаки материал, асбоб-ускуналар билан ўз вақтида таъмин этилмаса, ускуналар вақтида таъмирланмаса, транспорт бетартиб иш...

Bu fayl PPTX formatida 19 sahifadan iborat (490,1 KB). "ish joilari ga hizmat ko'rsatishni tashkil etish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ish joilari ga hizmat ko'rsatis… PPTX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram