скелет кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси

DOCX 4 pages 1.2 MB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
скелет кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси ривожланиши: мезенхимада миобластлар иккита мустақил линия бўлиб ривожланади: а)мушак найчалари – миосимластлар б)миосателитлар миобласталар ривожланиш давомида миосимпластларга уйғунлашиб мушак найчаларини хосил қилади.уларда дастлаб ядро марказда жойлашади, донадор эндоплазматик тўр яхши ривожланган бўлиб,миофибриллалар эса плазмолемма тагида периферия томонида бўлади. кейинчалик ядро плазмолемма остига ўтади , миофибрилла эса ҳужайранинг катта қисмини эгаллайди . донадор эндоплазматик тўр сезиларли даражада редукцияга учрайди. мушак ҳужайрасининг бу дефинитив тузилмаси миосимпласт деб аталади. миосателлитлар миосимпластларнинг юзасида жойлашади . тузилиши : скелет мушакларининг структур асосини мушак толалари 1)миосимпласт ва 2) миосателлитоцитлар ташкил килиб,улар битта умумий базал мембрана билан қопланган бўлади. миосимпластнинг плазмолеммаси ва юпка (20-40 нм) бириктирувчи тўқимали қобик (базал мембрана ) –сарколемма деб номланади . расм. скелет мушак тўқимаси. тил препарати. темирли гематоксилин билан бўялган. а. бўйлама кесма; б: кўндаланг кесма; 1 – мушак толалари: 1.1 – базал мембрана билан ўралган сарколемма; 1.2 – саркоплазма, 1.2.1 – миофибриллалар; 1.2.2 – конгейм майдончалари; 1.3 …
2 / 4
жралган булади. z-чизиқ бу актин филаментларининг охирги учи билан боғланган фибрилляр оқсил молекуласи (асосан α актин )дан иборат тўр . актин филаменти z- чизиқ билан актин молекуласи орқали(бир учи) ва миозин филаментининг молекуласи билан (иккинчи учи) боғланади,бу боғланишда небулин оқсили хам иштирок этади. миофибрилланинг ўрта қисми яъни иккита z-чизиқ ораси қорамтир бўлиб ( а-диск ) фақат миозин филаментидан ташкил топади . а –дискнинг ўртасида кўндаланг жойлашган м – чизиқ бўлиб миомезин молекуласидан ташкил топади. м-чизиққа миозин филаментининг охирги учлари бирикади. актин ва миозин филаментининг нисбати 6:1 (гексоганал жойлашувда). актин филаменти бир учи билан z-чизиққа, миозин филаменти эса бир учи билан м-чизиққа бириккан булади. иккита филаментнинг колган икки учи бир бири билан бирикиб филаментлар орасидаги тиркишга киради,лекин миозин филаменти z-чизикка, актин филаменти эса мушак толаси бушашган пайтда м-чизикка етиб бормайди. актин ва миозин филаментлари тропомиозин ва тропонин оқсили иштирокида ўзаро таьсирлашади. мушак толасининг плазмоллемаси оч (і) ва қорамтир (а)дисклар чегарасида найсимон(т-найча) …
3 / 4
аъминлайдиган метаболик жараенлар миоглабинда аккумулирланган кислородни ва атфни адфга ўтишида халос бўлган энергияни талаб қилади . энергия гликогенни карбонат ангидрид ва сувга айланишидан хосил бўлади . миосателлитоцитлар. скелет мушагининг физиологик ва репаратив регенерациясида қатнашади. улар чузинчок овал шаклида булиб мушак ҳужайрасининг плазмолеммасига епишиб етади. ядро хам худди шундай чузинчоқ овал кўринишида бўлиб йирик бўлади. цитоплазма эса ядро атрофида ингичка қатлам бўлиб жойлашади. органеллалар кам бўлади. кейинги ривожланиш ва активланиш давомида ҳужайралар ядроси очлашади, цитоплазма катталашади, органелла сони кескин кўпайиб миофибриллалар пайдо булади. миосателлитоцитларнинг ултраструктураси шаклланиши тор доирада миосимпластларнинг етилиши билан бирга кечади. физиологик ва репаратив регенерация мушак ўсаетганда организимни ўсиши динамикасида митотик бўлинишда хосил бўлган ва дифференциаланаетган ҳужайралар миосимпластларнинг охирига тизилади . мушак жарохатланганидан сўнг қандайдир масофада толанинг охирги қисми парчаланади ва макрофаглар томонидан сурилади. ҳужайранинг тўлик тикланиши икки йул асосида амалга оширилади. 1. қолган толаларнинг компенсатор гипертрофияси 2. миосателлитоцитларнинг пролиферацияси ва дифференцировкасида уларнинг тизилиб янги тола хосил килиши. скелет …
4 / 4
дан фарқли равишда ҳужайралар бир бири билан оралиқ пластинкалар орқали боғланган кардиомиоцитлардан ташкил топган.юрак мушаги миоэпикардиал пластинкадан ривожланади.уч хил кардиомиоцит фарқланади: эмбриогенез пайтида даставвал қисқарувчи сўнгра секретор кардиомиоцитлар ривожланади. кейинчалик ўтказувчи система кардиомиоцитлари-атипик ривожланади. хамма тип кардиомиоцитларнинг дифференцировкаси умумий тўкима системасига интеграцияси томон боради. морфологик эквивалентини қуйидаги кўриш мумкин: кардиомиоцитларнинг учида 2-3 та ўсимталарни бўлиши,2- та аралаш кардиомиоцитларнинг анастомоз хосил қилиши ,контакт сохада оралиқ дискларнинг хосил бўлиши .юкори ихтисослашган ҳужайралааро контактлар нексуслар ,десмосомалар ва fascia adhaerentes хамма тип кардиомиоцитларни ягона тўқима тизимига бирлаштиради ва юракнинг қоринча ва бўлмачасини синхрон қисқариши ва бўшашишини таьминлаб беради. қисқарувчи кардиомиоцитлар: юқори ихтисослашган ҳужайраларнинг узунлиги 100-150 мкм, диаметри 10-20 мкм. шакли цилиндрсимон. сарколемма плазмолемма ва базал мембранадан иборат бўлиб қалинлиги10-40 нм. базал мембрана ўз таркибида асосий модда билан бир қаторда са ионларини боғловчи эластик ва коллаген толаларни тутади. қискарувчи кардиомиоцитларнинг марказида 1 та баьзида 2 та (10-13%)овал ядро жойлашади. ядро қутби томонда митохондрия, гольжи комплекси, …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "скелет кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси"

скелет кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси ривожланиши: мезенхимада миобластлар иккита мустақил линия бўлиб ривожланади: а)мушак найчалари – миосимластлар б)миосателитлар миобласталар ривожланиш давомида миосимпластларга уйғунлашиб мушак найчаларини хосил қилади.уларда дастлаб ядро марказда жойлашади, донадор эндоплазматик тўр яхши ривожланган бўлиб,миофибриллалар эса плазмолемма тагида периферия томонида бўлади. кейинчалик ядро плазмолемма остига ўтади , миофибрилла эса ҳужайранинг катта қисмини эгаллайди . донадор эндоплазматик тўр сезиларли даражада редукцияга учрайди. мушак ҳужайрасининг бу дефинитив тузилмаси миосимпласт деб аталади. миосателлитлар миосимпластларнинг юзасида жойлашади . тузилиши : скелет мушакларининг структур асосини мушак толалари 1)миосимпласт ва 2) миосателлитоцитлар ...

This file contains 4 pages in DOCX format (1.2 MB). To download "скелет кўндаланг-тарғил мушак тўқимаси", click the Telegram button on the left.