uruq-qabila dinlari

DOC 4 стр. 51,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
2-мавзу. ибтидоий ва уруғ қабила динлари 1. диннинг илк шакллари. 2. уруғ-қабила динларида. 3. анимизм, тотемизм, фетишизм, шаманизм (шомонлик), сеҳргарлик (магия), динларининг ижтимоий тарихий шакланиши. марказий осиё халқлари динлари ва эътиқодлари манбаларининг тарихий жиҳатлари. кишилик жамияти тарихида дин шакллари турли-туман бўлган. аммо ҳар қандай дин муайян, конкрет тарихий шароит ва нжтимоий муносабатларга мувофиқ ҳолда пайдо бўлган, ўзгарган ҳамда ривожланган. дин шаклларини шартли равишда учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин: уруғ-қабила динлари, миллий динлар ва жаҳон динлари. уруғ-қабила динларида кишиларнинг табиат билан бўлган муносабатлари, ишлаб чиқаришга оид фаолиятлари (овлаш, овқат излаш ва тўплаш) билан бир вактда уларнинг ибтидоий ташкилотчилик хусусиятлари ҳам акс этган. уруғчиликнинг илк даврларида табиат диний эътиқоднинг асосий объекти ҳисобланган. ўша давр кишилари қайси географик минтақада яшаншари ва қандай турдаги меҳнат билан шуғулланишларига боғлиқ ҳолда буюм ва ҳодисаларнинг турли жиҳатларини илоҳийлаштирганлар. масалан, ов билан шугулланувчи қабилалар учун ҳайвонларнинг турли зотларига сиғиниш, деҳқончиликнинг ғоят содда шакллари билан шуғулланувчилар учун эса ўсимлнклар …
2 / 4
қабила бошликларига сиғиниш кучая борган. диний мифологиядаги ота худо қабилга ҳаёти ва фаолиятида энг қудратли ҳомий ҳисобланган. ибтидоий жамоа тузумининг емирилган ва синфий табақаланиш бошланган даврда худолар ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланиши улар билан боғлиқ бўлган урф-одат ва маросимларда ҳам муайян ўзгаришлар бўлишига олиб келган. деҳқончилик билан шугулланадиган қадимий халкларда халок бўлиб, қайта жонланадиган мавжудот худоларига сиғиниш, ер, сув, самовий жисмларни илоҳийлаштириш, шулар билан боғлиқ бўлган қурбонлик килиш маросимлари пайдо бўлган. анимизм. лотин тилида anima – “руҳ”, “жон” маъноларини англатади. анимизм руҳлар мавжудлигига ишонч, табиат кучларини илоҳийлаштириш, ҳайвонот, ўсимлик ва жонсиз жисмларда руҳ, онг ва табиий қудрат борлиги ҳақидаги таълимотни илгари сурувчи илк дин шаклидир. анимизм 1871 йили инглиз антропологи эдвард тайлор томонидан диний қарашларнинг илк шакли сифатида олға сурилган. у тотемизм билан бир вақтда шаклланган. анимизм табиатнинг қудратли кучлари – осмон ва ер, қуёш ва ой, ёмғир ва шамол момақалдироқ ва чақмоқларни илоҳийлаштириб, уларда руҳ мавжуд деб билар эди. ибтидоий одамлар …
3 / 4
ибтидоий диний тасаввурга кўра кучли, таъсирчан ёки жамият томонидан эътибор билан қаралувчи нарсалар (ҳайвонлар, ўсимликлар, тошлар) ёки кишилар (қабила раиси, сеҳргар, донишманд) да мавжудлигига ишонилган махфий кучни ифодалаш учун ишлатилган. ибтидоий қабила аъзолари ўзларини кўз билан кўринмас кучлар билан ўраб олинганликларига ишонганлар. бу эътиқод ҳар бир қабилада ўзгача номлар билан номланган. тейлорнинг шогирди бўлган р.мареттининг 1909 йилда нашр қилган “диннинг ибтидоси” номли китобида биринчи марта изоҳланган бу назарияда диннинг келиб чиқишини шахсияти мавжуд бўлмаган умумий динамик кучдан қидириш, изланиш кераклигини билдиради. анимизм замонавий динларнинг асосий ақидавий қисмини ташкил этади. жаҳон динларида ҳам руҳлар ҳақидаги таълимот мавжуд. инсониятнинг қадимий ҳаёт тарзи, қийинчиликлари, муаммолари, орзу-истаклари мифологик образлар ва афсоналарда ўз аксини топган. мавжуд воқелик инсоннинг ижоди билан бирга унинг ҳаёт тарзи, диний қарашлари, урф-одатларига ҳам таъсир кўрсатмай қолмаган. турли халқ ва қабилаларнинг ҳаётида асосий ўрин тутган ҳайвон ёки буюмнинг илоҳийлаштирилиши натижасида фетишизм, тотемизм, анимизм каби дин шакллари юзага келди. космогоник сюжетлар ибтидоий …
4 / 4
б, атрофларида кичик қишлоқчалар юзага кела бошлади. аҳоли кескин кўпайиши янги ерларни ўзлаштиришга, ҳаёт тарзининг ўзгариши диний тасаввурларнинг ривожланишига янги имкониятлар яратди. деҳқончиликнинг эҳтиёжлари – ҳосилни узоқ вақт сабрсизлик билан кутиш, аниқ вақтни ҳисоблаш муҳимлигини, ер фаслларининг циклларини билиш – буларнинг ҳаммаси деҳқон қабилаларининг осмон-у ерга, қуёш-у ойга, ёмғир-у шамолга янги қизиқишининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. қудратли руҳларга боғлиқлик сезиларли ва кўзга ташланадиган бўлиб қолди. илтижо ва қурбонлик уларга аталди. натижада руҳлар қудратли худоларга айлана борди. худолар учун ибодатхоналар ташкил этилиб, уларга махсус мутахассис хизматкорлар – келажакдаги коҳинлар хизмат қиларди. баъзи худоларнинг кўриниши ҳайвон, қуш, балиқларнинг ё боши, ё танаси шаклида бўларди. мифологик жиҳатдан бу қаҳрамонларнинг худога қариндошлиги сақланиб қолган. фетишизмнинг характери ўзгариб, илоҳларнинг бутлари ибодатхоналар ёнига ўрнатилган йирик ҳайкаллар шаклига айланди. баъзан бутлар ўрнига рамзий ҳайкалчалар, турли шаклдаги тошлардан фойдаланилди. мазкур ҳайкал ва қурилмалар ибодатхоналарнинг рамзи бўлиб қолди. афсун ҳам ўзгариб, афсунгарлар энди илоҳлар билан алоқа маросимлари, диний маросимлар, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uruq-qabila dinlari"

2-мавзу. ибтидоий ва уруғ қабила динлари 1. диннинг илк шакллари. 2. уруғ-қабила динларида. 3. анимизм, тотемизм, фетишизм, шаманизм (шомонлик), сеҳргарлик (магия), динларининг ижтимоий тарихий шакланиши. марказий осиё халқлари динлари ва эътиқодлари манбаларининг тарихий жиҳатлари. кишилик жамияти тарихида дин шакллари турли-туман бўлган. аммо ҳар қандай дин муайян, конкрет тарихий шароит ва нжтимоий муносабатларга мувофиқ ҳолда пайдо бўлган, ўзгарган ҳамда ривожланган. дин шаклларини шартли равишда учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин: уруғ-қабила динлари, миллий динлар ва жаҳон динлари. уруғ-қабила динларида кишиларнинг табиат билан бўлган муносабатлари, ишлаб чиқаришга оид фаолиятлари (овлаш, овқат излаш ва тўплаш) билан бир вактда уларнинг ибтидоий ташкилотчилик хусусиятлари ҳам акс этган...

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOC (51,0 КБ). Чтобы скачать "uruq-qabila dinlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uruq-qabila dinlari DOC 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram