ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг айрим экологик муаммолари, ўзбекистонда сув етишмаслик муаммоси

PPT 21 pages 1.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
слайд 1 ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг айрим экологик муаммолари, ўзбекистонда сув етишмаслик муаммоси режа 1.ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари: трендлар, долзарб муаммолар ҳамда мослашиш чораларининг зарурати 2.иқлим ўзгариши шароитида ер ресурслари 3.сув ресурслари – иқлим ўзгариши шароитида энг заиф бўғин? ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари: трендлар, долзарб муаммолар ҳамда мослашиш чораларининг зарурати глобал иқлим ўзгариши муаммоси инсоният кун тартибида долзарб бўлиб турибди. глобал иқлим ўзгариши бу сайёрамизда фақат ҳароратнинг ўртача йиллик кўтарилиши эмас, балки барча геотизимнинг ўзгариши, жаҳон океанининг кўтарилишининг юзага келиши, муз ва доимий музликларнинг эриши, ёғингарчиликнинг бир текисда ёғмаслигининг ортиши, дарёлар оқими режимининг ўзгариши ва иқлимнинг беқарорлиги билан боғлиқ бошқа ўзгаришлар демакдир. инсониятнинг вазифаларидан бири шуки, иқтисодий ва экологик мувозанатни мутаносиблаштириш ҳамда адолатли ҳал этилишига эришишдир. шубҳасиз, инсон фаолияти иқлимга таъсир кўрсатади. шу муносабат билан теварак-атрофга зарарли таъсир этишни чеклаш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш зарур. саноатлаштириш даври бошлангунга қадар иқлим ўзгаришига фақат табиий сабаблар, яъни материк ва океанларнинг ўлчами, ер орбитаси, унинг магнит …
2 / 21
ага келади[1]. иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг ортиши, урбанизация, ўрмонларни ёппасига кесиш марказий осиё минтақасининг сув ресурсларига, хусусан ўзбекистонга, катта қийинчилик туғдирмоқда. глобал исиш туфайли тоғли ҳудудларда музликларнинг эриши аллақачон дарё ва кўлларнинг тошиб кетишига олиб келмоқда. бошқа томондан, бугунги кунга қадар музликларнинг эриши дарёларда сувнинг қўшимча ҳажмини ушлаб турарди. музликлар ҳажмининг камайиши сўнги 20 йилда дарёлар оқими, хусусан, амударё ҳамда қисман сирдарё ва зарафшонга қуйиладиган сувларнинг 25-30%га қисқариши мумкинлигини эътиборга олишга мажбур этади. тадқиқотларга кўра, ўзбекистонда иқлим ўзгариши эътибор қаратилиши лозим бўлган бошқа қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин: сув ресурслари танқислигининг ортиши; муз ва қор қопламли кунлар даврининг 7-10 кунга камайиши; қурғоқчилик хавфи такрорланишининг ортиши (бугунда сўнги 10 йилда ҳар 3 йилда); ўртача ҳароратнинг ортиши; иссиқ мавсумнинг 10-15 кунга чўзилиши; ёғингарчиликнинг ҳудудлар бўйича бир текисда ёйилмаслиги; серёғин ёки умуман ёғингарчиликсиз кунлар сонининг ортиши; қишлоқ хўжалигида етиштириладиган экинлар таркибининг ўзгариши; ҳарорат кўтарилиши туфайли аҳоли саломатлигининг ёмонлашиши билан боғлиқ муаммоларнинг ортиши; кўпчилик …
3 / 21
мат қилиш, яшаш муҳитини таъминлаш қобилияти ва биохилма хилликни ушлаб туриш каби функциясига жиддий таъсир қилади. тупроқ эрозияси деганда вақтинчалик сув оқими ёки шамол билан тупроқнинг устки қисмини узиб олиш, кўчириш ва қатлам ҳосил қилиш каби ўзаро боғлиқ бўлган жараёнлар йиғиндиси тушунилади. шунинг учун эрозиянинг иккита тури фарқланади: сув ва эол. эол эрозия (шамол эрозияси, дефляция) – динамик жисмоний жараён бўлиб, тупроқ бузилишига олиб келади, юмшоқ, қуриб кетган, бўшаб қолган ер устидан кучли шамол ўтганда юзага келади. у чанг бўрон (заррачалар муаллақ ҳолатда) ва маҳаллий эрозия кўринишида намоён бўлади. аниқланганки, 2,5 см қалинликдаги тупроқ қатлами бузилиши билан ҳар бир гектардан қарийб 15 т гумус, 1000 кг азот, 200 кг фосфор учиб кетади. ўзбекистон ҳудудида 3 вилоят табиий сабабларга кўра шамол эрозиясига дуч келади: қашқадарё вилояти, сурхондарё вилоятининг жануби-шарқий чеккалари ҳамда фарғона вилоятининг ғарбий қисми. бундан ташқари, ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида шамол эрозияси фарғона, зарафшон водийлари ва қарши чўлларида ёйилган. ўзбекистон ҳудуди …
4 / 21
шароитида энг заиф бўғинми? сув таъминоти сиёсати иқлим ўзгариши ва мослашувининг минтақавий ва миллий стратегиясини ишлаб чиқишнинг асосий элементидир. сув таъминоти сиёсати доирасидаги мослашиш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади: сув ресурсларини интеграцион бошқаришни татбиқ этиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида, айниқса, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини тақсимлаш ва ишлатишни ҳисобга олиш, сув сифатини бошқариш ва ҳисобга олиш тизимини яхшилаш, гидро-экологик мониторингни яхшилаш, сувни тежаш технологиясини татбиқ этиш сувдан фойдаланувчилар учун рағбатлар тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш. муҳандисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, орол денгизи ҳавзасидаги сув ресурсларидан фойдаланиш керагидан анча ортиб кетди, шу сабабли улардан самарали фойдаланиш ҳақидаги масалалар жуда катта муаммо бўлиб турибди. бугунги кунда олдимизда турган асосий вазифамиз сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат. ҳозирги шароитда ўзбекистонда сув истеъмоли йилига 60-70 км3. ўзбекистон сув ресурсларининг асосий улушини давлатлараро келишувга эришиш орқали қўшни мамлакатлар - қирғизистон ва тожикистондан олади. суғориладиган деҳқончилик ўзбекистонда асосий сув истеъмолчиси (80-95%) ҳисобланади. бу эса айнан қишлоқ …
5 / 21
бар кўп сув талаб қиладиган анча харажатли ерлардир. мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, автоморф, шунингдек, юқори ва ўртача даражада сув ўтказадиган ерларни биринчи навбатда суғоришнинг муқобил усули ҳамда сувни тежовчи технологияларга ўтказиш ўзбекистоннинг суғориладиган деҳқончилигида сув ресурсларини 22%гача тежаб, шу билан бир қаторда, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини 30%гача ошириш имконини беради. бу даражага ирригация тизимини реконструкция қилмай эришиш мумкин. марказий осиё, хусусан, ўзбекистонда иқлим ўзгаришларининг аксарият қисми музликларнинг эриши, асосий дарёлар сувининг камайиши ҳамда ёғингарчилик миқдори пасайиши туфайли содир бўлмоқда. демак, биринчи навбатда, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қатъий тежаш бўйича чоралар кўриш зарур. аслида, ҳозирнинг ўзидаёқ минтақада сув ресурслари танқислиги сезиларли даражада кузатилмоқда. аҳоли ўсиши ва бунинг натижасида, озиқ-овқатга бўлган талабнинг ошиши туфайли бу ҳол кучайиб боради. марказий осиё халқларининг кўп асрлик ерга ишлов бериш маданияти, биринчи навбатда, сунъий суғоришга асосланган эди. бу қуруқ ва иссиқ иқлим ҳамда кам миқдордаги ёғингарчилик натижасида вужудга келган. ҳозирги пайтда суғориш сувларининг анча қисми …

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг айрим экологик муаммолари, ўзбекистонда сув етишмаслик муаммоси"

слайд 1 ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг айрим экологик муаммолари, ўзбекистонда сув етишмаслик муаммоси режа 1.ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари: трендлар, долзарб муаммолар ҳамда мослашиш чораларининг зарурати 2.иқлим ўзгариши шароитида ер ресурслари 3.сув ресурслари – иқлим ўзгариши шароитида энг заиф бўғин? ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари: трендлар, долзарб муаммолар ҳамда мослашиш чораларининг зарурати глобал иқлим ўзгариши муаммоси инсоният кун тартибида долзарб бўлиб турибди. глобал иқлим ўзгариши бу сайёрамизда фақат ҳароратнинг ўртача йиллик кўтарилиши эмас, балки барча геотизимнинг ўзгариши, жаҳон океанининг кўтарилишининг юзага келиши, муз ва доимий музликларнинг эриши, ёғингарчиликнинг бир текисда ёғмаслигининг ортиши, дарёлар оқими режимининг ўзгариши ва иқлимнинг беқарорлиги билан...

This file contains 21 pages in PPT format (1.0 MB). To download "ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг айрим экологик муаммолари, ўзбекистонда сув етишмаслик муаммоси", click the Telegram button on the left.