"амалий машғулот: замонавий педагог имиджи"

DOCX 8 sahifa 548,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
3-амалий машғулот: замонавий педагог имиджи. амалий машғулот учун режа-топшириқ 1. махсус тестлар ёрдамида педагогнинг креативлик сифатларига эгалигини ўрганиш. 2. педагогик креативликни ривожлантиришга доир топшириқни бажариш. 3. э.п.торренснинг “тугалланмаган расмлар” тести билан ишлаш. девид льюиснинг болаларда креативликни ривожлантиришга оид кўрсатмалари билан танишиш ва у юзасидан муҳокама ташкил этиш. машғулотнинг бориши: 1. “тўлдирилган ҳикоя” тести ёрдамида педагогнинг креативлик сифатларига эгалигини ўрганиш. “тўлдирилган ҳикоя” тести тест ҳар бири 8 та расмдан иборат иккита тўплам асосида ташкил этилади. ҳикоянинг қаҳрамони – фердинад номли шахс. тестнинг мақсади таълим олувчиларнинг фердинанднинг одатий кундалик ҳаётида рўй берган икки ҳодисаларнинг моҳиятини қанчалик тўғри англай олишларини аниқлашдан иборат. фердинанд оилали, унинг рафиқаси ва ўғли бор. у корхоналардан бирида раҳбар бўлиб ишлайди. шу сабабли иккинчи ҳикояда унинг қўл остида ишлайдиган ходимлари ҳам иштирок этади. ҳар икки тўплам тестларида биринчи қаторда жойлашган тўртта расм орқали фердинанднинг ҳаётида рўй берган воқеаларнинг изчиллиги акс эттирилган. бироқ, бу қаторда битта расм тушириб қолдирилган. сизлар …
2 / 8
миз. топшириқни имкон қадар тез бажаришга ҳаракат қилинг. бир топшириқ учун кўп вақт ажратманг. гарчи жавобни нотўғри деб ҳисобласангиз-да, уни баён этинг! 1-вариант 2-вариант 2. “қишлоқда бир кун” тести бўйича тингловчиларнинг тасаввур даражасини ўрганиш. сурат билан танишиб чиқинг ва бериладиган саволларга жавоб қайтаринг. 1. пароход дараёда оқимга қараб ҳаракатланяптими ёки оқимга тескари томонгами? 2. суратда йилнинг қайси фасли тасвирланган? 3. бу ерда дарёнинг ўзани чуқурми ёки саёз? 4. параходлар тўхташ жойи бу ердан узоқми, яқинми? 5. параходлар тўхташ жойи соҳилнинг қайси томонида жойлашган? 6. рассом суратда куннинг қайси вақтини тасвирлаган? суратни диққат билан кўздан кечириб берилган саволларга тўғри жавоб қайтариш мумкин бўлган белгиларни топинг. барча объектлар ўртасида ўзаро боғлиқ бўлган 9 та белги (алоқа)ни топинг. ўз мулоҳазаларингизни дафтарга ёзинг. тингловчилар ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллни қўлга киритади. суҳбат якунида барча баллар жамланади. агар сиз 6 та саволнинг барчасига тўғри жавоб қайтариб, объектлар ўртасидаги ўзаро алоқадор 9 та белги …
3 / 8
пишга оид топшириқ касбий фаолиятингизга тааллуқли, бироқ, бир-бири билан мутлақо кам боғланган ёки мутлақо боғланмаган 2 та объектни олинг. қуйидаги жадвал асосида уларга тааллуқли ўзаро ўхшаш жиҳат (белги)ларни топишга ҳаракат қилинг. ўхшаш жиҳат (белги)ларни от ёрдамида ифодаланг. ўзаро ўхшаш ўхшаш жиҳат (белги)ларнинг имкон қадар кўпроқ бўлишига ҳаракат қилинг. намуна бир-бири билан мутлақо кам боғланган ёки мутлақо боғланмаган объектлар тарбиявий тадбир саёҳат 4. объектнинг муқобиллари ёки унга зид бўлган объектларни топишга оид топшириқ касбий фаолиятингизга тааллуқли бир объектни олинг. икки устунли жадвални шакллантиринг. биринчи устунга муқобили, иккинчи устунга эса доир зиди бўлган объектни қайд этинг. уларнинг хусусиятларини тизимлаштиринг. намуна вертолёт самолёт олов 5. э.п.торренснинг “тугалланмаган расмлар” тести бўйича ишлаш америкалик психолог э.п.торренс томонидан асосланган “тугалланмаган расмлар” тести юзасидан ишлашга оид топшириқ. тингловчиларнинг эътиборларига э.п.торренснинг “тугалланмаган расмлар” тести ҳавола этилади ва берилган штрихларга таянган ҳолда тўлақонли расм (сурат)ни ишлаш топшириғи берилади. э.п.торренснинг “тугалланмаган расмлар” тести 6. девид льюиснинг болаларда креативликни ривожлантиришга оид …
4 / 8
а чидам билан тўғри жавоб беринг. 2. уларнинг саволлари ва фикрларини жиддий қабул қилинг. 3. болаларга ўз ишлари билан шуғулланишлари учун алоҳида хона ёки бурчак ажратинг. 4. агарда ижодий жараён билан боғлиқ бўлса, у ҳолда болани хонадаги тартибсизлик учун койиманг. 5. вақти-вақти билан болаларга уларни яхши кўришингизни ва уларни қандай бўлсалар, шундай қабул қилишларини намоён этинг. 6. болаларга имкониятларига мос юмушларни буюринг. 7. уларга шахсий режаларини ишлаб чиқиш ва қарорлар қабул қилишга кўмаклашинг. 8. болаларга фаолиятларда юқори натижаларга эришишларига ёрдам беринг. 9. камчиликларини кўрсатган ҳолда болани бошқалар билан солиштирманг. 10. болани камситманг ва ўзини ёмон, ожиз деб ҳисоблашишига йўл қўйманг. 11. уни мустақил фикрлашга ўргатинг. 12. болани севимли машғулотини ташкил этиши учун зарур буюмлар билан қуроллантиринг. 13. уни турли воқеаларни ўйлаб топишга, фантазия қилишга мажбурланг, бу жараёнда унга ёрдамлашинг. 14. болани ёшликдан ўқиб-ўрганишга одатлантиринг. 15. доимо боланинг эҳтиёжларига эътибор қаратинг. 16. ҳар куни бола билан юзма-юз суҳбатлашиш учун вақт топинг. …
5 / 8
0. уни ўз қобилиятларини ижобий қабул қилишга одатлантириб боринг. 31. болани катталардан мустақил бўлишга ўргатиб боринг. 32. боланинг ўзига ва унинг соғлом фикрга эгалигига ишонинг. 33. болага “мен ҳам буни билмайман” деб, уни муваффақиятсизликларга беэътибор бўлишга ўргатманг. 34. болага, гарчи у ишнинг ижобий натижага эга бўлишига ишонмаса-да, бошланган ишни охирига етказиши учун имконият яратинг. 35. кундалик дафтар юритинг ва унга болада креатив қобилият шаклланишини қайд этиб боринг. машғулотнинг якуни тингловчиларнинг фаолияти умумий тарзда таҳлил қилинади. имкон қадар ҳар бирининг фаолиятига баҳо берилади. машғулот якунланади. image6.jpeg image7.jpeg image8.jpeg image1.png image2.png image3.jpeg image4.jpeg image5.jpeg

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""амалий машғулот: замонавий педагог имиджи"" haqida

3-амалий машғулот: замонавий педагог имиджи. амалий машғулот учун режа-топшириқ 1. махсус тестлар ёрдамида педагогнинг креативлик сифатларига эгалигини ўрганиш. 2. педагогик креативликни ривожлантиришга доир топшириқни бажариш. 3. э.п.торренснинг “тугалланмаган расмлар” тести билан ишлаш. девид льюиснинг болаларда креативликни ривожлантиришга оид кўрсатмалари билан танишиш ва у юзасидан муҳокама ташкил этиш. машғулотнинг бориши: 1. “тўлдирилган ҳикоя” тести ёрдамида педагогнинг креативлик сифатларига эгалигини ўрганиш. “тўлдирилган ҳикоя” тести тест ҳар бири 8 та расмдан иборат иккита тўплам асосида ташкил этилади. ҳикоянинг қаҳрамони – фердинад номли шахс. тестнинг мақсади таълим олувчиларнинг фердинанднинг одатий кундалик ҳаётида рўй берган икки ҳодисаларнинг моҳиятини қанчалик тўғри анг...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (548,6 KB). ""амалий машғулот: замонавий педагог имиджи""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "амалий машғулот: замонавий пед… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram