harbiyarlarga tezislar

DOCX 6 стр. 25,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
ҳарбийларга тезислар (1-ҳафта учун) 1-мавзу мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим принциплари конституцияга киритилаётган ўзгариш 17-модда. … (иккинчи қисм) ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланади. 18-модда. (биринчи қисм) ўзбекистон республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади. ... тезислар маълумки, ўзбекистонда амалга ошираётган ташқи сиёсат – халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига асосланувчи, дўстона ва тинчликсевар ташқи сиёсатдир. бугунги кунда мамлакатимиз жаҳон сиёсатининг марказларидан бирига ва глобал ташаббуслар муаллифига айланмоқда. ўзбекистон дунёнинг 130 дан ортиқ давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатган, хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда ўзбекистоннинг 55 та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари мавжуд, мамлакатимиз 100 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг аъзоси, турли хил кўп томонлама ҳамкорлик тузилмалари …
2 / 6
бошқа давлатлар ҳудудий яхлитлигини тан олиши ва ҳурмат қилишини, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч, дўстона алоқаларни ривожлантиришни, сарҳадларимиз осойишталигини, халқимиз хавфсизлигини, тинч-тотув ҳаёт кечириши ва ривожланишимизнинг барқарорлигини таъминлайди. агар биз халқаро майдондаги ўрнимизни ва ролимизни янада мустаҳкамламоқчи бўлсак, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантиришни истасак, конституциямизга киритилаётган мазкур қўшимчаларни қўллаб-қувватлашимиз зарур. 2-мавзу судланганлик унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмайди конституцияга киритилаётган ўзгариш 28-модда. … (еттинчи қисм) шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас. тезислар судланганлик шахсга суд ҳукми билан жазо тайинланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибат бўлиб, мазкур шахсга нисбатан муайян оқибатларни келтириб чиқаради. масалан, давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишга кириш ёки уларда тегишли лавозимларни эгаллашда, ҳарбий хизматни ўташда, сайланиш ҳуқуқидан фойдаланишда ёхуд муайян фаолият билан шуғулланишда қатор тақиқларни юзага келтиради. аммо, шахснинг судланганлиги билан боғлиқ турли чекловлар уни ўзи билан чекланиб, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларига таъсир …
3 / 6
ларимиз азият чеккан. масалан, одатда бир оилада ота-она, бир неча ака-ука, опа-сингил ва фарзандлар бўлса, бу оиланинг биргина аъзоси қилган хатоси 10 дан ортиқ инсонларнинг ҳаётига салбий таъсир этади. қанчалик уринмасин, меҳнат қилмасин, яқинининг судланганлиги инсоннинг касбий ўсиши, шахс сифатида ривожланиши, жамиятда нуфузли ўринга эга бўлишига тўғридан-тўғри тўсиқ бўлади. шундан келиб чиқиб, конституциявий даражада судланган шахслар қариндошларининг ҳуқуқлари ҳимояланмоқда. агар биз судланган шахслар қариндошларининг ҳуқуқларини асоссиз чеклашни тақиқланишини тарафдори бўлсак, мазкур конституциявий ўзгартиришларни қўллашимиз зарур. 3-мавзу давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади конституцияга киритилаётган ўзгариш 78-модда. … (тўртинчи қисм) давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади. тезислар маълумки, мамлакатимизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. қонунчилигимизга мувофиқ, 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган шахс – бола ҳисобланади. …
4 / 6
т ва жамиятнинг бу борадаги масъулияти конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда. миллий ва умуминсоний қадриятларни англаш ва уларга содиқлик, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, ватанпарварлик ва ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғулари жамиятнинг ривожи, тинчлиги, якдиллиги ҳамда давлатнинг барқарорлиги учун муҳимдир. ушбу туйғуларни болалар ва ёшларда шакллантириш борасида давлатнинг ва жамиятнинг масъулиятини конституцияда белгилаш, бу борада тизимда ишларни олиб борилишини, ҳар бир давлат идораси ва жамият аъзоларини ўз масъулиятини англаган ҳолда ушбу жараёнга фаол қатнашиши учун зарурдир. агар биз бугун мазкур масъулиятларни конституциявий даражада белгиламасак, бунга эътиборсизлик қилсак, жамиятимиз, миллатимизнинг, давлатнинг таназзулига йўл очамиз.
5 / 6
harbiyarlarga tezislar - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "harbiyarlarga tezislar"

ҳарбийларга тезислар (1-ҳафта учун) 1-мавзу мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим принциплари конституцияга киритилаётган ўзгариш 17-модда. … (иккинчи қисм) ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланади. 18-модда. (биринчи қисм) ўзбекистон республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади. ... тезислар маълумки, ўзбекистонда амалга ошираётган ташқи сиёсат – халқаро ҳуқуқнинг ...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (25,4 КБ). Чтобы скачать "harbiyarlarga tezislar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: harbiyarlarga tezislar DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram