tadbirkorlarga tezislar

DOCX 4 sahifa 21,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
тадбиркорларга тезислар (1-ҳафта учун) 1-мавзу интеллектуал мулк муҳофазаси юзасидан конституцияга киритилаётган ўзгариш 53-модда. (биринчи қисм иккинчи жумла) ... интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади. ... тезислар жамиятимиз тараққий этган сари халқимиз ичида ихтиролар, янги санъат асарлари, дастурий таъминот маҳсулотларини яратиш суръати ўсиб бораётганлиги ҳаммамизга маълум. жумладан, 2020 йилда 4384 та интеллектуал мулк объекти давлат рўйхатига олинган бўлса, 2022 йилда йилда уларнинг сони 3 бараварга (13074 та) ошган. айтиш жоизки, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш уларнинг сонининг кўпайиши жамият ва давлатнинг тараққий этишининг муҳим шарти ҳисобланади. ўз навбатида, оддийгина товар белгиси ҳимоя қилинмаса бозорга номдор брендлар кириб келиши йўли беркитилиб, контрафакт ва сифатсиз маҳсулотлар билан бозор тўлишига олиб келиши мумкин. биз интеллектуал ёки ақлий меҳнат маҳсулотларини ҳимоя қилмасак бизнинг ёшларимиз ва олимларимиз томонидан яратиладиган маҳсулотлар ва ғоялар бундай мулкни ҳимоя қиладиган юртларга чиқиб кетиши давом этаверади. технологик ва ахборот асрида интеллектуал мулкнинг давлат томонидан ҳимоясини таъминлашни учун конституция даражасида интеллектуал мулк муҳофазасига …
2 / 4
. асосий қомусимизда жисмоний ва юридик шахсларга давлат органлари ва уларнинг амалдорлари томонидан етказилган зарарни компенсация қилинишини белгиламасак, тадбиркорларга амалдорлар томонидан зуғум ўтказилиши ҳолатлари кўпайишига, мамлакатимизда яратилаётган инвестицион муҳит ёмонлашишига йўл очиб берган бўламиз. бундай ҳолатларга қатъий чек қўйиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, конституцияда ҳар бир шахснинг давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши мажбурийлиги белгилаб қўйилмоқда. амалдорларнинг қонунга хилоф ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун конституциявий “қалқон” яратишга биргаликда эришайлик, ўзгаришларни ёқлаб овоз берайлик! 3-мавзу давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш бўйича мажбурияти белгиланмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 67-модда. (биринчи қисм) давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди. ... тезислар иқтисодиётимизга маблағ киритиш истагида бўлган ҳар қандай инвесторни қизиқтирадиган биринчи масала – тадбиркорлик фаолияти билан бемалол шуғулланиши ва фойда олиши учун яратилган шароитлардир. шу боис, барча давлатлар ўз ҳудудида бизнес билан шуғулланиш учун жозибадор ва …
3 / 4
азкур норманинг конституцияга киритилиши биринчидан, мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришга, инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга ва давлат тузилмаларининг масъулиятини оширишга, иккинчидан, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга, хусусий мулк ҳимоясини янада кучайтиришга ҳамда инвестиция бозоридаги рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади. буларнинг барчаси учун эса, барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор зарур. мазкур масаланинг улкан иқтисодий аҳамиятини инобатга олган ҳолда, асосий қонунимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлатнинг қулай инвестициявий ва бизнес муҳитни таъминлаш бўйича мажбурияти белгиланмоқда. мана, нима сабабдан янги ўзбекистонга янги таҳрирдаги конституция керак!
4 / 4
tadbirkorlarga tezislar - Page 4

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tadbirkorlarga tezislar" haqida

тадбиркорларга тезислар (1-ҳафта учун) 1-мавзу интеллектуал мулк муҳофазаси юзасидан конституцияга киритилаётган ўзгариш 53-модда. (биринчи қисм иккинчи жумла) ... интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади. ... тезислар жамиятимиз тараққий этган сари халқимиз ичида ихтиролар, янги санъат асарлари, дастурий таъминот маҳсулотларини яратиш суръати ўсиб бораётганлиги ҳаммамизга маълум. жумладан, 2020 йилда 4384 та интеллектуал мулк объекти давлат рўйхатига олинган бўлса, 2022 йилда йилда уларнинг сони 3 бараварга (13074 та) ошган. айтиш жоизки, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш уларнинг сонининг кўпайиши жамият ва давлатнинг тараққий этишининг муҳим шарти ҳисобланади. ўз навбатида, оддийгина товар белгиси ҳимоя қилинмаса бозорга номдор брендлар кириб келиши йўли беркитилиб, контрафакт ва с...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (21,6 KB). "tadbirkorlarga tezislar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tadbirkorlarga tezislar DOCX 4 sahifa Bepul yuklash Telegram