migranrlarga tezislar

DOCX 5 стр. 19,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
мигрантларга тезислар (2-ҳафта учун) 1-мавзу давлат ўз фаолиятини ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширилиши белгиланмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 14-модда. давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади. тезис 1. демократик давлатларда жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш бирдамлик принциплари асосида амалга оширади. ижтимоий бирдамлик – ижтимоий давлатнинг муҳим белгиси сифатида жамиятни бирлаштирадиган ва мустаҳкамлайдиган, инсонларни умумий мақсад йўлида сафарбар қилувчи, инсонлар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлашга қаратилган муносабатлар, жамиятни биргаликда ривожлантириш принципидир. 2. мазкур принцип жамият ҳаётида тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик туйғусини мустаҳкамлашга, умумхалқ манфаатларини юзага чиқаришга, пировардида одамлар ўртасида ижтимоий бирдамликни ривожлантиришга хизмат қилади. ижтимоий бирдамлик жамиятда ҳеч бир инсонни орқада ёки ўз муаммолари билан ёлғиз қолиб кетмаслигини ҳамда инсонларни бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатишга асосланган ривожланишни таъминлайди. ушбу принцип фуқаролар ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч туйғусини уйғотиб, инсон-жамият-давлат манфаатлари йўлида белгиланган вазифаларни бажаришда яқиндан ҳамкорликни таъминлайди. жамиятда ижтимоий бирдамликни …
2 / 5
тонни барпо этиш йўлида, уларнинг миллати, тили, дини, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ҳамда жамиятдаги мавқеидан қатъий назар, ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади. 4. ушбу норма жонажон ватанимиз тараққиёти учун фуқароларимизни бирдамлик ва бирлашишга чорлаб, уларни камбағалликдан чиқариш, оилавий ёки бошқа шароитига кўра қийин аҳволда қолганларга кўмак бериш, беморлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш каби азалий қадриятларимизни янада мустаҳкамлайди. янги ўзбекистонда ижтимоий бирдамликни ривожлантирайлик! 2-мавзу инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан эътироф этилиши белгиланмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 19-модда. (биринчи қисм биринчи жумла) ўзбекистон республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. ... ... тезис 1. инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда конституцияга мувофиқ эътироф этилиши ва кафолатланиши деярли барча демократик давлатларда белгиланган. ҳозирги вақтда ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан бмтнинг 7 та асосий шартномалари ва …
3 / 5
тилган умумэътироф этилган нормаларни амалиётда тўғридан-тўғри қўллаш, миллий қонунчилик ҳужжатларига сингдириш ва бошқа механизмлар орқали таъминлашни кўзда тутади. инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан эътироф этилмаслиги эски тизимдан мерос бўлган салбий ҳолатлар қайтарилишига, давлат органлари томонидан шахс ҳуқуқларини асоссиз чеклаши каби ҳолатларига олиб келиши мумкин. 4. шубҳасиз конституциямизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан эътироф этилиши биринчидан, ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатларини инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши, давлат органлари ва мансабдор шахсларга қарорлар қабул қилишда халқаро ҳужжатлар талабларига риоя этиши, иккинчидан, фуқароларга давлат органлари билан муносабатларда, суриштирув, суд-тергов амалиётида ва бошқа ҳолатларда халқаро ҳужжатлардаги нормалардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини яратади. ўзбекистон ўзини сўзда эмас амалда ҳуқуқий давлат эканлигини исботлаб беради. 3-мавзу инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши белгиланмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 19-модда. (биринчи қисм иккинчи жумла) ... инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар …
4 / 5
атларда белгиланган. улар орасида умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари бўйича бмтнинг 7 та асосий шартномаси ва уларга қўшимча протоколлар, юнеско, халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро конвенциялари, халқаро гуманитар ҳуқуқ конвенциялари, ехҳтнинг “инсонийлик мезонлари” ҳужжатлари, шунингдек, ислом ҳамкорлик ташкилоти, мдҳ каби минтақавий ташкилотларнинг ҳужжатларини миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. 2.инсон туғилганидан бошлаб тегишли бўлган табиий ва ажралмас ҳуқуқлар сирасига инсон ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, озодлиги, тенглиги, эркин бўлиши, хавфсизлиги, дахлсизлиги киради ва бу ҳуқуқлар қонунларда белгиланганлиги ёки белгиланмаганлигидан қатъий назар инсонга азалий тегишлидир, деб эътироф этилади. 3. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши мустаҳкамланмаслиги унинг турли хил ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли таъминланиши, ҳар хил чекловлар жорий этилишига олиб келиши мумкин. 4. мазкур норманинг конституцияга киритилиши “янги ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясига мос бўлиб, инсонни жамиятда эмин-эркин ва хавфсиз яшашига, мулкдор бўлишига, ўз қобилият ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига хизмат қилади.
5 / 5
migranrlarga tezislar - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "migranrlarga tezislar"

мигрантларга тезислар (2-ҳафта учун) 1-мавзу давлат ўз фаолиятини ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширилиши белгиланмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 14-модда. давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади. тезис 1. демократик давлатларда жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш бирдамлик принциплари асосида амалга оширади. ижтимоий бирдамлик – ижтимоий давлатнинг муҳим белгиси сифатида жамиятни бирлаштирадиган ва мустаҳкамлайдиган, инсонларни умумий мақсад йўлида сафарбар қилувчи, инсонлар ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлашга қаратилган муносабатлар, жамиятни биргаликда ривожлантириш принципидир. 2. мазкур принцип жамият ҳаёти...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (19,5 КБ). Чтобы скачать "migranrlarga tezislar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: migranrlarga tezislar DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram