mahalla fuqarolar yigirin ra'islariiga tezislar

DOCX 5 sahifa 29,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
2 маҳалла фуқаролар йиғини раисларига тезислар (2-ҳафта учун) 1-мавзу шаҳарсозлик соҳаси жамоатчилик назорати марказида бўлади конституцияга киритилаётган ўзгариш 49-модда. ... (иккинчи ва учинчи қисмлар) давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. тезислар бугунги кунда жамоатчилигимиз том маънода уйғонди. айниқса ижтимоий тармоқларда дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ёки қурилиш нормаларига риоя қилмаслик ҳолатлари бўйича масъулларнинг хатти-ҳаракатларига одамларимиз бевосита баҳо бериб, ўз фикрини эркин ифода этишга ўрганмоқда. хусусан, дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинишига жамоатчиликнинг сўрови орқали амалга оширилганлигини бунга яққол мисол сифатида келтириш мумкин. фуқароларнинг муносиб табиий атроф муҳитга бўлган ҳуқуқлари таъминланмасдан туриб фуқароларнинг саломатлиги ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш имконсиздир. бунда экологияга етказилаётган зарарларни камайтириш муҳим ўрин тутади. сўнгги йилларда мамлакатимиз улкан қурилиш майдонига айланиб, унинг қиёфаси тобора ўзгариб бормоқда. лекин янги қурилишлар ва урбанизация жараёни муқаррар, чунки …
2 / 5
орқали аҳолимиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, аҳолининг саломатлигини ишончли муҳофаза этиш, уларнинг яшаши ва ривожланиши учун қулай атроф-муҳитни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини кучайтиради. агар ўзингиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолмоқчи бўлсангиз янги таҳрирдаги конституцияни ёқлаб овоз беришимиз керак. 2-мавзу мулкдор мулкидан фақат суд қарори асосида маҳрум этилиши мумкинлиги белгиланмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 65-модда. ... (учинчи қисм) хусусий мулк дахлсиздир. мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. тезислар тан олиш керакки, давлат органларининг айрим қарорларини ижро қилишда ўрнатилган тартибга риоя қилмаслик, мулкдорларнинг рози қилмасдан ва тегишли компенсация тўламасдан ижро ҳокимияти вакиллари томонидан мулк ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳолатлари мавжуд. бу эса кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлгани ҳам бор гап. шу боис, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мулкдан маҳрум қилиш бўйича низолар фақат суд томонидан ҳал этилиши шартлиги белгиланди. фуқаролар …
3 / 5
гини ошириш, юртимизда тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, мулкчилик муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини кучайтиришга туртки бўлади. агар хусусий мулкингиз дахлсизлиги таъминланишини истасангиз янги таҳрирдаги конституцияни ёқлаб овоз беришимиз керак. 3-мавзу адолатли солиқ сиёсати конституцияга киритилаётган ўзгариш 63-модда. (иккинчи қисм) солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак. тезислар кўпчилик яхши билади, ҳар қандай давлатнинг асоси — унинг иқтисодий қудрати, оддий тилда айтганда, давлат бюджети ҳисобланади. бюджетнинг асосий қисмини эса солиқлар ташкил этади. шу билан бирга, давлат ҳам фуқаролар учун ортиқча ва оғир бўлган солиқлар ёки бошқа йиғимларни жорий этмаслик бўйича кафолат бериши, бу кафолат эса қонун билан мустаҳкамланиши керак бўлади. янги таҳрирдаги конституциямизга солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши шарт, дея белгиланмоқда. бу нима дегани? бу — давлат солиқ ва йиғимлар жорий этаётганда аҳоли ёки тадбиркор уни тўлай олишига қурби етишини албатта инобатга олади. ортиқча ва мантиқсиз солиқлардан, турли йиғимлардан воз кечилади. охирги …
4 / 5
mahalla fuqarolar yigirin ra'islariiga tezislar - Page 4
5 / 5
mahalla fuqarolar yigirin ra'islariiga tezislar - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mahalla fuqarolar yigirin ra'islariiga tezislar" haqida

2 маҳалла фуқаролар йиғини раисларига тезислар (2-ҳафта учун) 1-мавзу шаҳарсозлик соҳаси жамоатчилик назорати марказида бўлади конституцияга киритилаётган ўзгариш 49-модда. ... (иккинчи ва учинчи қисмлар) давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. тезислар бугунги кунда жамоатчилигимиз том маънода уйғонди. айниқса ижтимоий тармоқларда дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ёки қурилиш нормаларига риоя қилмаслик ҳолатлари бўйича масъулларнинг хатти-ҳаракатларига одамларимиз бевосита баҳо бериб, ўз фикрини эркин ифода эт...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (29,0 KB). "mahalla fuqarolar yigirin ra'islariiga tezislar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mahalla fuqarolar yigirin ra'is… DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram