зовурларнинг роли ва аҳамияти

DOCX 30.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538550190_72452.docx зовурларнинг роли ва аҳамияти режа: 1. зовурларнинг роли ва аҳамияти 2. тупроқ - гидрогеологик, агротехник ва метерологик омилларга қараб шўр ювиш самарадорлиги. 3. тупроқни ювишга тайёрлаш. 4. шўр ювиш муддати ва усуллари. зовурларнинг роли ва аҳамияти шўрланган сизот сувлар етарли даражада оқиб кета олмайдиган ерларда далани текислаш билан бирга зовурлар тизими ҳам ерларнинг шўрини ювишда ва сувларни чиқариб юборишда, тупроқни чуқур қатламларигача шўрсизлантиришда, сизот сувини чуқурлаштиришда асосий ва ҳал қилувчи тадбирлардан ҳисобланади. зовурлар яхши ишлайдиган ерларда сув-хўжалик ва агромелиоратив тадбирлар системасидан тўғри фойдаланилганда янгидан ўзлаштирилган, шунингдек эскидан суғорилиб келинган ерларни янада ҳосилдор қилиш осон бўлади. мелиорация тадбирлари кўриладиган янги ва эскидан ўзлаштирилган ерларда зовур қазишдан асосий мақсад, қуйидагилардан иборат: а) сизот сувлар сатхини нормал чуқурликкача ер шўрланмайдиган ва ботқоқлашмайдиган чуқурликка тушириш; б) тупроқдан сувда эрийдиган ортиқча зарарли тузларни ювиб юбориш; в) чуқурлаштирладиган ёки чуқурланган сизот сув сатхини тупроқнинг қайта шўрланишига имкон бермайдиган ва унумдорлигини таъминлайдиган даражада сақлаш. ўзбекистон районларидаги …
2
ши, чуқурлиги, бир-бирларидан узоқлиги, тупроқ-грунтнинг сув-физик (фильтрация хоссасига) ва бошқаларга боғлиқдир. зовур қазишда коллектор-зовур тармоқларини планда тўғри жойлаштиришнинг муҳим аҳамияти бор. зовурни ернинг асосий нишаби бўйлаб суғориш каналлари ўртасидан ўтказиш маъқул. бу ҳолда зовурга қўшни бўлган иккала суғориш каналларидан сингиб кирган сувларнинг босими таъсирида сизот сувлар кўпроқ оқиб келиб йиғилади, тупроқ шўрдан тез ва сифатли тозаланади. сизот сувлар оқими йўналишидаги зовурлар уларнинг оқиб кетиши учун энг яхши гидравлик нишабликка ҳам эга. бўйлама ва кўндаланг (сизот сувлар оқими кўндаланг) зовурларга нисбатан текис ва анча катта босим билан ишлайди: шунинг учун ҳам бу зовурларда сизот сувлар катта тезликда оқиб туради. каналлар бир томонлама сув берадиган бўлса, каналга яқин жойлаштирилган сув йиғиш зовурларидан сизот сувлар яхши оқиб кетмайди. каналлар икки томонлама сув берадиган шароитда сув йиғиш зовурларини уларнинг оралиғи ўтказиш мақбул бўлади. зовурларни чуқурлаштирган сари сизот сувлар босимнинг таъсири ҳам кучайиб боради ва зовурда сув оқимининг кўпайишига шароит яратилади. зовур қанча чуқур бўлса, …
3
ан келадиган сув сарфидир. зовур оқими модулининг қиймати ортса, зовурлар оралиғидаги масофа қисқароқ олинади ва аксинча, модуль камайса, зовур оралиғидаги масофа каттароқ олинади. зовур оралиғидаги масофа зовур чуқурлигига ва сизот сув сатхининг пасайиш тезлигига ҳам боғлиқ. зовур қанча чуқур, сизот сув сатхи қанча тез пасайса, зовур оралиғи ҳам шунча қисқа бўлиши лозим. 2-2,5 м чуқурликдаги зовурлар оғир механик таркибли грунтларда 100-125 м, енгил механик таркибли грунтларда 200-300 м масофадаги сизот сув сатхини пасайтира олади. ўрта ва кучли шўрланган ерларда қазилган зовурларнинг оралиқ масофаларини тахминан олимлар маълумотларига кўра жадвалдан олиш мумкин. шўрланган ерларни мелиорациялашда узлуксиз ишлайдиган чуқур зовурлардан ташқари яна кўпгина ҳолларда муваккат ёрдамчи саёз зовурлардан ҳам фойдалиниш мақбул бўлади. агар доимий зовурлар оралиғидаги масофа керагидан ҳам катта бўлса, муваккат қўшимача зовурлардан фойдаланиш яхши натижа беради ва бунда қўшимча чуқур зовур қазишга эҳтиёж қолмайди. (жадвал 17) чуқурлиги 2-2,5 м бўлган зовурларнинг тавсия этиладиган орлиғи. зовурни қазишдан олдин сизот сувининг чуқурлиги, м …
4
надиган ерда ҳам шунга амал қилиш керак. бунда сув қабул қилгичдаги сувнинг энг баланд сатхи ҳисобга олиниши керак. агар зовурлардан йирик коллекторларга, коллекторлардан сув йиғгичларга сув эркин оқиб туша олмаса, насос станциялари ёрдамида чиқариб юборилади. ташланма сувларнинг коллектор ва зовурларга оқишига йўл қўйилмаслик керак. ћар хил сувлар туширилганда зовурдаги сувлар сатхи кўтарилади, бу эса унинг иш ва сув йиғишини камайтиради. туширилган сувлар зовурни лойқа босишга қияликларининг қўпорилиб тушишига сабаб бўлади. бундан ташқари, зовурдаги сувнинг чучукланишига имконият беради ва натижада зовур тармоқларини ўт босиб кетади. шўр ювиш ва шоли майдонларида сувнинг фильтрацияси зовур ва коллектор қияликларига етмаслиги керак. акс ҳолда зовур қияликлари қўпорилиб тушади. катта сув нормаси бериб узлуксиз суғориладган ерлар билан зовур ва коллекторлар орасида 7-20 м кенгликда суғорилмайдиган ихота полосаси қолдирилиши керак. очиқ зовур ҳозирги вақтгача ишлаб чиқаришдаги бўлган зовурларнинг асосий типи ҳисобланади. уни қазишга унча маблағ сарфланмасада, лекин бир қанча камчиликлари бор: а) у тез кўмилиб қолади ва …
5
ники сингаридир. зовурларнинг чуқурлиги ва оралиғидаги масофа очиқ горизонтал учун қандай олинган бўлса, ёпиқ зовурларда ҳам худди шундай олинади. ёпиқ зовур қуришда кўп ковушли экскаватор билан қиялигини тик қилиб тегишли чуқурликда траншея қазилади. бўш грунтларда траншея қияликлари тахта билан маҳкамлаб қўйилади. зовурнинг ишлаб шароитига ва унда оқадиган сувнинг миқдорига қараб қувур диаметри танланади. бошланғич ва зовурлар группаси учун қувурларнинг ички диаметри танланади, у12-15 дан 20-25 см гача, коллектор учун 50 см гача бўлиши керак. зовурлар ишини кузатиш учун ҳар 150-250 м да бетон ёки асбоцемент қувурлардан назорат қудуқлар қилинади. бу қудуқлар зовурдаги сувнинг оқишини назорат қилиб туриш, шунингдек тўпланган оқава - лойқаларни олиб ташлаш учун қурилади. қудуқлар бетон плита устига қўйилади. усти қопқоқ билан ёпилади. қудуқнинг туби унга кириб турган зовур қувуридан 30-45 см пастда туриш керак. шу чуқурликка аста-секин чўкиб қолган лойқа оқизинди вақт вақти билан чиқариб ташланади. коллекторнинг туби сув қабул қилгач сув кўп тўлган вақтдаги сув сатхи …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "зовурларнинг роли ва аҳамияти"

1538550190_72452.docx зовурларнинг роли ва аҳамияти режа: 1. зовурларнинг роли ва аҳамияти 2. тупроқ - гидрогеологик, агротехник ва метерологик омилларга қараб шўр ювиш самарадорлиги. 3. тупроқни ювишга тайёрлаш. 4. шўр ювиш муддати ва усуллари. зовурларнинг роли ва аҳамияти шўрланган сизот сувлар етарли даражада оқиб кета олмайдиган ерларда далани текислаш билан бирга зовурлар тизими ҳам ерларнинг шўрини ювишда ва сувларни чиқариб юборишда, тупроқни чуқур қатламларигача шўрсизлантиришда, сизот сувини чуқурлаштиришда асосий ва ҳал қилувчи тадбирлардан ҳисобланади. зовурлар яхши ишлайдиган ерларда сув-хўжалик ва агромелиоратив тадбирлар системасидан тўғри фойдаланилганда янгидан ўзлаштирилган, шунингдек эскидан суғорилиб келинган ерларни янада ҳосилдор қилиш осон бўлади. мелиорация тадбирла...

DOCX format, 30.5 KB. To download "зовурларнинг роли ва аҳамияти", click the Telegram button on the left.