магматизм

DOC 187.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1481438586_66487.doc магматизм режа: 1. умумий маълумотлар 2. интрузив таналарнинг ётиш шакллари 1. умумий маълумотлар магма - ўта қизиган суюқ, эриган масса бўлиб, ер пўстининг ички қисмларида радиоактив элементларнинг парчаланишидан ажралиб чиққан иссиқлиқ энергияси туфайли ҳосил бўлади. магма мураккаб таркибли, асосан силикатли суюқлик бўлиб, унинг таркибида эриган учувчан компонентлар кўп бўлади. бу компонентлар магманинг ҳаракатчанлигини оширади. магма ўчоқлари ер пўстининг серҳаракат жойларида ва юқори мантияда ҳосил бўлади. магмадаги учувчан компонентлар катализаторлар деб аталади. минерализаторлар минералларни ҳосил қилувчи элементлар бўлиб, бунда уларнинг таркибидаги сув буғлари асосий аҳамиятга эга бўлади. сув буғларидан ташқари, магмада минерализаторлардан со2 нсl, нf, sо2, н2 со3 ва бошқалар бўлади. магма таркибининг 96,88% sio2,тio2, аl2о3, fе2о3, fео, мgо, сао, n2o, к2о ташкил қилади. булардан ташқари, магмада кам миқдорда р, с, сl, s, ва, sr, мn, ni, сo, v каби элементлар бор. қолган барча элементлар магма умумий таркибининг 0,5% ни ташкил этади. демак магма турли газсимон компонентлар билан тўйинган мураккаб …
2
ентлар қулай шароитларда бирин - кетин бирикиб, маълум тартибда кристалланади. кристалланиш дифференцацияси магманинг совуши жараёнида яққол намоён бўлади. магма совий бошлаганда дастлаб рангли минераллар: оливин ва пироксен кристалланиб чўка бошлайди, сўнг асосий, ўрта ва нордон плагиоклазлар, энг кейин кремнийга бой минераллар ва, ниҳоят, эркин кремний оксиди кристаллари (кварц) ҳосил бўлади. магмадаги учувчан компонентлар ер қатламлари орасида элементларнинг ҳаракатини ва магманинг кристалланиш жараёнларини тезлаштиради. кристалланиш жараёни интрузиянинг совиши тезроқ кечадиган чекка қисмидан бошланади. шу йўл билан ҳосил бўлган кристаллар (биринчи навбатда катта солиштирма оғирликдаги) чўка бошлайди. магма суюқлигининг юқори қисмида қолган моддалар кремний оксиди билан бойийди ва таркиби бўйича нордон магмаларга яқинлашиб қолади. магма қотишининг охирги босқичида кремний оксиди ва учувчи компонентлар билан бойиган қолдиқ магма ҳосил бўлади. унинг кристаллланиб қотишидан пегматитлар вужудга келади. пегматитлар таркибида учувчи компонентлар мавжуд бўлган минералларнинг йирик кристалларидан тузилган бўлади. магма юқорига кўтарилганда чўкинди ва метаморфик жинслар орасидаги бўшлиқларга ёриб киради. натижада ер қатламлари орасида магма …
3
асига етиб, ер юзасига катта куч билан отилиб чиқиши ёки лава тарзида оқиб чиқиши мумкин. магма суюқлигининг ер пўсти ичида кристалланиб қотиши натижасида интрузив жинслар ва ер юзасига лава ҳолида қуюлиши ёки атмосферага вулкан кули сифатида отилиши ва чўкиши туфайли вулканоген-эффузив (отқинди) жинслар ҳосил бўлади. ҳам интрузив, ҳам вулқон жинслари ҳусусиятларига яқин, унчалик чуқур бўлмаган жойларда ҳосил бўлувчи субвулкан тоғ жинслари ҳам мавжуд. интрузив жинслар ер пўстининг ички қисмида, катта чуқурликда магма маҳсулотларининг қотиши туфайли уларнинг кристалланиши катта босим остида ва учувчи компонентларнинг фаол иштирокида магманинг жуда секин совуши шароитларида кечади. шунинг учун ҳам интрузив жинсларнинг структураси тўла кристалли ва текстураси компактли бўлади. уларнинг таркибида учувчи компонентларга бой бўлган минераллар кўплаб учрайди. субвулкан жинслари ер юзасига яқин, паст чуқурликларда ҳосил бўлади. бунда магманинг совуш жараёни анча тез кечади ва кристалланиш шароитида мувозанат бузилган бўлади. уларда майда кристалли, одатда, порфирсимон структура ва минералларнинг зонал тузилганлиги кузатилади. эффузив жинслар гуруҳига ер юзасига …
4
барчас боғланган. интрузив жинсларнинг ётиш шаклларини ёндош жинсларга нисбатан бўлган муносабатларига қараб мувофиқ ва номувофиқ турларга бўлиш мумкин. номувофиқ интрузиялар. бундай интрузияларнинг ўлчами турлича, юзлаб куб метрдан минглаб куб километргача бориши мумкин. номувофиқ интрузиялар ҳажми ва ётиш шакли бўйича батолитлар, штоклар, этмолитлар, гарполитлар ва дайкаларга ажратилади. уларнинг орасида энг йириклари батолитлардир. расм. батолитнинг вертикал кесмада кўриниши. батолитларнинг ер юзасига чиқиш майдони 100-200км2 боради. уларнинг устки (апикал) қисми гумбазсимон, аркасимон ясси ёки тепаликлар ва чуқур-лардан иборат мураккаб тузилишга эга бўлиши мумкин (99-расм). батолитларнинг вертикал қалинлиги 10-12 км га боради. батолитларнинг кўп қисми габбро, диорит ва гранитлардан иборат. расм. қўшработ боталитининг очилмаси. батолитлар кўп ҳолларда тектоник структураларни кўнда-ланг йўналишда ёриб чиққан бўлади. бундай интрузив массивларнинг тепа қисмида ҳар хил ўлчамдаги ксенолитлар кўплаб учрайди. батолитлар ўрта осиёда кенг ривожланган. уларни чотқол-қурама, ҳисор ва нурота тоғларида кузатиш мумкин (100-расм). апофизалар - асосий интрузивлардан четга ёриб кирган ёки йирик пона шаклидаги қисмидир. ёндош жинсларга нисбатан …
5
да ўроқсимон шаклдаги интрузив танадир (расм). гарполитларнинг устки қисми маълум тепаликлар ва чуқурликлардан иборат қавариқ шаклда бўлади. пастки қисми эса эгилган, горизонтал ёки илдизи томон қияланган бўлади. гарполит​ларнинг ҳосил бўлиши бурчакли номувофиқликларга боғлиқ бўлиши мумкин. кристаллашган қадимий жинслар билан уларнинг устида номувофиқ ётувчи ҳосилалар орасига магманинг ёриб кириши билан боғлиқ. расм. дайка. дайкалар тоғ жинсларидаги дарзликлар бўйлаб магма суюқлигининг ёриб киришидан ҳосил бўлади (104-расм). улар тик ҳолдаги ўзаро параллел чегараларга эга бўлган ёриб кирувчи таналардир. дайкаларнинг узунлиги уларнинг қалинлигидан ўнлаб марта катта бўлади. дайкаларнинг аксарият қисми 0,5 дан 5-6 м қалинликка ва ўнлаб метр узунликка эга бўлади. баъзи ҳолларда уларнинг қалинлиги 250 м га бориши, узунлиги эса 100км дан ортиқ бўлиши мумкин. дайкалар бир жинсли оддий ва магманинг бир неча бор ёриб кириши натижасида турли жинсли мураккаб тузилишга эга бўлиши мумкин. мувофиқ интрузиялар. мувофиқ интрузиялар гуруҳига ёндош жинслар қатламлари чегаралари билан ажралган ва уларга нисбатан параллел жой-лашган интрузиялар кира-ди. одатда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "магматизм"

1481438586_66487.doc магматизм режа: 1. умумий маълумотлар 2. интрузив таналарнинг ётиш шакллари 1. умумий маълумотлар магма - ўта қизиган суюқ, эриган масса бўлиб, ер пўстининг ички қисмларида радиоактив элементларнинг парчаланишидан ажралиб чиққан иссиқлиқ энергияси туфайли ҳосил бўлади. магма мураккаб таркибли, асосан силикатли суюқлик бўлиб, унинг таркибида эриган учувчан компонентлар кўп бўлади. бу компонентлар магманинг ҳаракатчанлигини оширади. магма ўчоқлари ер пўстининг серҳаракат жойларида ва юқори мантияда ҳосил бўлади. магмадаги учувчан компонентлар катализаторлар деб аталади. минерализаторлар минералларни ҳосил қилувчи элементлар бўлиб, бунда уларнинг таркибидаги сув буғлари асосий аҳамиятга эга бўлади. сув буғларидан ташқари, магмада минерализаторлардан со2 нсl, нf, sо2, н2 с...

DOC format, 187.5 KB. To download "магматизм", click the Telegram button on the left.

Tags: магматизм DOC Free download Telegram