метаморфик жинслар

PPT 24 стр. 4,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 24
структуравий геология метаморфик жинслар машғулот ўтиш режаси метаморфик жинсларнинг таснифи метаморфизм омиллари метаморфизм турлари минтақавий (динамотермал) метаморфизм ультраметаморфизм автометаморфизм. динамометаморфизм термал метаморфизм. контакт метморфизими метасоматик метаморфизм (метасоматоз) метаморфик жинсларнинг таснифи. метаморфик жинслар магматик жинслар каби тўлиқ кристалли бўлади. уларда вулкан шишаси ҳам, бирламчи аморф маҳсулотлар ҳам бўлмайди. метаморфик жинслар бирламчи магматик жинслардан ҳам, чўкинди жинслардан ҳам ҳосил бўлиши мумкин. минералогик томондан метаморфик жинслар магматик жинслардан гранатлар, ставролит, андалузит, силлимонит, дистен, серицит, хлорит, серпентин, эпидот ва бошқаларнинг мавжудлиги билан фарқ қилади. метаморфик жинслар ўзариш ҳарорати бўйича таснифланади. бунда минерал таркиби, структураси ва текстураси бўйича паст ҳароратли, ўрта ҳароратли ва юқори ҳароратли жинслар ажратилади (5-жадвал). дастлабки жинслар паст ҳароратли ўрта ҳароратли юқори ҳароратли асосли магматик яшил сленецлар (хлоритли, талькли ва б.), серпентинитлар, гранат ва кварцга эга альбит-актинолитли сланецлар амфиболли гнейслар, биотит, кварц ва гранатли амфиболитлар, роговообманкали сланецлар гнейслар, гранулитлар, эклогитлар, пироксен-плагиоклазли кристалли сланецлар нордон магматик слюдали сланецлар (биотитли, мусковитли, кварц-серицитли ва б.) …
2 / 24
и ёки кремнийли цементга эга кварцли қумтошлар, кремнийли жинслар кварцитлар, слюда-гранатли кварцитлар метаморфизм омиллари метаморфизм омиллари деганда дастлабки жинсларнинг ўзгаришига олиб келувчи сабаблар тушунилади. уларнинг орасида ҳарорат, босим ва тоғ жинслари билан ўзаро таъсирга киришадиган кимёвий фаол бирикмалар (эритмалар, флюидлар) асосий ўринда туради. ҳарорат - минерал ҳосил бўлиш жараёнига таъсир кўрсатувчи ва пайдо бўладиган минераллар мажмуасини белгилайдиган муҳим омил ҳисобланади. тоғ жинасларининг метаморфик қайта ўзгариши 250-1100°с ҳарорат оралиғида кечади. метаморфик жараёнларнинг бошланиши тоғ жинсларининг 250°с ортиқ ҳароратларда ўзгаришидан бошланади. айнан шу чегарада кимёвий реакциялар тезлигининг кескин ўзгариши сабабли диагенез ва метаморфизм орасидаги чегара ўтказилади. флюидлар - минераллашган газсимон эритмалар. чўкаётган майдонлар денгиз ва океанлар билан қопланиб, уларнинг тубида чўкинди тўпланади ва, баъзан сувости вулканизми жараёнлари кечади. чўкмалар ва вулканитлар олдин шаклланган жинсларни қоплаб қолади, вақт ўтиши билан улар катта чуқурликларга кўмилиб кетади. бу жараёнлар қанча узоқ давом этса, шаклланаётган ётқизиқларнинг қалинлиги шунча юқори бўлади. бунда уларнинг чўкиш чуқурлиги ўнлаб километрга …
3 / 24
урилиши ҳисобланади. босим катталиги минераллар метаморфизми давомида шаклланган таркибига ва ички структурасига таъсир қилади. метаморфизм турлари тоғ жинсларига таъсир кўрсатувчи омиллар, уларнинг жадаллиги ва геологик шароитлари мажмуаси бўйича метаморфизмнинг олтита: минтақавий, ультраметаморфизм, динамометаморфизм, контактли, метасоматик ва автометаморфизм турлари ажратилади. минтақавий (динамотермал) метаморфизм йирик майдон­ларни қамраб олади, деформация ва бурмаланиш минтақаларида содир бўлади. ундаги тоғ жинсларини ташкил этувчи минералларнинг турлари чуқурликка томон ўзгариб боради. бу жараён давомида енгилроқ бўлган сувли минерал жинслари оғир сувсиз минерал жинслари билан ўрин алмашади. метаморфизм жараёни устида жуда кўп илмий ишлар олиб борилган ва анча масалалар. ечилган. кўпчилик олимлар метамор­физмни чуқурлик бўйича 3 та асосий зоналарга ажратадилар: юқори - эпизона, ўрта – мезозона ва чуқур – катазона. эпизонада — босим ва ҳарорат паст бўлади. бу зонага хос минералллар кўпроқ гидроксиллар (он), хлоритлар, эпидот, цоизит, серицит, биотит, актинолит, роговая обманка ва глауконитдан иборат бўлиб, булардан ташқари унинг таркибида альбит ва гранат каби бардошли минераллар учрайди. эпизонада гиллар …
4 / 24
ивин, пироп, кордиерит, шпинел, анортит, альбит, дала шпати, биотит, эгирин, андалузит, везувиан ва бошқа кўп минераллар учрайди. юқори босим ва ҳароратга бардошли минераллар ҳам учрайди. буларга кварц, рутил, титанит, магнетит, кальцит, альбит ва бошқлар киради. бу минераллар таркибида (он) бўлмайди. ультраметаморфизм жуда чуқурда (15 - 20 км), геосинклинал вилоятларнинг ороген босқичида вужудга келади. ультраметаморфизм шароитлари мигматитизация ва гранитизациядан иборат. ультраметаморфик жинслар суюқланган моддаларнинг сезиларли таъсирида ҳосил бўлади. ультраметаморфизмнинг омиллари бўлиб юқори ҳарорат, сувнинг кимёвий фаоллиги ҳамда учувчи компоненлар (к, н2о, hf, р2о5 и др.) келтирилиши шароитлари саналади. мигматитизация – бу ёндош метаморфик жинсларга ёки ишқорли метасоматозга гранитли магманинг кириши туфайли аралаш таркибли (мигматит) жинсларнинг вужудга келиш жараёни. гранитизация – тоғ жинсларининг кимёвий ва минерал таркиби ўзгариб гранитларга айланиш жараёни ҳисобланади. ультраметаморфизмда асосан мигматитлар, гранитлар ва гнейс-гранитлар пайдо бўлади. автометаморфизм. магматик тоғ жинсларидаги ҳароратнинг пасайиши натижасида улардаги учувчи ва тез ҳаракатланувчи компонентлар ҳамда гидротермал суюқликлар таъсирида ўзгариш жараёнига автометаморфизм дейилади. динамометаморфизм …
5 / 24
морфизимида магма сув ва карбонат кислотаси билан бирга бошқа элементларни бериб ёки қабул қилиб, атрофдаги жинсларнинг кимёвий таркибини ўзгартиради. бу жараёнда скарнлар, маъданли, метасоматик жинслар пайдо бўлади. термал метаморфизмнинг минтақавий метаморфизмдан фарқи босимнинг кучсизлиги ва магманинг ёндош жинсларга қисқа вақт таъсир этишидир. шунинг учун ўзгарган тоғ жинсларининг зонаси унча кенг бўлмай, у фақат икки жинс контакти бўйлаб ривожланади. контакт метаморфизми натижасида магма ёнидаги чўкинди жинслар қайта кристалланади, баъзан ҳатто кимёвий таркиби ўзгариб кетади. метасоматик метаморфизм (метасоматоз) – бу тоғ жинсларининг кимёвий ва минерал таркиби ўзгаришига олиб келувчи бир элементларнинг чиқиб кетиши, бошқаларининг эса кириб келиши жараёнидир. метасоматоз жараёнида минералларнинг эриши ва бир-бирининг ўрнини эгаллаши тоғ жинсларининг қаттиқ ҳолатида ҳажми деярли ўзгармасдан туриб биргаликда кечади. метасоматозда бош агент бўлиб кўпинча магматик ва пост­магматик фаолият билан генетик боғлиқ бўлган кимёвий фаол эритмалар ва газлар ҳисобланади. уларнинг кириш йўллари тектоник бурдаланиш зоналари бўлиб, унда эритмаларнинг фаол циркуляцияси - фильтрацион миграция кечади; бундан ташқари, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 24 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "метаморфик жинслар"

структуравий геология метаморфик жинслар машғулот ўтиш режаси метаморфик жинсларнинг таснифи метаморфизм омиллари метаморфизм турлари минтақавий (динамотермал) метаморфизм ультраметаморфизм автометаморфизм. динамометаморфизм термал метаморфизм. контакт метморфизими метасоматик метаморфизм (метасоматоз) метаморфик жинсларнинг таснифи. метаморфик жинслар магматик жинслар каби тўлиқ кристалли бўлади. уларда вулкан шишаси ҳам, бирламчи аморф маҳсулотлар ҳам бўлмайди. метаморфик жинслар бирламчи магматик жинслардан ҳам, чўкинди жинслардан ҳам ҳосил бўлиши мумкин. минералогик томондан метаморфик жинслар магматик жинслардан гранатлар, ставролит, андалузит, силлимонит, дистен, серицит, хлорит, серпентин, эпидот ва бошқаларнинг мавжудлиги билан фарқ қилади. метаморфик жинслар ўзариш ҳарорати бўйича...

Этот файл содержит 24 стр. в формате PPT (4,7 МБ). Чтобы скачать "метаморфик жинслар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: метаморфик жинслар PPT 24 стр. Бесплатная загрузка Telegram