эффузив магматизм – вулканизм

DOC 737,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1481437146_66466.doc эффузив магматизм – вулканизм режа: 1. вулкан қурилмалари 2. вулканизм 3. вулкан маҳсулотлари 4. вулкан турлари 5. балчиқли вулканлар 1. вулкан қурилмалари эндодинамик жараёнлар ичида бевосита кузатиш ва текшириш мумкин бўлганларидан бири вулканизмдир. вулканизм магматизм жараёнинииг бир қисми бўлиб, бунда ер юзасига магма маҳсулотлари отилиб ёки оқиб чиқади. ер шаридаги энг йирик вулканлар. африкадаги килиманжаро - 5895 м, чимборасо (эквадор) - 6267 м, попокатепет (мексика) - 5452 м, ключи сопкаси (камчатка) - 4750 м, мауна - лоа (гавайи ороллари) - 4166 м (океан тагидан 10 минг м). этна (ўрта денгиз) - 3263 м, стромболи вулкани (ўрта ер денгизи) - 900 м ҳисобланади. вулканизм жараёнини одамлар ибтидоий тузумдан бошлаб кузатиб келадилар. ўтмишда вулкан отилиб турадиган ўлкаларда яшовчи кишилар бу табиий жараённи илоҳий кучга боғлаб келганлар. дарҳақиқат, табиатда содир бўладиган даҳшатли ҳодисалар ичида энг қўрқинчлиси вулкан отилишидир. вулканлар ҳаракатидан ер пўстида кучли ўзгаришлар рўй беради, кишилик жамиятига моддий ҳам маънавий зарар …
2
три турлича бўлиши мумкин. масалан, ключевск сопкасиники 675 м, помпейни вайрон қилган везувий вулканиники эса 568 м. расм. вулкан қурилмасининг тузилиши. 1-бирламчи магма ўчоғи; 2-тектоник ёриқ; 3-иккиламчи магма ўчоғи; 4-паразит вулкан; 5-бўғиз; 6-кратер; 7- вулкан конуси. вулкан отили-шдан ҳосил бўлган рельеф шакллари хилма - хилдир. масалан, маар типидаги вулкан кратерининг атрофи туф ёки вулкан кулидан иборат. вулкан кратерининг диаметри 250 м дан 1 км гача бўлиб, унинг шакли ворон-кага ўхшаш, кратери кўпинча сув билан тўлиб, кўл ҳосил қилади. расм. йирик кальдеранинг космосдан кўриниши. www.fototerra.ru вулкан отилганидан сўнг кратер емирилади ва тик деворларга эга бўлган чўкма – кальдера ҳосил бўлади. кальдералар газ ва буғнинг жуда кўп тўпланиб қолиши натижасида баъзан жуда кучли портлаш эвазига вужудга келиши мумкин (расм). кальдералар айлана шаклда, четлари асосан тик, ички деворлари вертикал бўлиши мумкин. кальдераларнинг ўртасида кейин пайдо бўлган ёш конуслари кузатилади. баъзи кальдераларнинг диаметри кўплаб километрларга боради, масалан, аляскадаги аниакчан вулканининг кальдераси 10 км ни …
3
бурдаланган ва ер ёриқлар зоналари бўйлаб магма кўтарилиб чиқади ва у ер юзасига лава шаклида қуюлади. магма лавадан фарқли ўлароқ учувчи компонентларга эга бўлади. бу газлар ер юзасида босимнинг пастлиги туфайли магмадан ажралиб чиқиб, атмосферага қўшилиб кетади. магма ер юзасига қуюлганда вулканлар ҳосил бўлади. вулканлар уч туркумга: майдонли, ёриқли ва марказий вулканларга ажратилади. майдонли туркумидаги вулканлар. ҳозирги вақтда бундай вулканлар учрамайди ёки улар мавжуд эмас деса бўлади. бундай вулканлар ер пўсти ҳали унча қалин бўлмаган вақтларда вужудга келган. бунда жуда катта ҳажмдаги суюқ лавалар ер юзасининг йирик ҳудудларини қоплаган. майдонли вулканлар архей ва протерозой акронларида ернинг протопўсти ривожланишида катта аҳмиятга эга бўлган. дарзлик туркумидаги вулканлари. улар ер юзасига йирик ер ёриқлари бўйлаб отилиб чиқади. вулкан аппарати очилиб қолган ёриқ шаклида бўлади. дарзликлардан чиқадиган асосли магма - базальт маҳсулотлари суюқ бўлиб, ер бетига бир текисда қуйилиб, бора - бора қалқонсимон шаклни олади. ернинг ривожланишидаги муайян босқичларида бу вулканизм тури кенг миқёсларда …
4
ендиянинг битта оролида ривожланган. исландия оролидаги энг йирик лава қуюлиши узунлиги 30 км га борувчи лаки ер ёриғи бўйлаб 1783 йилда содир бўлган. бунда икки ой мабойнида ер юзасига лава қуюлиб турган. шу вақт давомида 12 км3 базальт лаваси оқиб чиқиб, атрофдаги 915 км2 майдонни 170 м қалинликдаги қатлам билан қоплаган. шунга ўхшаш ҳодиса 1886 йили янги зеландия оролларидан бирида кузатилган. икки соат давомида 30 км масофада диаметри бир неча юз метрни ташкил қилган 12 та кратерлардан лава отилиб чиқиб турган (76-расм). вулкан отилиши портлаш ва кул чиқиш билан бирга кечган, натижада 10 минг км2 майдон вулкан маҳсулотлари билан қопланган, дарзлик ёқинида унинг қалинлиги 75 м га етган. портлаш самараси дарзликка туташган сув ҳавзаларидан буғланиш туфайли кучайган. сув борлиги туфайли бундай портлашлар фреатик номини олган. портлашдан сўнг кўл ўрнида узунлиги 5 км ва кенглиги 1,5-3 км бўлган грабенсимон ботиқлик ҳосил бўлган. расм. дарзлик зонасида жойлашган вулканлар. марказий туркумдаги вулканлар. бу …
5
айноқ булутнинг кул ва газ томчилари сен-пьер шаҳрини вайрон қилган ва унинг 28000 аҳолиси қурбон бўлган. фумаролларнинг қуйидаги турлари ажратилади: расм. камчаткадаги вулкан конуси. www.phonokamchatka.au - a) қуруқ – ҳарорати 500ºс га яқин, деярли сув буғлари бўлмайди; хлорли бирикмалар билан тўйинган, - b) нордон ёки хлор-водород-олтингугуртли – ҳарорати тахминан 300-400ºс, - c) ишқорли ёки аммиакли – ҳарорати 180ºс дан ортиқ, d) олтингугуртли ёки сольфатарлар - ҳарорати 100ºс га яқин, асосан сув буғлари ва водородсульфиддан таркиб топган, - e) карбонат ангидритли ёки моферлар – ҳарорати 100ºс дан паст. фумарол газлар таркибида сув буғлари, н2, нсl, нf, н2s, со, со2 ва озроқ галогенлар бўлади. фумарол газлар лава ёки пирокласт жинслардан ажралган газлар, атмосфера газлари ва уларнинг лава қопламалари тагидаги органик моддалар билан реакцияга киришишидан ҳосил бўлган газлар аралашмасидан иборат бўлади. кўпинча нордон фумарол таркибида сув буғлари билан аралаш хлорид ва сульфат кислотаси учрайди. уларнинг иссиқлиги 200 - 400°с бўлади. вулкан конуси кратерида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эффузив магматизм – вулканизм"

1481437146_66466.doc эффузив магматизм – вулканизм режа: 1. вулкан қурилмалари 2. вулканизм 3. вулкан маҳсулотлари 4. вулкан турлари 5. балчиқли вулканлар 1. вулкан қурилмалари эндодинамик жараёнлар ичида бевосита кузатиш ва текшириш мумкин бўлганларидан бири вулканизмдир. вулканизм магматизм жараёнинииг бир қисми бўлиб, бунда ер юзасига магма маҳсулотлари отилиб ёки оқиб чиқади. ер шаридаги энг йирик вулканлар. африкадаги килиманжаро - 5895 м, чимборасо (эквадор) - 6267 м, попокатепет (мексика) - 5452 м, ключи сопкаси (камчатка) - 4750 м, мауна - лоа (гавайи ороллари) - 4166 м (океан тагидан 10 минг м). этна (ўрта денгиз) - 3263 м, стромболи вулкани (ўрта ер денгизи) - 900 м ҳисобланади. вулканизм жараёнини одамлар ибтидоий тузумдан бошлаб кузатиб келадилар. ўтмишда вулкан отилиб турадига...

Формат DOC, 737,5 КБ. Чтобы скачать "эффузив магматизм – вулканизм", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эффузив магматизм – вулканизм DOC Бесплатная загрузка Telegram