tafakkurning asosiy shakllari, hukm va hulosa

PDF 19 pages 407.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
13-мавзу. тафаккурнинг асосий шакллари, ҳукм ва хулоса чиқариш. (2соат) режа: 1. ҳукмнинг моҳияти, оддий ва мураккаб ҳукмлар. 2. хукмлар ўртасидаги муносабатлар. 3. хулоса чиқариш – тафаккурнинг мантиқий шакли. дедуктив хулоса чиқариш 4. индуктив хулоса чиқариш 1. ҳукмнинг моҳияти – предметга маълум бир белгининг (хоссанинг, муносабатнинг) хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. ҳукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. ана шунинг учун ҳам у доимо тасдиқ ёки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади. фикр юритиш жараёнида биз предмет ва ҳодисаларнинг, ташқи хусусиятлари билан бирга уларнинг ички, зарурий боғланишларини, муносабатларини билиб борамиз. предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятларини кетма-кет ўрганиб, улар ҳақида ҳукмлар ҳосил қиламиз. билимларимиз турлича бўлгани учун уларни ифодалайдиган ҳукмлар ҳам ҳар хил бўлади. баъзи ҳукмларда аниқ, текширилган билимлар ифодаланса, бошқаларида белгининг предметга хослиги тахмин қилинади, яъни ноаниқ билимлар ифодаланади. ҳукмлар нисбатан тугал фикрдир. унда конкрет предмет билан унинг конкрет белгиси ҳақида билим ифода қилинган бўлади. ҳукмлар воқеликка …
2 / 19
мини ўрганиш тўғри фикрлаш маданиятини шакллантиради», деган мулоҳаза оддий ҳукмни ифодалайди. «мантиқ илми тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганади», деган мулоҳаза мураккаб ҳукмдир. бу мулоҳазанинг таркиби икки қисмдан: «мантиқ илми тафаккур шаклларини ўрганади» ва «мантиқ илми тафаккур қонунларини ўрганади», деган икки оддий ҳукмдан иборат. мулоҳаза (ҳукм) таркибида мантиқий эга ва мантиқий кесимни ажратиб кўрсатиш мумкин. мантиқий эга – субъект (s) фикр қилинаётган предмет ва ҳодисани билдиради. мантиқий кесим – предикат (p) предметга хос хусусиятни, муносабатни билдиради. предикатда ифодаланган билимлар ҳисобига субъект ҳақидаги тасаввур бойитилади. ҳукмнинг субъект ва предикати унинг терминлари деб аталади. ҳукмнинг учинчи зарурий элементи мантиқий боғламадир. у субъект ва предикатни бир-бири билан боғлайди, натижада ҳукм ҳосил бўлади. оддий қатъий ҳукмнинг формуласи қуйидагича ёзилади: s-p. оддий ҳукмлар сифати ва миқдорига кўра турларга бўлинади. сифатига кўра, тасдиқ ва инкор ҳукмлар фарқланади. ҳукмнинг сифатини мантиқий боғлама белгилайди. тасдиқ ҳукмларда белгининг предметга хослиги, инкор ҳукмларда, аксинча, хос эмаслиги кўрсатилади. масалан, «а. орипов ўзбекистон …
3 / 19
илади. масалан, «баъзи ёшлар тадбиркор». «талабалар дангаса эмас». жузъий ҳукмларда «баъзи» сўзи «ҳеч бўлмаса биттаси, балки ҳаммаси», деган маънода қўлланилади. шунга кўра, «баъзи тошлар тирик мавжудот эмас», деган ҳукм чин бўлади, чунки ҳеч бир тош тирик мавжудот эмас. маълум маънода якка ҳукмларни умумий ҳукмлар билан тенглаштириш мумкин. чунки ҳар икки ҳукмда ҳам тўпламдаги предметларнинг ҳар бирига нимадир тааллуқли ёки тааллуқли эмас, деб кўрсатилади. якка ҳукмларда эса бу тўплам биргина предметдан иборат бўлади. мулоҳазаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашда ва баъзи бошқа ҳолатларда оддий ҳукмларнинг миқдор ва сифати бўйича бирлашган классификацияси (асосий турлари)дан фойдаланилади. улар қуйидагилардан иборат: 1. умумий тасдиқ ҳукмлар. улар бир вақтнинг ўзида ҳам умумий, ҳам тасдиқ бўлган фикрни ифодалайди. масалан, «ҳамма талабалар мантиқ илмини ўрганадилар». бу ҳукмлар лотин алифбосидаги а ҳарфи билан белгиланади ва «ҳамма s–pдир» формуласи орқали ифодаланади. 2. умумий инкор ҳукмлар бир вақтнинг ўзида ҳам умумий, ҳам инкор бўлган фикрни ифодалайди. масалан, «ҳеч бир ишбилармон режасиз иш …
4 / 19
қо мос бўлмайди (уларнинг ҳажми бир-бирини истисно қилади). термин тўлиқсиз ҳажмда олинган бўлса, унда унинг ҳажми бошқасининг ҳажмига қисман мос келади ёки ундан қисман истисно қилинади. оддий ҳукмларда терминлар ҳажми қуйидагича бўлади: 1. а – умумий тасдиқ ҳукмларнинг субъекти ҳамма вақт тўлиқ ҳажмда олинган бўлади. предикати эса баъзан тўлиқ, баъзан тўлиқсиз ҳажмда бўлади. масалан, «ҳамма инсонлар тирик мавжудотдир». бу ҳукмнинг субъекти – «инсон», предикати – «тирик мавжудот» тушунчасидир, «ҳамма» – умумийлик квантори. бу ҳукмнинг субъекти тўлиқ ҳажмда олинган, чунки унда ҳамма инсонлар тўғрисида фикр билдирилган ва бу тушунча «тирик мавжудот» тушунчасининг ҳажмига тўлиқ киришади. унинг предикати тўлиқ ҳажмда олинмаган, чунки унда тирик мавжудотларнинг бир қисми – инсонлар ҳақида фикр юритилади. бунинг доиравий шакли қуйидагича: умумий тасдиқ ҳукмларнинг баъзиларида s ҳам, р ҳам тўла ҳажмда бўлиши мумкин. масалан, «ҳамма мусулмонлар ислом динига эътиқод қиладилар» (2- чизма). 2. е – умумий инкор ҳукмларнинг субъекти ҳам, предикати ҳам тўлиқ ҳажмда олинган бўлади. масалан, …
5 / 19
p+ s- p- предикатнинг ҳажми субъектнинг ҳажмига киргани учун у тўлиқ ҳажмда олинган бўлади. юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтиш мумкинки, умумий ҳукмларнинг субъекти ҳамма вақт тўлиқ ҳажмда, жузъий ҳукмларнинг субъекти тўлиқсиз ҳажмда олинади. инкор ҳукмларнинг предикати ҳаммавақт тўлиқ ҳажмда бўлади. тасдиқ ҳукмларнинг предикати р< s бўлгандагина тўлиқ ҳажмда бўлади, бошқа ҳолларда эса тўлиқсиз ҳажмда олинади. ҳукмларда терминлар ҳажмини аниқлаш қатъий силлогизмни тўғри тузишда ва бевосита хулоса чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. оддий ҳукмларда терминлар ҳажмини қуйидаги шакл орқали яққол ифодалашда «+»¸«-» белгиларидан фойдалинади. бунда «+» тўлиқ ҳажмни, «–» тўлиқсиз ҳажмни билдиради. мураккаб ҳукмлар- ҳукм терминлари бирдан ортиқ бўлса, мураккаб ҳукм деб аталади. мураккаб ҳукмлар «ва», «ёки», «агар... унда» каби мантиқий боғламалар, инкор қилиш ва модал терминларни қўллаш орқали икки ва ундан ортиқ оддий ҳукмларнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлади. мантиқий боғловчининг мазмунига кўра мураккаб ҳукмларнинг қуйидаги асосий турларини фарқ қилиш мумкин: бирлаштирувчи, айирувчи, шартли, эквивалент. бирлаштирувчи (конъюнктив) ҳукмлар деб икки ва ундан ортиқ …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tafakkurning asosiy shakllari, hukm va hulosa"

13-мавзу. тафаккурнинг асосий шакллари, ҳукм ва хулоса чиқариш. (2соат) режа: 1. ҳукмнинг моҳияти, оддий ва мураккаб ҳукмлар. 2. хукмлар ўртасидаги муносабатлар. 3. хулоса чиқариш – тафаккурнинг мантиқий шакли. дедуктив хулоса чиқариш 4. индуктив хулоса чиқариш 1. ҳукмнинг моҳияти – предметга маълум бир белгининг (хоссанинг, муносабатнинг) хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. ҳукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. ана шунинг учун ҳам у доимо тасдиқ ёки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади. фикр юритиш жараёнида биз предмет ва ҳодисаларнинг, ташқи хусусиятлари билан бирга уларнинг ички, зарурий боғланишларини, муносабатларини билиб борамиз. предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятларини кетма-кет ўрганиб, улар ҳ...

This file contains 19 pages in PDF format (407.9 KB). To download "tafakkurning asosiy shakllari, hukm va hulosa", click the Telegram button on the left.

Tags: tafakkurning asosiy shakllari, … PDF 19 pages Free download Telegram