sut va sutli mahsulotlarni tif tn asosida tasniflash

PDF 8 sahifa 336,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
8-маъруза. сут ва сутли маҳсулотларнинг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. сут, унинг истеъмол хусусиятлари, ассортименти ва сифатига қўйиладиган талаблар. 2. сутли маҳсулотлар, уларнинг таснифи, ассортименти, сифат кўрсаткичлари, маркировкалаш талаблари ва сақлаш шароитлари. 3. фальсификация қилинган сут ва сутли маҳсулотларни аниқлаш усуллари. мустақил ўрганиш учун тавсия этилади сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент. таянч сўзлар ва иборалар: табиий сут, пастеризацияланган сут, стерилизацияланган сут, ионитли сут, виталакт-дм, қаймоқ, сут-қатиқ маҳсулотлари, сутли консервалар, музқаймоқ, сариёғ, пишлоқ, сут ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг фальсификацияси. моддий-услубий таъминот ва кўргазмали материаллар: мавзуга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, презентация материаллари (мавзуга оид турли расмлар, чизмалар, диаграммалар). 1. сут, унинг истеъмол хусусиятлари, ассортименти ва сифатига қўйиладиган талаблар. сут – табиий, асосий озиқ-овқат маҳсулотидир. унда инсон организми учун муҳим ва зарур бўлган барча озиқ моддалари мавжуд. сут таркибида 3- 4% оқсил, 3-5% ёғ, 4,5-5% сут шакари, 0,6-0,8% минерал моддалар, 87-89% сув, а, в,с, е, рр витаминлари бор. …
2 / 8
иш ва узоқ вақт сақланишини таъминлаш мақсадида 65-85с ҳароратда термик ишлов берилган сутдир. пастеризацияланган сут истеъмол маҳсулоти сифатида меъёрлаштирилган, қайта тикланган, серёғ, қайнатиб пиширилган, оқсилли, витаминлаштирилган ва ёғсизлантирилган турларга ажратилади: - меъёрлаштирилган сут таркибидаги ёғ миқдори 2,5-3,2% га етказилган сутдир; - қайта тикланган сут ёғи олинмаган ёки ёғсизлантирилган қуруқ сут, шунингдек қанд қўшилмай қуюлтирилган сутдан тайёрланади. бундай сутда 3,2% ёғ бўлади. - серёғ сут ёғи олинмаган сутга қаймоқ қўшиш йўли билан таркибидаги ёғ 6% га етказилган сутдир; - қайнатиб пиширилган сут ёғлилиги 6% бўлиб, ёғи олинмаган сутдан тайёрланади. у юқори ҳароратларда термик ишловдан ўтказилади; - оқсилли сут қаймоғи олинмай меъёрлаштирилган сутга қуруқ ёки қуюлтирилган сут қўшиб тайёрланади. унинг таркибида оқсил миқдори оддий табиий сутга нисбатан кўпроқ бўлади; - витаминлаштирилган сут с витамини қўшилган, қаймоғи олинмай меъёрлаштирилган сутдир; - ёғсизлантирилган сут қаймоғи олинмаган табиий сутни сепаратордан ўтказиб олинади. 3. стерилизацияланган сут – ўзининг тузилишига кўра пастеризация қилинган сутдан фарқ қилмайди. стерилизация …
3 / 8
ган сутнинг ранги сарғимтир оқ, ёғсизлантирилган сут бироз кукимтир рангли бўлиши керак. таъми ва ҳиди янги соғилган сутга хос, бегона таъм ва ҳидлардан ҳоли бўлиши керак. сутнинг ҳамма турларида 8% қуруқ ёғсизлантирилган қолдиқ бўлади. тайёр сутни ҳажми 0,25; 0,5 ва 1 л ли шиша бутилкаларга, полимер қопламли қоғоз қутиларга, полиэтилен идишларга қадоқланади. сутнинг ўрамларида маркировкалашда одатда этикетка, ёрлиқлардан фойдаланилади. ушбу ёрлиқларда қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим: - ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи; - маҳсулотнинг тўлиқ номи; - литр ҳисобида маҳсулотнинг ҳажми ёки оғирлиги; - маҳсулотнинг яроқлилик муддати; - стандарт белгиси. литрлаб реализация учун мўлжалланган сут 8с дан ошмаган ҳароратда, кўпи билан 12 соат сақланади. пастеризацияланган сут 0-36с ҳароратда 36 соатгача сақланиши лозим, стерилизация қилинган сут тетра- пак ёки тетра-брик-асептик ўрамларида 0-10с ҳароратларда 4-6 ой давомида сақланиши мумкин. органолептик кўрсаткичларига кўра сутнинг сифати қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: сифат кўрсаткичлари кўрсаткичларнинг тавсифи ташқи кўриниши ва консистенцияси бегона аралашмаларсиз бир хил турдаги суюқлик кўринишида …
4 / 8
тни сепаратордан ўтказиш орқали ҳосил қилинади. термик ишлов берилишига қараб сут пастеризацияланган ва стерилизацияланган бўлади. қаймоқнинг таъми ва ҳиди қайнатилган сутники каби бўлиши, бегона ҳидлардан ҳоли бўлиши, ранги оқ ёки сарғимтир оқиш бўлиши лозим. реализацияга чиқариладиган қаймоқлар 0,25, 0,5 л ҳажмда полимер идишларда ёки қоғозли қутиларда қадоқланади. пастеризацияланган қаймоқлар 4-8с ҳароратда 36 соат, стерилизацияланган қаймоқлар 1-20с ҳароратда 30 суткагача сақланиши мумкин. 2. сут-қатиқ маҳсулотлари. ушбу гуруҳ маҳсулотларига сметана, творог, қатиқ, кефир, кимиз каби сутли маҳсулотлар киради. - сметана – пастеризация қилинган ёки тоза бактериялар билан уютилган қаймоқдан тайёрланади. сметана таркибида 54,2-82,7% сув, 2,4-2,8 оқсил, 10-40% ёғ, 2,6-3,2% углеводлар, минерал моддалар ва витаминларни сақлайди. 100 г сметананинг энергетик қуввати 116-382 ккал ни ташкил этади. таркибида ёғ миқдорининг мавжудлигига қараб сметананинг қуйидаги ассортиментлари мавжуд: 30% ёғлиликдаги сметана, 40% ёғлиликдаги сметана, 36% ёғлиликдаги сметана, 25% ёғлиликдаги сметана, 20% ёғлиликдаги сметана ҳамда парҳезбоп 10% ёғлиликдаги сметана. сметананинг яроқлилик муддати 0-8с ҳароратда 48-72 соатни ташкил …
5 / 8
яроқлилик муддати 8с ҳароратда 24 соатдан ошмайди. - қимиз – бия ва баъзан сигир сутини сут ачитувчи бактерияларга сут дрожжиси қўшиб ачитиш йўли билан олинадиган ичимлик бўлиб, шифобахш хусусиятларга эга. қимизни 8с дан ошмаган ҳароратда 24 соат сақлаш тавсия этилади. 3. сутли консервалар – ушбу турдаги сутли маҳсулотларга қуюлтирилган сутли консервалар ҳамда қуруқ сутли маҳсулотлар киради. қуюлтирилган сутли консервалар сут таркибидаги сувни буғлатиш ва шакар қўшиш йўли билан стерилизация қилиш натижасида ҳосил қилинади. қуюлтирилган сутли консерваларнинг ёғсизлантирилган, қаймоқ шакарли, какаоли, кофели каби ассортиментлари мавжуд. қуюлтирилган сутли консервалар герметик металл банкаларга 400 г ҳажмда қадоқланади. банка тубида ишлаб чиқариш индекси, завод рақами ва консерванинг ассортимент рақами, ишлаб чиқарилган куни, ойи ва йили тамғаланади. қуюлтирилган сутли консерваларнинг яроқлилик муддати 0-10с ҳароратда 12 ойни ташкил этади. какаоли, кофели қуюлтирилган сутли консервалар 6 ойгача сақланади. қуруқ сутли маҳсулотлар сут таркибидаги суюқликни тўлиқ буғлатиш натижасида ҳосил қилинади. бундай маҳсулотлар вакуум-аппаратларда қуюлтирилиб, қуритилади. қуруқ сутлар 400-500 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"sut va sutli mahsulotlarni tif tn asosida tasniflash" haqida

8-маъруза. сут ва сутли маҳсулотларнинг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. сут, унинг истеъмол хусусиятлари, ассортименти ва сифатига қўйиладиган талаблар. 2. сутли маҳсулотлар, уларнинг таснифи, ассортименти, сифат кўрсаткичлари, маркировкалаш талаблари ва сақлаш шароитлари. 3. фальсификация қилинган сут ва сутли маҳсулотларни аниқлаш усуллари. мустақил ўрганиш учун тавсия этилади сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент. таянч сўзлар ва иборалар: табиий сут, пастеризацияланган сут, стерилизацияланган сут, ионитли сут, виталакт-дм, қаймоқ, сут-қатиқ маҳсулотлари, сутли консервалар, музқаймоқ, сариёғ, пишлоқ, сут ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг фальсификацияси. моддий-услубий таъминот ва кўргазмали материаллар: мавзуга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар,...

Bu fayl PDF formatida 8 sahifadan iborat (336,8 KB). "sut va sutli mahsulotlarni tif tn asosida tasniflash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: sut va sutli mahsulotlarni tif … PDF 8 sahifa Bepul yuklash Telegram