тўсиқлар майдончаси

PPTX 11 pages 103.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
мавзу 45: “назорат машқларини тўсиқлар майдончасида бажариш. қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини тугаллаш. 100, 200, 400 метрга югуриш.” мавзу 45: “назорат машқларини тўсиқлар майдончасида бажариш. қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини тугаллаш. 100, 200, 400 метрга югуриш.” тўсиқлар майдони – турли ҳил тўсиқлар ва мухандислик қурилмалар билан жиҳозланади. тўсиқлар майдонини мақсади ҳарбий хизматчини жисмоний ва жанговор тайёргарлигини ошириш ҳамда жанг майдонида мавжуд бўлиши мумкин бўлган тўсиқларни муваффаққиятли енгиб ўтиш. дарс жараёнида ҳарбий хизматчилар қўйидаги кўникмаларига эга бўлишади: чидамлилик, чаққонлик ва тезлик, ҳамда жисмоний кучни тўғри тақсимлаш. тўсиқлар қуйидаги турларга бўлинади: горизонтал (окоплар, чуқурчалар, коваклар); вертикал (деворлар); тор майдончали таянчлар (балкалар). горизонтал тўсиқлардан ўтиш. унчалик кенг бўлмаган горизонтал тўсиқлардан ва баланд бўлмаган вертикал тўсиқлардан таянмаган ҳолда сакраш усулида ўтилади. сакралганда оёқлар бир ёки икки оёқ билан тушилади. кўкрак баробаридаги вертикал тўсиқлар. бундай тўсиқлардан таяниб сакраш усули билан ўтилади. югуриб келиб тўсиқ устида сакралади. тикланмасдан иккинчи оёқни ҳам тўсиқ …
2 / 11
балкалар бўлакларидан иборат, биринчисининг узунлиги 2 м, иккинчиси 3,8 м, бошидан 135º ли бурилишгача 1 м, бошидан 135º ли бурилишгача 2,8 м, балкалар орасида узилишлар катталиги 1 м, иккинчи бўлак бошида ва учинчи бўлак бошида ва охирда вертикал нарвонлар мавжуд бўлади; 7 - бузилган пиллапоя (эни 2 м, поғоналар баландлиги 0,8 м,1,2 м, 1,8 м поғоналар ораси 1,2 м, охирги поғонада 2,3 м.ли пиллапоя; 8 - ғишт девор (баландлиги 1,1 м, эни 2,6 м, қалинлиги 0,4 м) тўртбурчак шаклида иккита ўтиш деразаси бор: пасткиси 1х0, юқоригиси 0,5х0,6 м. ғишт девор остида 2,6х3 м.ли майдонча бор; 9 - қудуқ (чуқурлиги 1,5 м, эни 1 м) ва алоқа йўли (узунлиги 8 м, бир бурилиши билан); 10 - траншея (чуқурлиги 1,5 м); 11 - югуриш йўлакчаси (эни 2 м); тўсиқлар йўлагини енгиб ўтиш. ягона тўсиқлар қаторида қуйидаги машқ бажарилади: масофа - 200 м. бошланғич ҳолат – тўсиқлар қатори олдидаги чизиққа ётган ҳолат: сакраб …
3 / 11
урдан сакраб ўтилади, йўлаккача ўтиб олиб тўсиқлар қаторининг бошланиш чизиғи кесиб ўтилади. қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини тугаллаш. * қисқа ва ўрта масофаларга югуриш усуллари. қисқа масофага югуриш тўртта шартли фазага бўлинади: 1. югуришнинг бошланиши - старт. 2. стартдан кейинги югуриш. 3. масофа бўйлаб югуриш. 4. марра лентасига отилиш. югуришнинг бошланиши – старт. спринтда, югуришни тезроқ бошлашга ва қисқароқ масофа бўлагида тезликни максимал ўстиришга имкон берадиган, паст старт қўлланилади. паст стартда югурувчи танасининг умумий оғирлик муовзанатини (у.о.м.) югурувчи қўлини йўлкадан узган заҳоти таянчдан анча олдинлаб кетган бўлади. стартдан анча тезроқ чиқиш учун старт тиргаклари қўлланилади. одатдаги старт деб аталувчи старт кенг қўлланилади. унда олдинги тиргак старт чизиғидан 1-1,5 оёқ таги узунлигида, кейинги тиргак эса олдинги тиргакдан болдир-илик узунлиги оралиғида ўрнатилади. олдинги тиргакнинг таянч сатхи 60-80° ишлаб бўлади. тиргакларнинг ўқлари орасидаги масофа одатда 18-20 смга тенг бўлади. айрим югурувчилар олдинги тиргакни олдингига яқинлаштириб, тиргак орасидаги масофани қисқартирадилар. “стартга!” командаси …
4 / 11
(у.о.м.)ни сал юқорилатиб олдинга силжитади. энди гавданинг оғирлиги иккала қўл билан олдинги оёққа тушади. лекин гавда у.о.м. нинг йўлкадаги проекцияси старт чизиғидан 15-20 см берида бўлиши керак. оёқ таглари тиргакларнинг таянч сатҳига қаттиқ тиралади. гавда тўғри тутилади. тос елкага нисбатан сал юқори кўтарилади, оёқ мускуллари кучли бўлган югурувчи унчалик юқори кўтарилмаса ҳам бўлади. стартда тайёр турган пайтда олдинги тиргакка тиралган оёқнинг сони билан болдири орасидаги оптимал бурчак 65-100° га, кейинги таргакка тиралган оёқ бурчаги эса 100-120° га тенгдир. бош пастга қараган бўлиб, югурувчининг “диққат!” буйруғи билан югуришни бошлашга бериладиган сигнал орасидаги вақт 3 сониядан ошмаслиги зарур. югурувчи тўппонча овозини эшитгач, дарҳол олдинга интилади, бу ҳаракат қўлларини олдинлатиб юқорига тез силташ билан бошланади. бу оёқларнинг ҳам тез ҳаракат қилишига ёрдам беради. старт тиргакларидан депсиниш иккала оёқда бир вақтда, старт тиргакларига қаттиқ босиш билан бошланади. стартдан чиқиш вақтидаги ҳаракатларни максимал даражада тез бажариш керак. стартдан чиқаётганда бутун гавдани тўппа- тўғри чўзиб юбориш, …
5 / 11
20-25 м давом этадиган стартдан кейинги югуриш хизмат қилади. стартдан кейинги биринчи қадамларнинг тўғрилиги ва шиддати, депсинганда гавда билан йўлка ўртасидаги бурчак мумкин қадар ўткир бўлишига, шунингдек, югурувчининг кучига, ҳаркатларнинг тезлигига боғлиқдир. биринчи қадам, олдинги тиргакдан депсинаётган оёқнинг тўлиқ тўғирланиши, шу билан бир вақтда иккинчи оёқнинг сони, тўғирланган оёққа нисбатан тўғри бурчакдан каттароқ бурчак ҳосил қилиб кўтарилади. сонни жуда юқори кўтариш, мускулларининг шароити нуқтаи назаридан ўринсиздир: бундан ташқари, тана ортиқча юқорига кўтарилиб, олдинга силжиш қийинлашади. бу, танани олдинга кам букиб юрганда айниқса яққол кўринади. стартдан чиқаётганда гавда тўғри энгашган, яъни кўпроқ энгашган бўлса, сон горизонтал ҳолатгача етиб бормайди-да, юқоридан кўра кўпроқ олдинга йўналган куч ҳосил қилади. масофа бўйлаб югуриш: мазкур масофа учун энг юқори тезликка яқинлашганда, югурувчининг гавдаси сал олдинга энгашган бўлади. қадамларнинг узунлиги ва частотаси энг қулай нисбатга келади. эришилган тезликни сақлаб қолиш учун, югуришнинг шундай усули маррагача сақланади. маррага келиш: масофа мобайнида югурувчи мумкин қадар максимал тезликни ривожлантирмаган …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тўсиқлар майдончаси"

мавзу 45: “назорат машқларини тўсиқлар майдончасида бажариш. қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини тугаллаш. 100, 200, 400 метрга югуриш.” мавзу 45: “назорат машқларини тўсиқлар майдончасида бажариш. қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини тугаллаш. 100, 200, 400 метрга югуриш.” тўсиқлар майдони – турли ҳил тўсиқлар ва мухандислик қурилмалар билан жиҳозланади. тўсиқлар майдонини мақсади ҳарбий хизматчини жисмоний ва жанговор тайёргарлигини ошириш ҳамда жанг майдонида мавжуд бўлиши мумкин бўлган тўсиқларни муваффаққиятли енгиб ўтиш. дарс жараёнида ҳарбий хизматчилар қўйидаги кўникмаларига эга бўлишади: чидамлилик, чаққонлик ва тезлик, ҳамда жисмоний кучни тўғри тақсимлаш. тўсиқлар қуйидаги турларга бўлинади: горизонтал (окоплар, чуқурчалар, коваклар); вертикал (девор...

This file contains 11 pages in PPTX format (103.1 KB). To download "тўсиқлар майдончаси", click the Telegram button on the left.

Tags: тўсиқлар майдончаси PPTX 11 pages Free download Telegram