statisika fanining predmeti va uslubi

PDF 10 sahifa 332,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
1- мавзу. “статистика” фанининг предмети ва услуби 1.статистиканинг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш босқичлари. илк бор статистиканинг вужудга келиши амалий эҳтиёжлар билан узвий боғлиқ бўлган. қадим замонлардаёқ қуролли кучларга лаёқатли кишилар сонини билиш, солиққа тортиш объектларини белгилаш зарурати туғилган. бу эса давлатни аҳоли сони ва таркибида бўлаётган ўзгаришлар устидан кузатишлар олиб боришга ундаган. қишлоқ хўжалиги, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, саноат ва бошқа соҳалар ҳамда иқтисодий алоқаларнинг тараққий этиши ҳўжаликка оид ҳодиса ва амаллар устидан мунтазам равишда кузатиш олиб боришни тақозо этган. натижада баҳолар ва савдо-сотиқ статистикаси, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тақсимоти статистикаси ва бошқа иқтисодий статистика тармоқлари вужудга келган ва ривож топган. этимология, яъни сўзларни келиб чиқиши жиҳатидан бу атама бевосита қандайдир битта классик - грекча ёки лотинча илдизга эга эмас. у лотинча “status”, яъни аҳвол, ҳолат деган сўзнинг италянча “state” - давлат деган сўз қиёфасини олишидан келиб чиқади. статистика сўзи кундалик ҳаётга ва илм-фанга хviii асрда кириб келди. дастлаб, савдо ва …
2 / 10
осқичлари. 1.2. статистика фани предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари 1.3. статистика фани услубияти ушбу мавзу бўйича кўлланиладиган педогогик технологиялар: ақлий хужум, бахс-мунозара, тушунтириш, гурухлаш, ким ошди савдо, тезкор сўров маълумотлар тўплами статистика деб юритилса ҳам, аммо у ўтган асрлардаги “давлатшунослик” дан тубдан фарқ қилади. статистика деганда маълумотлар тўплаш жараёни ҳам уларни қайта ишлаб, холисона ва аниқ талқин этиш қоидалари ҳам тушунилади. ана шу мазмунда статистика ҳам фан, ҳам фаолият соҳаси, ҳам касб туридир. уюштирилган билим тармоғи ҳам, мақсадларни амалга ошириш учун кучли қурол ҳам, касбкорлик фаолияти соҳаси ҳам ҳисобланади. кўзга кўринган иқтисодчи олим э.кейн шоҳидлик қилишича, маъмурий муассасаларда ишларни таснифлашга оид америка маълумотномасида статистика қуйидагича таърифланади: “статистика фактларни хулосалар ясаш учун асос сифатида тўплаш, таснифлаш ва миқдорий баҳолаш ҳақидаги фандир”1 шу жиҳатдан у тасвирий статистика номи билан ҳам юритилади. шундай қилиб, статистика атамаси кўп қиррали тушунча бўлиб, ҳозирги кунда у қуйидаги мазмунларда ишлатилади: 1 э.кейн. экономическая статистика и эконометрика. …
3 / 10
араён сўзи воқеалар оқимини, уларнинг маълум макон ва замон шароитида қандай тезликда кечишини, юзага чиқиш ёки чиқмаслигини, ўзгаришини, ҳодисалар ривожланишини англатади. демак, оммавий ҳодиса - бирор объектлар тўпламида содир бўлган воқеа, ҳаракат натижаси. масалан, ўзбекистон барча деҳқон ва ширкат ҳўжаликлари томонидан бир йилда етиштирилган пахта ҳосили, ҳамма оилаларда туғилган болалар сони, ёққан қор ва ёмғир ҳажми, ҳамма корхона ва автомобиллар томонидан атмосферага чиқарилган газлар ва ҳоказолар. оммавий жараён - бу объектлар тўпламида содир бўлган воқеалар оқими ва унинг характери, уларнинг ривожланиш даражалари, тўплама ҳодисалар кечишидаги (ҳаракатидаги) ўзгаришлар. масалан, ўзбекистонда туғилган болалар сонининг кўпайиши, туғилиш даражасининг ўзгариши, умумий экин майдонида пахта салмоғининг камайиши ва дон экинлари улушининг ортиши, тошкент шаҳрида корхона ва автомашиналар томонидан атмосферага чиқарилган газлар ортиши, ер ости бойликлари захирасининг ўзгаришлари ва ҳоказолар. бу жиҳатдан уларни маълум даражада шарт билан икки турга ажратиш мумкин: биринчидан, ўрганилаётган ҳодисалар тўпламининг тузилишидаги боғланишларни ифодаловчи қонуниятлар, улар тақсимот қонуниятлари деб аталади. иккинчидан, оммавий …
4 / 10
урли тумандир, уларнинг кечиш шароитлари ҳам, тузилиши ҳам турличадир. демак, бундай ҳодиса ва жараёнлар кўпдан-кўп шаклларга ва турларга эга. умуман олганда, услубият сўзи қуйидаги луғавий маъноларга эга: 1) билимнинг илмий методлари ҳақидаги таълимот; 2) бирор нарсани назарий текшириш ва амалий бажариш усули, воситаси; 3) айрим фан тармоқларида қўлланадиган усуллар, методлар, йўллар, воситалар мажмуаси; 4) ишлаш ва бошқаришдаги ўзига хос услуб, яъни махсус йўллар, усуллар мажмуаси. статистика услубияти деганда оммавий ҳодиса ва жараённи илмий текширишда ва бошқаришда, унда намоён бўладиган қонуниятларни ўрганиш ва улардан амалий фойдаланиш жараёнида қўлланадиган ўзига хос услуб, яъни усуллар, методлар, йўллар, воситалар мажмуаси тушунилади. оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий нисбатларини аниқлаш, уларда намоён бўладиган қонуниятларни ойдинлаштириш мақсадида амалга ошириладиган статистик тадқиқотлар бир неча босқичларга, улар эса фазаларга бўлинади. ҳар бир босқични, ўз навбатида, фазаларга бўлиш мумкин. масалан, тасвирий статистика босқичида қуйидаги фазалар ажралиб туради: ўрганилаётган объектлар тўпламини, оммавий ҳодиса ва жараённи спецификациялаш; улар устида статистик кузатиш ўтказиш; …
5 / 10
раккаб таснифлаш, элементар ёки иерархик бирлашмаларини тузиб гуруҳлашлар, иккиламчи (қайта) гуруҳлашнинг турли йўллари, кластер тахлил йўллари ва ҳоказолар ишлатилади. статистик кузатиш жараёнида ишлаб чиқариш ёки лаборатория шароитида тажриба синовлар ўтказиш, ҳисобот ёки махсус текширишлар ва рўйхатлар амалга ошириш, анкета ёки танлама усулларда кузатиш ва бошқалар қўлланилади. ҳодисалар орасидаги ўзаро боғланишларни ўрганишда аналитик гуруҳлаш, параллел қаторларни тузиш, уларнинг эгри чизиқларини диаграммаларда тасвирлаш, баланс усули, корреляцион ва регрессион тахлил усуллари, дисперсион тахлил усуллари, кўп ўлчовли тахлил усуллари (омилли тахлил, бош компонент усули ва ҳ.к.) ва бошқа усуллардан фойдаланилади. бундан буён сўз асосий усуллар устида боради. статистика назарияси статистик тадқиқотнинг иккала босқичи ва уларнинг барча фазаларига тегишли умумий назариядир. у мазкур текширишнинг умумий қоидаларини, услубиятини, яъни унда қўлланадиган усулларни ўрганаётган оммавий ҳодисаларнинг моҳияти билан бир бутунликда ёритади. оммавий ҳодиса ва жараёнларни миқдорий жиҳатдан статистика ўрганаётганда математика усулларидан ҳам фойдаланади. жумладан бир қатор статистика методлари алгебра ва сонлар назариясига - тўпламлар назарияси, алгебраик системалар, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"statisika fanining predmeti va uslubi" haqida

1- мавзу. “статистика” фанининг предмети ва услуби 1.статистиканинг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш босқичлари. илк бор статистиканинг вужудга келиши амалий эҳтиёжлар билан узвий боғлиқ бўлган. қадим замонлардаёқ қуролли кучларга лаёқатли кишилар сонини билиш, солиққа тортиш объектларини белгилаш зарурати туғилган. бу эса давлатни аҳоли сони ва таркибида бўлаётган ўзгаришлар устидан кузатишлар олиб боришга ундаган. қишлоқ хўжалиги, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, саноат ва бошқа соҳалар ҳамда иқтисодий алоқаларнинг тараққий этиши ҳўжаликка оид ҳодиса ва амаллар устидан мунтазам равишда кузатиш олиб боришни тақозо этган. натижада баҳолар ва савдо-сотиқ статистикаси, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тақсимоти статистикаси ва бошқа иқтисодий статистика тармоқлари вужудга келган ва ривож топган. э...

Bu fayl PDF formatida 10 sahifadan iborat (332,9 KB). "statisika fanining predmeti va uslubi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: statisika fanining predmeti va … PDF 10 sahifa Bepul yuklash Telegram