statistika fanining predmeti va uslublari

PPT 19 pages 254.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
презентация powerpoint “статистика” фанининг предмети ва услублари. мавзу: “статистика” фанининг предмети ва услублари. режа: статистика фани тўғрисида умумий тушунча. 2. статитсика фани предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. статистика фани услублари. 4. бозор иқтисодиёти шароитида статистика роли ва аҳамияти. статистика фани тўғрисида умумий тушунча. “статистика” атамаси лотинча “status” сўзидан олинган бўлиб, ходисаларнинг ҳолатини, аҳволини билдиради. «status» сўзи негизидан «statо» - давлат, «statusta» - давлатни билувчи, «statustica», яъни давлат тўғрисида муайян билим, маълумотлар йиғиндиси деган тушунчалар келиб чиққан. 1.статистика лотинча “status” - аҳвол, ҳолат сўзи билан италянча “state” - давлат сўзидан келиб чиқиб, давлат аҳволи ҳақидаги фандир. 2.дастлаб давлатшу-нослик фани статисти-ка деб аталган. 3. статистика - бу фан тармоғи, амалий фаолият соҳаси, билим йўналиши, билиш қуролидир. илк бор статистиканинг вужудга келиши амалий эҳтиёжлар билан узвий боғлиқ бўлган. қадим замонлардаёқ қуролли кучларга лаёқатли кишилар сонини билиш, солиққа тортиш объектларини белгилаш зарурати туғилган, натижада аҳоли сони, унинг ёши ва жинси жиҳатдан тузилиши ҳақидаги …
2 / 19
змунини ёритиб берадиган билимлар доираси назарда тутилади. бу масалага статистика қўлланиш соҳалари ҳам алоқадордир. статистика оммавий ҳодиса ва жараёнларни ўрганади. улар бирор нарсалар тўпламида ва ўзаро боғланган тўпламлар орасида кечади. бу ерда ҳодиса сўзи жамият ҳаётида, турмушда, табиатда, бир сўз билан айтганда, моддий дунёда ҳақиқатда бўлган реал воқеани билдиради. масалан, оилада бола туғилиши, пахта ҳосили, ишчилар сони, ёғингарчилик (қор ёки ёмғир ёғиши), атроф-мухит булғаниши ва ҳоказолар. жараён сўзи воқеалар оқимини, уларнинг маълум макон ва замон шароитида қандай тезликда кечишини, юзага чиқиш ёки чиқмаслигининг ўзгаришини, ҳодисалар ривожланишини англатади. оммавий жараён - бу объектлар тўпламида содир бўлган воқеалар оқими ва унинг характери, уларнинг ривожланиш даражалари, тўплама ҳодисалар кечишидаги (ҳаракатидаги) ўзгаришлар. масалан, ўзбекистонда туғилган болалар сонининг кўпайиши, туғилиш даражасининг ўзгариши, умумий экин майдонида пахта салмоғининг камайиши ва дон экинлари улушининг ортиши, тошкент шаҳрида корхона ва автомашиналар томонидан атмосферага чиқарилган газлар ортиши, амударё ва сирдарё сув ресурсларидан янги ерларни ўзлаштириш учун фойдаланиш натижасида орол …
3 / 19
ланишларни ифодаловчи қонуниятлар, уларни тақсимот қонуниятлари деб аталади статистика фанининг услублари. статистика услубияти - бу оммавий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда, унда намоён бўладиган қонуниятларни ойдинлаштиришда ишлатиладиган ўзига хос услуб, яъни статистика фани ва амалиётида қўлланадиган йўллар, усуллар, воситалар мажмуасидир. умуман олганда, услубият сўзи қуйидаги луғавий маъноларга эга: 1) билимнинг илмий методлари ҳақидаги таълимот. 2) бирор нарсани назарий текшириш ва амалий бажариш усули, воситаси. 3) айрим фан тармоқларида қўлланадиган усуллар, методлар, йўллар, воситалар мажмуаси. 4) ишлаш ва бошқаришдаги ўзига хос услуб, яъни махсус йўллар, усуллар мажмуаси. статистика услубияти деганда оммавий ҳодиса ва жараённи илмий текширишда ва бошқаришда, унда намоён бўладиган қонуниятларни ўрганиш ва улардан амалий фойдаланиш жараёнида қўлланадиган ўзига хос услуб, яъни усуллар, методлар, йўллар, воситалар мажмуаси тушунилади. оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий нисбатларини аниқлаш, уларда намоён бўладиган қонуниятларни ойдинлаштириш мақсадида амалга ошириладиган статистик тадқиқотлар бир неча босқичларга, улар эса фазаларга бўлинади. босқич ва фазалар ўзининг мақсади, вазифалари ва хусусиятлари билан …
4 / 19
н статистик тадқиқот. бу тўртала усулнинг чамбарчас равишда олиб борилишини тақозо этади. бозор иқтисодиёти шароитида статистика роли ва аҳамияти. инсоният турмуши, хатти-ҳаракатлари, ижтимоий ҳаёт статистика қўлланиши ва ривожланиши учун бепоён макон яратди. унинг илм-фан тармоғи ва амалий фаолият соҳаси сифатида илк бор шаклланишида етакчи ролни айнан турмуш воқеалари ва яшаш зарурияти, ижтимоий ҳаёт ҳодисалари ўйнагани бежиз эмас. статистика фақат мустақил фан бўлиб қолмасдан, шу билан бирга амалий фаолиятнинг муҳим сохаси ҳамдир. мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши ва шу муносабат билан хўжалик механизмида туб ўзгаришларнинг содир бўлиши билан статистика олдида қуйидаги вазифалар туради: статистик информацияни такомиллаштириш ва иқтисодий таҳлил қилишни янада чуқурлаштириш, статистиканинг аналитик функциясини ошириш; халқ хўжалигидаги барча ҳисоботларни тартибга тушириш ва уларнинг аниқлигини таъминлаш; барча статистик ҳисоботлардан режа кўрсаткичларни олиб ташлаш, фақат ҳақиқий бажарилган кўрсаткичларни қолдириш, шу билан ундаги ортиқча кўрсаткичларни кескин камайтириб, корхона устидан кераксиз назоратларга чек қўйишга эришиш; хўжалик юритишнинг турли шаклларини (ижара, пудрат, кооператив), мулкчиликнинг кўп қирралилигини …
5 / 19
ан муносабатларини, уларда корхоналарнинг қатнашиш даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва ҳоказолар. шундай екан хозирги кунда яни бозор иктисодиети шароитида статистика фани жуда мухим ахамиятга егадир. бу еса уз навбатида биз ешлар учун бу фанни янада чукуррок урганишимиз лозимлигини англатади. гапимиз охирида бир нечта кизикарли статистик малумотлар киритамиз: дунё минтакаларинг интернетдан фойдаланиши россияда инфляция даражаси фойдаланилган адабиётлар 1. абдуллаев ё. а «статистиканинг умумий назарияси», дарслик, т. 2002 йил. 2. теория статистики,учебник/под. ред. р.а. шмойловой. м. фис, 1998 йил 3. соатов н.м. “статистика” дарслик, т. 2003-йил. 4. http://ziyonet.uz http://google.co.uz image1.jpeg image2.png image3.jpg image4.jpeg image5.jpg /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "statistika fanining predmeti va uslublari"

презентация powerpoint “статистика” фанининг предмети ва услублари. мавзу: “статистика” фанининг предмети ва услублари. режа: статистика фани тўғрисида умумий тушунча. 2. статитсика фани предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. статистика фани услублари. 4. бозор иқтисодиёти шароитида статистика роли ва аҳамияти. статистика фани тўғрисида умумий тушунча. “статистика” атамаси лотинча “status” сўзидан олинган бўлиб, ходисаларнинг ҳолатини, аҳволини билдиради. «status» сўзи негизидан «statо» - давлат, «statusta» - давлатни билувчи, «statustica», яъни давлат тўғрисида муайян билим, маълумотлар йиғиндиси деган тушунчалар келиб чиққан. 1.статистика лотинча “status” - аҳвол, ҳолат сўзи билан италянча “state” - давлат сўзидан келиб чиқиб, давлат аҳволи ҳақидаги фандир. 2.дастлаб давлатшу-нослик ф...

This file contains 19 pages in PPT format (254.3 KB). To download "statistika fanining predmeti va uslublari", click the Telegram button on the left.

Tags: statistika fanining predmeti va… PPT 19 pages Free download Telegram