statistika fanining predmeti va usullari

DOCX 5 стр. 25,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
i-боб. статистиканинг предмети ва услублари 1.1. статистика фанининг предмети ва усуллари ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни ифодалашда статистика жуда кўп ишлатилади. иқтисодчи - мутахассислар эса корхоналар, ташкилотлар фаолиятида статистик кўрсаткичлардан мунтазам фойдаланишади. аслида “статистика” атамаси лотинча «status» сўзидан олинган бўлиб, ҳодисанинг ҳолати, аҳволи маъносини англатади. бу сўз асосида бир қанча шунга ўхшаш сўзлар пайдо бўлган. жумладан, итальянча “stato” сўзи ҳам ундан келиб чиққан бўлиб, “давлат” маъносини билдиради. статистика сўзи ҳам давлат тўғрисидаги билимлар, маълумотларни англатади. кейинчалик статистика деганда ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларнинг турли томонларини ифодалайдиган маълумотлар тушунилади. лекин статистика сўзини дастлаб фанга немис олими готфрид ахенваль киритган. у германия университетларидаги ўқитиладиган “давлатни юритиш” фанини 1746 йилда “статистика” деб аташни таклиф этган. ҳозирги вақтда статистика сўзи бир неча маънода ишлатилади. статистика деганда ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни турли томонлама ўрганадиган мустақил фан, иқтисодий секторлар бўйича иқтисодий маълумотлар тўпловчи «статистика органлари”ни, ҳамда ижтимоий - иқтисодий ҳодиса, воқеаларни ифодаловчи турли маълумотлар - рақамларни тушунилади. ижтимоий …
2 / 5
омонини - ижтимоий фанлар: иқтисодий назария, тармоқлар иқтисоди каби фанлар ўрганади. ижтимоий ҳодисаларнинг миқдорий томонини статистика ўрганади. ижтимоий ҳодисалар мураккаб ва кўпқиррали бўлиб, вақт (замон) мобайнида ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан ўзгариб туради. статистика ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар миқдорини аниқ вақт ва жой шароитида қандай ўзгараётганлигини ўрганади. статистика - яратилган ялпи маҳсулот, миллий даромад, миллий бойлик, меҳнат ресурслари, меҳнат унумдорлиги каби иқтисодий кўрсаткичларнинг миқдорий ўзгаришини сифат томонлари билан боғлиқ ҳолда ўрганади. ижтимоий ҳодисалар маданий, таълим - тарбия соҳасидаги ҳодисаларни ҳам ўз ичига олади. маданий муассасалар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, мактаблар, кутубхоналарда содир бўладиган жараёнларнинг миқдорий томони ва улардаги ўзгаришни ҳам статистика ўрганади. ижтимоий тараққиёт табиий ресурсларга: ер майдони, ўрмон хўжалиги, табиий бойликлари, улардан фойдаланиш даражасини ҳам статистика ўрганади. статистика табиий ҳодисаларни: зилзила, сув тошқини ва бошқа табиий офатларни ижтимоий ҳаёт билан боғлиқликда ўрганади. ижтимоий ҳаётни сиёсий ва мафкуравий ҳодисаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. сайловлар, сайловда қатнашганлар сони, овозлар тақсимоти, …
3 / 5
ишлаб чиқариш кўрсаткичларини: маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, ходимлар сони, асосий воситалар қиймати ва шу кабиларни ўрганамиз. лекин бу кўрсаткичлар саноат корхоналарида умумий белгилар бўлгани билан, улар ҳар бир корхоналарнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар хилдир. статистик тадқиқот тўпламдаги ҳар бир бирликни (элементни) ўрганишдан, ундаги белгиларни қайд қилишдан бошланади. демак, статистик тўпламни ташкил қилувчи ҳар бир элемент тўплам бирлиги дейилади. тўпламнинг умумий белги, хусусиятларига эга бўлиб, лекин улар ҳар бир бирликда ўзига хосдир, ҳар хил миқдор ва сифат белгиларга эгадир. статистик тўплам элементларининг ҳар хиллиги, ўзгарувчанлиги вариацияни билдиради. статистик тўплам бирликларининг бундай ўзгаришлари - ўзгарувчи белгилар дейилади. статистика оммавий ҳодисаларнинг ўзгарувчан белгиларига асосан уларнинг ривожланиш қонуниятларини ечиб беради. статистика назарий мавжуд бўлган ва назарий жиҳатдан аниқлаб бўлмайдиган қонуниятларни аниқлаб беради. масалан, товар нархининг ошиши натижасида талаб камайиши назарий жиҳатдан аниқ, лекин қанчалик камайишни статистика аниқлаб бериши мумкин. аҳоли бюджети даромад қисмининг кўпайиши билан, озиқ - овқат маҳсулотларининг ҳиссаси камайиши қонунияти - иккинчисига …
4 / 5
ўрганади деган саволга жавоб берса, фаннинг усули қандай, қандай қилиб деган саволга жавоб бериши керак. статистика бошқа ижтимоий - иқтисодий фанлар каби - диалектикага асосланади. чунки диалектика ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бир-бири билан боғлиқ ҳолда доимо ўзгаришда, ривожланишда деб билади. статистика ҳам бунга асосланиб барча ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар бир-бири билан боғлиқ, ўзаро таъсирда деб ўрганади. статистика фанининг ўзига хос, хусусий усуллари қўлланилади. улар статистик кузатиш., кузатиш маълумотларини жамлаш ва гуруҳлаш, турли умумлаштирувчи кўрсаткичларни ҳисоблаш, динамика қаторлари тузиш усули, индекслар, танлама кузатиш усули, корреляция - регрессия усули, график усул сингари усуллардир. статистик кузатиш - тадқиқот қилинаётган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида илмий тузилган дастур асосида оммавий маълумотларни тўплаш усулидир. кузатиш статистиканинг бошланишидир. ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар кузатилади ва керакли маълумотлар тўпланади. статистик кузатиш учун маълум даражада тайёргарлик ишлари олиб борилади. статистик кузатиш мақсади ва вазифалар, кузатиш объекти, дастури ва усуллари ишлаб чиқилади. бу тўғрисида кейинги махсус мавзуларда сўз юритилади. статистиканинг кейинги босқичи кузатиш …
5 / 5
б, уларнинг моҳияти кейинги мавзуларда алоҳида ёритилади. . 1.2. статистика фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни жуда кўп фанлар ўрганади. статистика бу фанлар билан ўзаро алоқада. статистика фалсафа фанининг категорияларига асосланади. фалсафанинг макон ва замон, сабаб ва оқибат, миқдор ва сифат ва бошқа категориялари статистика учун методологик асос ҳисобланади. шунинг учун ҳам статистика барча ҳодиса ва жараёнларни маълум макон ва замонда ўрганади, улардаги миқдор, миқдорий ўзгаришлар натижасида сифат ўзгаришлар келиб чиқади, ушбу ўзгаришлар сабабли - оқибат якуний натижа пайдо бўлади деб ўргатади. статистика - математика фани билан узвий боғлиқ. ҳодиса ва жараёнлар тўғрисидаги статистик тўпламдаги бирликлар қанча кўп бўлса, умумий белгилар шунчалик аниқ кўринади. шунинг учун ҳам статистика катта сонлар қонунига асосланади, кузатиш маълумотларини гуруҳлашда математик усуллардан кенг фойдаланади. статистика - айниқса иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. иқтисодий назариядан: ижтимоий маҳсулот, миллий даромад, қиймат, фойда, меҳнат, иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги ва шу каби иқтисодий категориялар моҳиятини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "statistika fanining predmeti va usullari"

i-боб. статистиканинг предмети ва услублари 1.1. статистика фанининг предмети ва усуллари ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни ифодалашда статистика жуда кўп ишлатилади. иқтисодчи - мутахассислар эса корхоналар, ташкилотлар фаолиятида статистик кўрсаткичлардан мунтазам фойдаланишади. аслида “статистика” атамаси лотинча «status» сўзидан олинган бўлиб, ҳодисанинг ҳолати, аҳволи маъносини англатади. бу сўз асосида бир қанча шунга ўхшаш сўзлар пайдо бўлган. жумладан, итальянча “stato” сўзи ҳам ундан келиб чиққан бўлиб, “давлат” маъносини билдиради. статистика сўзи ҳам давлат тўғрисидаги билимлар, маълумотларни англатади. кейинчалик статистика деганда ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларнинг турли томонларини ифодалайдиган маълумотлар тушунилади. лекин статистика сўзини дастлаб фанга немис олими готфрид ...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (25,1 КБ). Чтобы скачать "statistika fanining predmeti va usullari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: statistika fanining predmeti va… DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram