терининг тузилиши, морфологик элементлари

PPTX 43 стр. 4,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 43
мавзу:”терининг тузилиши, морфологик элементлари” терининг паразитар касалликлари терининг паразитар касалликлари –дерматозоонозлар хар хил паразитларнинг терига тушиб озиқланиш мақсадида чақиши оқибатида ёки тери орасига кириб озиқланиши туфайли келиб чиқади. паразитларга каналар, битлар, бургалар ва бошқалар кирадилар. бу касалликлар орасида қўтир ва битлиқилик дерматолог амалиётида мухим ўрин тутади.эпидемиологик нуқтаи назардан қараганда бу касалликларнинг кўпайиб кетиши халқларнинг турмуш шароити ва маданиятига бевосита боғлиқ. қўтир. этиологияси. қўтир касаллигини эндопаразитик (ёки антропофил) қўтир канаси келтириб чиқаради, эктопаразитик (ёки зооантропофил) қўтир каналари одамда камдан-кам холлардагина касаллик чақиради.қўтир канасининг ўлчами узунасига 0,4-0,45мм, энига 0,25-0,38мм (урғочиси) ёки узунасига 0,2мм, энига 0,14-0,19мм (эркаги) келади. уруғланган урғочи кана терининг мугуз қавати орасига кириб, тери юзасига параллел равишда йўл кавлаб кетади, унинг узунлиги 5-10ммга етади, унга 50тага яқин тухум қўйиб кетади. 6 кундан кейин тухумдан личинкалар чиқади,14-15 кундан кейин эса росмона вояга етган каналарга айланадилар, улар 1,5-2 ой яшайдилар. касаллик бевосита контакт йўли билан, ёки билвосита, яъни беморнинг кийимлари, кўрпа-тўшаги, сочиқлари, …
2 / 43
ери сатхидан бироз кўтарилиб турадиган, узунлиги 0,5-1 см келадиган чизиқсимон кўринишда бўлади. унинг охиридаги берк томонида кичкина папула ёки везикула кўзга ташланади. айрим холларда қўтир йўлининг узунлиги 10смгача етиши мумкин. агар касалланган сохага сиёҳ суркалса, қўтир йўли яхшироқ кўринади, чунки сиёҳ қўтир йўлига кириб уни бўяйди. қўтир йўллари энг кўп учрайдиган сохалар: қўл панжалари ораси,кафт-тирсак бўғимининг ички юзаси,жинсий аъзолар сохаси, тирсак бўғими (ички юзаси), думбалар сохаси, қорин (айниқса киндик атрофи). кўкрак ёшидаги болаларда касаллик бошнинг сочли қисмида, бўйинда, юзда, товонларда хам кузатилади. беморларда диагноз қўйишга ёрдам берадиган қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин: горчаков-арди симптоми- тирсакнинг ташқи томонидаги терида қалоқлар билан қопланган папуловезикулалар. сезари симптоми- бармоқ билан пайпаслаганда, бармоққа қўтир йўли рельефининг урилиши (сезилиши). базен тепалиги- пайпаслаш давом эттирилганда қўтир йўли охирида бироз дўнгликнинг (тепаликнинг) аниқланиши. ромберг учбурчаги-терининг бел-думғаза сохасида қўтирга хос тошмаларнинг учраши. клиникаси аллергик реакциялар туфайли пайдо бўлган белгилар: айрим беморларда тошмаларсиз хам қичишиш кузатилади. касаллик сохасидан бошқа жойларда хам …
3 / 43
ухий хаста беморларда учрайди, шунингдек иммунодефицитга учраган беморларда, бирор сохасида сезувчанлик бузилган (масалан сирингомиелия, мохов) беморларда кузатилади. касаллик ўчоғи ёппасига қалоқ-тангачалар билан қопланган, у жуда қалинлиги туфайли зирхни (панцирни) эслатади. уни олиб ташланса, унинг остида терини қоплаб турган қўтир каналарини кўриш мумкин. клиникаси қўтир касаллигининг типик локализацияси клиникаси қўтир йўли клиникаси қўтир, қўтир йўли клиникаси қўтир, қўтир йўли клиникаси қўтир, везикулез тошма клиникаси қўтир, горчаков-арди симптоми клиникаси қўтир, қорин сохасидаги тошмалар клиникаси псориаз билан оғриган беморда қўтир клиникаси девержи касаллиги билан оғриган беморда қўтир клиникаси қўтир (товон сохасида элементлар) клиникаси қўтир, типик сохалардаги тошмалар клиникаси қўтир,қўтир йўллари клиникаси псориаз билан оғриган беморда қўтир клиникаси қўтир лимфоплазияси даволаш қўтирни махаллий даволаш учун қуйидаги антипаразитар дори моддаларидан фойдаланилади: олтингугурт мази-катта ёшли одамларда 33%ли мазь, болаларда эса ёшига қараб 10%лидан 15%лигача бўлган мазь 6 кун мобайнида суртилади. бензилбензоат мази-катталарда 20%ли, болаларда 10% мазь -4 кун мобайнида қўлланилади. перметрин- 4%-5%ли крем (ёки 4%ли лосьон)1 …
4 / 43
бошнинг сочли қисмида хаёт кечиради. 1-1,5 ойда урғочи бит 100-150 тагача тухум (сирка) қўяди, улар сочга махкам ёпишган бўлади. сиркаларнинг ранги оқимтир-сарғиш бўлиб, яхши кўриниб туради. бит қон сўрганда сўлак чиқаради, одамларнинг бу сўлакка сергирлиги (аллергик реакцияси) хар хил бўлади, шу туфайли қичишиш даражаси хам хар хил бўлади. битлиқиликда сочлар бир-бирларига ёпишиб кетган, бош териси қалоқлар билан қопланган, иккиламчи инфекция туфайли фолликулитлар, импетиго каби касалликлар юзага келган, бўйин, қулоқ орти сохаларидаги лимфа тугунлари катталашган бўлади. кийим бити ички кийимларнинг чокларида, бурмаларида жойлашади, ўлчами каттароқ. бит чаққанда қаттиқ қичишиш пайдо бўлиши оқибатида экскориациялар, геморрагик қалоқлар, иккиламчи пигментациялар, йирингли касалликлар (импетиго, фолликулит, фурункул ва х.к.) учрайди. қов бити қов сохасидаги ва жинсий аъзолар атрофидаги сочларга ёпишган холда хаёт кечирадилар, умри давомида 8-12 та тухум қўяди, жинсий алоқада, кўрпа-тўшак орқали юқади. бит чаққанда 0,2-0,3см ўлчамдаги геморрагик доғ пайдо бўлади, марказида чаққан изи кўриниб туради. бу доғлар битларнинг қов сохасидан қўлтиқ томонга миграция қилиши …
5 / 43
г 0,5%ли спиртли эритмасини сочларга 8-12 соатга суртиш. антипедикулез шампунлар билан бошни ювиш керосин ва ўсимлик мойини тенг миқдорда аралаштириб, сочларга суртиш ва рўмол билан махкам ўраб қўйиш (8-12 соатга), кейин сочларни ювиш. буларнинг хаммаси битларни ўлдиради, аммо сиркани ўлдирмайди. шунинг учун сиркаларни ўлдириш учун 5%ли сирканинг иссиқ сувдаги эритмаси тайёрланади ва сочларни майда тишли тароқ билан шу сувда ювилади. киприклардаги битларни даволаш учун юқоридаги усулларни қўллаш мумкин эмас, шунинг учун уни даволашда 1%ли сариқ симоб мазидан фойдаланилади (суртиб, бойлаб қўйилади) – кунига 2 махалдан 10 кун мобайнида. бургалар ва каналар чақиши бургалар ва каналар қон сўрувчи паразитлардан бўлиб, улар чақиши (қон сўриши) оқибатида аллергик реакциялар келиб чиқади. натижада терида розеолалар, папулез ва уртикар тошмалар (жуда кам холларда пуфаклар) пайдо бўлади. уртикар элементнинг марказий қисмида везикула кузатилади. кучли қичишиш туфайли ўша сохани қашлаш оқибатида экскориациялар, геморрагик қалоқлар, гиперпигментация, инфекция тушиши туфайли иккиламчи пиодермиялар ривожланади. кам холларда ўша сохада атрофик ёки …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 43 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "терининг тузилиши, морфологик элементлари"

мавзу:”терининг тузилиши, морфологик элементлари” терининг паразитар касалликлари терининг паразитар касалликлари –дерматозоонозлар хар хил паразитларнинг терига тушиб озиқланиш мақсадида чақиши оқибатида ёки тери орасига кириб озиқланиши туфайли келиб чиқади. паразитларга каналар, битлар, бургалар ва бошқалар кирадилар. бу касалликлар орасида қўтир ва битлиқилик дерматолог амалиётида мухим ўрин тутади.эпидемиологик нуқтаи назардан қараганда бу касалликларнинг кўпайиб кетиши халқларнинг турмуш шароити ва маданиятига бевосита боғлиқ. қўтир. этиологияси. қўтир касаллигини эндопаразитик (ёки антропофил) қўтир канаси келтириб чиқаради, эктопаразитик (ёки зооантропофил) қўтир каналари одамда камдан-кам холлардагина касаллик чақиради.қўтир канасининг ўлчами узунасига 0,4-0,45мм, энига 0,25-0,38м...

Этот файл содержит 43 стр. в формате PPTX (4,7 МБ). Чтобы скачать "терининг тузилиши, морфологик элементлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: терининг тузилиши, морфологик э… PPTX 43 стр. Бесплатная загрузка Telegram