тери ва таносил касалликлари

DOC 12 sahifa 108,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
фан: тери ва таносил касалликлари мавзу №4: папулёз дерматозлар. псориаз, кизил ясси темиратки. 1. машгулот утказиш жойи, жихозланиши -тери таносил касалликлар кафедраси -стендлар, беморлар фотографиялари, таркатма материаллар, вазиятли масалалар - техник предметлар, янги информацион технологиялар предмети - амалий ишларни бажариш буйича харакатлар алгоритми - тематик беморлар 2. машгулотнинг давомийлиги - 5,8 соат 3. машгулотнинг максадлари талабалар нейродерматозлар, темираткилар-псориаз, қизил ясси, жибернинг пушти рангли темираткиси хакида клиник билимларга эга бўлиши керак. уаш талабларига асосланиб касалликларни даволаш, диагностик асосларини, консультатив ердам утказиш учун керакли мутахассисларга мурожат килишни, зарур муассасаларга юборишни ургатиш.профилактик чораларни, диспансер хисобига олиш критерийларини ургатиш. вазифалар талаба билиши керак: - псориаз, кизил ясси темиратки, касалликлари бор беморлар курувини - тошма элементларини аниклаш - псориаз, кизил ясси темиратки, атопик дерматит касалликлари киёсий ташхиси - псориаз, кизил ясси темиратки, атопик дерматит касалликлари ривожланишида эндоген ва экзоген омиллари ахамиятини. - псориаз, кизил ясси темиратки, атопик дерматит касалликларининг турли шаклларидаги даво фарклари. - госпитализацияга …
2 / 12
дерматология хамда умумий амалиёт шифокори фаолиятида мухим ахамиятга эга. фанларичи ва фанлараро богликлик: ушбу мавзу буйича укитиш талабаларнинг псориаз, кизил ясси темиратки, атопик дерматит касалликлари каби дерматозларни умумий симптоматикаси ва патоморфологияси, анатомия, гистология, нормал ва патологик физиология буйича билимларга, хамда турли дори воситаларини касалликлар давосида куллай билишга асосланади. талабалар томонидан амалий машгулот вактида олинган билимлар кейинчалик турли терапевтик ва хирургик клиник йуналишларда кулланилади. 6.машгулот мазмуни: 6.1.назарий қисми псориаз – терининг тарқалган, папуло-сквамоз, сурункали, қайталаниб турувчи, дунёнинг турли минтақаларида, турли ёш ва жинс​даги одамларда учрайдиган мультифакторли касаллик. этиологияси. аниқланмаган. наслий омиллар, аҳамияти катта, сабаби 40% ҳолларда наслий анамнезда авлодда, оилада касаллик борлиги аниқланган. клиник кўриниши. псориаз терида мономорф, эпидермодермал тугунчалар тошиши билан характерланади. тошмалар, асосан, бошнинг сочли қисми, қўл-оёқлар ва тананинг ёзувчи соҳаларида жойлашади. тугунчалар аниқ чегарали, зич-эластик консистенцияли, ясси, пушти-қизғиш рангли бўлиб, юзалари кумушсимон-оқиш кепаклар билан қоп​ланади. кепаклар тугунчанинг ўртасида пайдо бўлиб, каттайиб енгил кўчадиган бўладилар. тугунчалар ўлчами турлича бўлиб …
3 / 12
морларда псориатик артропатия (arthropathia psoriatica) вужудга келади. асосан қўл-оёқ панжаларининг оралиқ бўғинлари, умуртқа поғонаси бўғинлари жароҳатланади. касалликнинг илк белгилари – бўғимларда клиник ўзгаришларсиз оғриқ кузатил ади. кейинчалик касаллик авжланиши оқибатида бўғим​лар шишади, юзасидаги тери қизаради, ҳаракат чекланади ва оғриқли бўлади. бўғимлар бориб-бориб ҳаракатсизланиб қолади ва беморлар ногирон бўлиб қоладилар. псориазда тирноқлар ўзгариши кўп учрайди (onychia psoriatica), нуқта-нуқта ботиқлар (ангишвона симптоми), тирноқларнинг қалинлашиши ва уларнинг синиши кабилар кузатилади. ташхиси 1. тугунчалар ва характерли клиник кўриниши. 2. псориатик учлик симптоми 3. гистологик текширишлар. дифференциал ташхиси – lichen ruber planus; – dermatitis seborrhoica; – рityriasis rubra pilaris; – lichen rosea gibert; – morbus reiter; – терининг замбуруғли касалликлари; – эритродермия; – neurodermitis; – syphilis secundaria. псориазнинг давоси. маҳаллий даво: – псориазни даволашда, айниқса маҳаллий даволашда касалликнинг клиник босқичини кўзда тутиш керак ва прогрессив босқичда маҳал​лий давосиз ёки фақат индиффрерент ёки стероид малҳамлар буюрилади. – витамин д- 3 сақловчи psorcutan (daivonex) крем, мази псориазни …
4 / 12
азлари билан биргаликда ёки уларсиз, кунига 1 ёки 2 марта суртилади. узоқ муддат фойдаланиш мумкин. – асалари захри сақловчи мазлар – ungapiven ва helar (чистотел экстракти ҳам сақлайди) улар шифобахш таъсирга эга, тери яллиғланиши мушак ва бўғимлар оғриғи билан кечса қўлланилади. улар кунига 2 марта суртилади, 10–20 минутдан сўнг ювиб ташланади. асо​сан, эритропатик псориазда қўлланилади. умумий даво: – седатив воситалари; тинчлантирувчи чойлар, бром препаратлари, нейролептиклар; –бериши қўзғатилишини ёдда тутиш зарур. – иммунотерапия (тимостимулин, т-активин, натрий нуклеинат, леакадин, иммуномодулин ва бошқалар). физиотерапия: – узун ва қисқа (ува ва убн) тўлқинли ультрабинафша турлари билан тоблаш; – фотохимиотерапия, яъни фотосенсибилизатор (псоберан, псорален, пувален, ламадин) ичилгандан кейин узун тўлқинли ультрабинафша нурлари билан (пува-терапия) ўтказилади. қизил ясси темиратки (lichen ruber planus) қизил ясси темиратки сурункали касаллик бўлиб, тери ва кўринадиган шиллиқ пардаларда мономорф папулез тошмалар тошиб, кучли қичишиш билан характерланади. айрим ҳолларда тугунчалар чегараланган ҳолда оғиз шиллиқ пардаси, лаб қизил ҳошиясида ва жинсий аъзоларда жойлашиши …
5 / 12
ил ясси темираткининг қандли диабет ёки хафақон билан бирга учрашини гриншпал синдроми деб аталади. бундай ҳолларда қизил ясси темираткининг кечиши қандли диабет ёки хафақонга боғлиқ, қонда қанд миқдори ва қон босими нормаллашса тошмалар регресси кузатилади. оғиз шиллиқ пардасида жуда кам учровчи атрофик тури эрозив-ярали турнинг давоми ҳисобланади. буллёз турида типик тугунчалар билан бир қаторда игна учидан то ловия катталигигача борувчи пуфакчалар кузатилади, пуфакчалар томи таранг ва қалин бўлади. оғиз шиллиқ пардасидаги пуфакчалар бир неча соатдан 2–3 кунгача сақланади. улардан ҳосил бўлган эрозиялар тезда битади ва бу белги буллёз турини эрозив-ярали турдан фарқ қилдиради. қизил ясси темираткининг атипик тури, асосан, юқори лаб шиллиқ пардаси ва у билан тегиб турадиган юқори жағ милкларида учрайди. юқори лабнинг марказий қисмида аниқ чегарали, гиперемия ўчоқлари кузатилади, ўчоқлар симметрик. бу ўчоқлар атрофи шиллиқ пардасидан яллиғланган инфильтрат ва шиш ҳисобига кўтарилиб туради, улар юзасида бироз хиралашган эпителий оқиш пардага ўхшаб кўринади, у шпател ёрдамида қирилса кўчмайди. кўпинча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тери ва таносил касалликлари" haqida

фан: тери ва таносил касалликлари мавзу №4: папулёз дерматозлар. псориаз, кизил ясси темиратки. 1. машгулот утказиш жойи, жихозланиши -тери таносил касалликлар кафедраси -стендлар, беморлар фотографиялари, таркатма материаллар, вазиятли масалалар - техник предметлар, янги информацион технологиялар предмети - амалий ишларни бажариш буйича харакатлар алгоритми - тематик беморлар 2. машгулотнинг давомийлиги - 5,8 соат 3. машгулотнинг максадлари талабалар нейродерматозлар, темираткилар-псориаз, қизил ясси, жибернинг пушти рангли темираткиси хакида клиник билимларга эга бўлиши керак. уаш талабларига асосланиб касалликларни даволаш, диагностик асосларини, консультатив ердам утказиш учун керакли мутахассисларга мурожат килишни, зарур муассасаларга юборишни ургатиш.профилактик чораларни, диспансер...

Bu fayl DOC formatida 12 sahifadan iborat (108,0 KB). "тери ва таносил касалликлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тери ва таносил касалликлари DOC 12 sahifa Bepul yuklash Telegram