пайванд бирикмалар

DOCX 5 стр. 647,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
маъруза 6. пўлат элемент бирикмалари. пайванд бирикма турлари ва уларнинг ҳисоби. пайванд чок турлари. учма-уч ва бурчакли пайванд бирикма ҳисоби ва ишлаш принципи. режа: 1. пайванд бирикмалар ҳақида умумий маълумотлар. 2. пайванд бирикмалар турлари 3. пайванд бирикмалар ҳақида умумий маълумотлар. бино ва иншоотларнинг металл конструкцияларини тайёрлашда пайвандлаш усули билан ажралмас бирикмалар ҳосил қилиш кенг жорий этилган: бу усул оғир ва сер меҳнат ишларни енгиллаштиради, маҳсулот нархини арзонлаштиради. металларнинг ўзаро уланувчи қисмларини юқори ҳарорат остида эритиб, кристалланиш йўли билан ажралмас бирикма ҳосил қилиш жараёни пайвандлаш деб аталади. қурилиш конструкцияларини тайёрлашда ва йиғишда пайванд бирикмалардан фойдаланишнинг қатор афзалликлари мавжуд: жумладан, парчинлашга нисбатан меҳнат сарфи 20% га, металл сарфи эса, фермаларда 10-15% га, кран ости тўсинларида 15-20% га камаяди. илгари парчинлаш йўли билан тайёрланган конструкциялар хозирда автомалашган мосламалар ёрдамида пайвандланмоқда. пайванд бирикмаларнинг асосий камчилиги юқори ҳарорат сабабли қолдиқ деформация пайдо бўлишидир. қалинлиги етарлича катта бўлган металлар пайвандланганда фазовий кучланиш ҳосил бўлади; динамик юклар …
2 / 5
вчи металлнинг қалинлигига қараб ток кучи ва электрод диаметри белгиланади. очиқпўлат сим билан пайвандлашда пайванд чокнинг сифати паст бўлади, чунки эриган металл таркибида кислород оксидлари ва азотли бирикмалар нитридлар ҳосил бўлиб, чокнинг мўрт емирилишга мойиллигини оширади. бунинг олдини олиш учун электрод симининг сирти махсус ҳимояқатлами билан қопланади. ҳимоя қатлам таркиби бўр, поташ, барий карбонат, калийли силикат, дала шпати каби моддалардан иборат бўлиб, қалинлиги 0,1-3 ммқабулқилинади. пайвандлаш жараёнида қоплама моддаларидан шлак ва газдан иборат қобиқ ҳосил бўлиб, эриган металл таркибига кислород, азот бирикмаларининг киришига тўсқинлик қилади. 1-расм. электр ёйи билан пайвандлаш схемаси. пўлатнинг таркибида углерод миқдори 0,22% гача бўлса оддий қопламали электродлардан, углерод миқдори 0,22% кўпбўлганпўлатларни пайвандлашда махсус қопламалиэлектродлардан фойдаланилади. пайванд чокнинг таркиби унинг мустаҳкамлигини белгиловчи асосий омил ҳисобланади. чок таркибидаги хар хиларалаш моддалар ва чокнинг совишида ҳосилбўлганҳаво пуфакчалари унинг мустаҳкамлик кўрсаткичигасалбий таъсиркўрсатади ва мўртлигини оширади. флюс остида автоматик пайвандлаш. пайвандлашнинг бундай усулида барча ишлар автоматлашган бўлиб пайвандчининг вазифаси автоматлашган қурилмани …
3 / 5
иги сабабли секин совуйди, натижада газ ғоваклари ва шалакдан яхши тозаланади. бошқа пайвандлаш усулларига нисбатан чоклар мустаҳкамлиги ва тозалиги билан фарқланади ҳамда пайвандлаш тезлиги юқори бўлади. чокда кислород ва азот каби зарарли аралашмаларнинг миқдори жуда кам бўлади. камчилиги: вертикал ҳолатда, шиплардава эркин ҳаракатланиш чекланган жойларда жойлашган чокларни ҳосил қилишда қўллаб бўлмайди. ярим автоматлашган пайвандлаш. бундай пайвандлашда махсус барабандан механизациялашган усулда электрод сими узлуксиз узатилади, электр ёйи ҳосил қиладиган мослама эса қўлда бошқарилади. ярим автоматлашган пайвандлаш қопламасиз электрод билан флюс остида амалга оширилади. 2-расм. флюс остида автоматик пайвандлаш схемаси. ҳимоя газлари остида пайвандлаш. бу усулда пайвандлашда электр ёйи ва эриган металлни ҳаводан ҳимояқилиш учун аргон, карбонат ангидридидан фойдаланилади, қопламасиз электрод ишлатилади. ҳосилбўлган пайванд чокнинг сифати жуда юқорибўлиши билан бирга меҳнат унумдорлиги ярим автоматлашган усулга нисбатан 15-20% ортади. 3-расм. ҳимоя газлар ёрдамида пайвандлаш схемаси газ алангаси билан пайвандлаш.қурилиш конструкцияларини пайвандлаш, кесиш ва таъмирлаш ишларида газ алангасидан фойдаланиш ҳам кенг жорий этилган. бу …
4 / 5
айвандлашда ишлатиладиган пўлат сим ва пайвандланувчи металнинг кимёвий таркиби ва механик хусусияти бир хил бўлиши керак. пайвандланувчи металлнинг қалинлиги10 мм дан кичик бўлсасим диаметри 5 мм гача, катта бўлса – 5 мм қабулқилинади. юқорида баён этилган усуллардан ташқари, металларни пайвандлашнинг электроконтакт, электрошлак, сув остида пайвандлаш ва бошқа усуллари ҳам мавжуд. пайванд чокли бирикмаларнинг турлари бирикмаларнинг пайванд чоклари тузилиши, вазифаси, ҳолати, давомийлиги ва ташқи шаклига кўра бир-биридан фарқланади. пайвандланувчи ашёларнинг уланиш ҳолатига қараб чоклар учма-уч ва бурчакли чокларга бўлинади. амалда учма-уч пайвандлаш кўпроқ учрайди, чунки бундай чокда кучланишлар тўпланиши (концентрацияси) деярли ҳосил булмайди. учма-уч пайвандлашда энг кўп учрайдиган чокларнинг шакли ҳақидаги маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. пайвандлаш олдидан пайвандланувчи ашёларнинг учларига ишлов берилади. қирраларига ишлов бериш шакли металлнинг қалинлигига боғлиқ. пайванд бирикмалар ҳосилқилишда пайвандланувчи қирраларга кандай ишлов бериш шакли ва уларнинг қалинлигиҳақидаги маълумотлар 2 жадвалда келтирилган. image1.png image2.png image3.png image4.png image5.png image6.png
5 / 5
пайванд бирикмалар - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "пайванд бирикмалар"

маъруза 6. пўлат элемент бирикмалари. пайванд бирикма турлари ва уларнинг ҳисоби. пайванд чок турлари. учма-уч ва бурчакли пайванд бирикма ҳисоби ва ишлаш принципи. режа: 1. пайванд бирикмалар ҳақида умумий маълумотлар. 2. пайванд бирикмалар турлари 3. пайванд бирикмалар ҳақида умумий маълумотлар. бино ва иншоотларнинг металл конструкцияларини тайёрлашда пайвандлаш усули билан ажралмас бирикмалар ҳосил қилиш кенг жорий этилган: бу усул оғир ва сер меҳнат ишларни енгиллаштиради, маҳсулот нархини арзонлаштиради. металларнинг ўзаро уланувчи қисмларини юқори ҳарорат остида эритиб, кристалланиш йўли билан ажралмас бирикма ҳосил қилиш жараёни пайвандлаш деб аталади. қурилиш конструкцияларини тайёрлашда ва йиғишда пайванд бирикмалардан фойдаланишнинг қатор афзалликлари мавжуд: жумладан, парчинлаш...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (647,9 КБ). Чтобы скачать "пайванд бирикмалар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: пайванд бирикмалар DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram