резьбали бирикмалар

DOC 144,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476970631_65822.doc 2 2 1 d p n d p tg p p y = = резьбали бирикмалар режа: 1. умумий маълумотлар. 2. резьба турлари ва геометрияси. 3. резьбали бирикмалар хосил қилиш. 4. резьбали бирикмаларни маҳкамлаш усуллари. 1. машинани ташкил этувчи деталлар бир-бири билан у ёки бу усул боғланган бўлади. бу боғланишлар қўзғалувчан (турли хил шарнирлар, подшипниклар, илашмалар ва х. к.) ва қўзғалмас бўлиши мумкин. қўзғалмас боғланишлар машинани узеллар ва деталларга ажратишни мақсадга муофиқлиги билан асосланади. бу машина ва унинг қисмлари- ни ишлаб чиқариш, йиғиш, таъмирлаш, юклаб ташиш ва х. к. -ларни осонлаштиришга, соддалаштиришга имкон беради. бундан ташқари айрим деталларини конструктив хусусиятларига кўра бир бутун қилиб тайёрлашнинг иложи бўлмайди. техникада қўзғалмас боғланишларни бирикмалар деб аталади. бирикмалар ажраладиган ва ажралмайдиган турларга бўлинади. ажраладиган бирикмаларда узеллар деталларга ажратилганда уларга шикаст етказилмайди. резьбали, клеммали, шпонкали ва шлицли бирикмалар шундай бирикмаларга киради. машинанинг яҳши ишламаслиги, муддатидан олдин ишдан чиқиши, ишлаш жараёнида шовқинни кучайиши, ундаги бирикма-ларнинг …
2
бўйлаб жойлашган кесим шаклига кўра: учбурчакли, трапецияли, доиравий ва ҳ.к.; 3) резьба ўрамининг йўналишига қўра: ўнг ва чап резьбалар. ўнг резьба кўпроқ ишлатилади; 4) резьба киримлари сонига қўра: бир киримли, икки қиримли ва кўп киримли. бир киримли резьбалар кўпроқ ишлатилади. ишлатилиш соҳасига қараб резьбалар, маҳкамловчи резьбаларга ва харакатни узатиш учун мўлжалланган кинематик («винт-гайка») резьбаларга бўлинади. қуйида юқоридаги таснифлаш асосида маҳкамловчи резьбаларни ўрганамиз, кинематик резьбаларни эса винтли узатмалар мавзусида кўрилади. маҳкамлаш резьбанинг ўлчамлари миллиметрда ифодаланса -метрик резьба деб, дюйм билан ифодаланганда эса- дюймли резьба деб аталади. хозирда асосан метрик резьбалар ишлатилади. расм. резьбалар қуйидаги усулларида тайёрланади: -метчик (ички сиртига) ва плашка (ташқи сиртига) асбоблари ёрда- мида резьба қирқилади. бунда резьба ўлчагич воситлар кўпгина стандарт резьба ўлчамларига мос келади. бу усул унимдор ҳисобланиб, деталларни тиклашда ишлатилади. -винт қирқиш токарлик ёки махсус дастгохларда кескичлар ёрдамида резьба қирқилади. майда серияли ишлаб чиқаришда қўлланилади. -резьба фрезалаш станокларида қирқилади. катта диаметрли винтлар резьбасига юқори аниқлик талаб …
3
·p, бунда n – киримлар сони; маҳкамлаш учун мўлжалланган резьбалар асосан бир киримли бўлади; ( –резьба шаклининг бурчаги; ( –винт чизиғининг кўтарилиш бурчаги (ўрта диаметри бўйича): . (28.1) метрик резьбалар йирик қадамли ва майда қадамли бўлади. йирик метрик резьба кўпроқ ишлатилади. резьбани ҳар қандай диаметрига белгиланган қадам мос келади. масалан, d =10 мм бўлган резьбанинг қадами р =1,5 мм, d =16 мм бўлса, р =2 мм ва ҳ.к. йирик резьба «м» ҳарфи ва унинг диаметри билан белгиланади, масалан: м10; м16; ва ҳ.к. майда қадамли резьбалар машинасозликнинг айрим соҳаларида ишончли ишлашига қўйилган талаб жуда юқори бўлса ишлатилади. бунда резьбанинг қадамлари йирик резьбаникига қараганда кам бўлади. масалан, d =16 мм резьбага стандарт тўртта майда қадамни, яъни 1,5; 1; 0,75 ва 0,5 мм кўзда тутган. бу резьбаларда кўтарилиш бурчагининг кичиклиги ҳисобига ўз-ўзини тўхтатиш (тормозланиш) хусусияти нисба- тан юқори. бундай ҳусусият бириктирилган деталларни ўз-ўзидан бўшаб кетишига ишқаланиш кучининг катталиги қаршилик кўрсатади. майда қадамли резьбаларни …
4
нт каллагининг тагига жойлаштирилади, бундан асосий мақсад: деталь сиртларини гайка билан суриб тортиш натижасида шикастлани-шидан сақлаш, детални эзилишини камайтириш ва бирикма орасидаги бўшлиқни бартараф этишдан иборатдир. 4. ўзгарувчан куч ва момент таъсирида резьбали бирикмалар ўз-ўзидан буралиб бўшаши мумкин. бунинг сабаби, титраш натижасида резьбалардаги ишқаланиш камаяди ва ўз-ўзидан тормозланиш ҳусуси- яти йўқолади. резьбаларнинг ўз-ўзидан буралмаслигини қуйидаги усул- лар ёрдамида эришиш мумкин (28.4 –расм): расм. 1) резьбанинг ишқаланишини ошириш учун контр гайка (28.4-а расм) ёки назорат винти ва қирқилган гайкани қўлланади (28.4-б расм). бу гайканинг ён ёғи қирқилган бўлиб, назорат винти уни элас- тик ҳолида сиқиб боради, натижада гайка ўрамлари болт ўрамларига қўшимча куч билан сиқилиб, ёндошади; 2) гайка ёки винт каллаги билан корпусни ўзаро фиксация қилиш усуллари. пружинали шайбанинг (28.4 в-расм) ўткир қирралари гайка билан корпус сиртларига ботиб, ўз-ўзидан буралиб кетишига тўсиқ бўла- ди. энг ишончли усулларидан бири махсус шаклга эга бўлган планка (28.4 г-расм) ёки тўсиқ ҳосил қилувчи шайба (28.4 …
5
қ -ларидан бири гайка йўлагига қайириб қўйилади. 4) бир нечта гайка ёки винт каллагини маҳкамлаш усули (28.4 з-расм). бу усул гуруҳли бирикмаларда, бириктирувчи деталалар бир-биридан катта бўлмаган масофада жойлашганда қўлланилади. буларни ўзаро маҳкамлаш учун, умумий тўсиқловчи қирралари қайиладиган шайба ёки болт каллагидаги тешикчалар орқали ўтказилган юмшоқ симлар ишлатилади. адабиётлар: 1. сулаймонов и. и. машина деталлари. тошкент нашриёти, 1988. 2. тожибоев р.н., жўраев а.ж. машина деталлари. тошкент, «ўқитувчи», 2002 3. пятаев а.в., муҳаммаджонов б.к. машина деталлари. ўқув қўлланма., тошкент, 2004. 4. иванов м.н. детали машин. москва, «высшая школа», 1991. � _1236521035.unknown

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"резьбали бирикмалар" haqida

1476970631_65822.doc 2 2 1 d p n d p tg p p y = = резьбали бирикмалар режа: 1. умумий маълумотлар. 2. резьба турлари ва геометрияси. 3. резьбали бирикмалар хосил қилиш. 4. резьбали бирикмаларни маҳкамлаш усуллари. 1. машинани ташкил этувчи деталлар бир-бири билан у ёки бу усул боғланган бўлади. бу боғланишлар қўзғалувчан (турли хил шарнирлар, подшипниклар, илашмалар ва х. к.) ва қўзғалмас бўлиши мумкин. қўзғалмас боғланишлар машинани узеллар ва деталларга ажратишни мақсадга муофиқлиги билан асосланади. бу машина ва унинг қисмлари- ни ишлаб чиқариш, йиғиш, таъмирлаш, юклаб ташиш ва х. к. -ларни осонлаштиришга, соддалаштиришга имкон беради. бундан ташқари айрим деталларини конструктив хусусиятларига кўра бир бутун қилиб тайёрлашнинг иложи бўлмайди. техникада қўзғалмас боғланишларни бирикмала...

DOC format, 144,0 KB. "резьбали бирикмалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: резьбали бирикмалар DOC Bepul yuklash Telegram